Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти
Download 226 Kb.
|
Audit 13 lektsiya uz Номоддий активлар аудити
Юқорида баён қилинган тартибда ўтказилган текширув натижалари аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузиладиган ҳисоботнинг тегишли бўлимига қўшилади. 3. Номоддий активлар кирими ва чиқими синтетик ҳисобини ҳамда солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш. Текширув жараёнида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий ҳужжатлар ва солиққа тортишга доир қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинганлиги аниқланади. Номоддий активлар киримига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услуби уларнинг олиниш манбаларига боғлиқ. Агар номоддий активлар пул ўтказиш йўли билан сотиб олинса ёки корхонанинг ўзида яратилса, «Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» №21-Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» счёти қўлланилади. Номоддий активлар инвентар қийматига қўшиладиган харажатлар таркиби, уларнинг мазкур объектни яратишга алоқадорлиги текширилади. Номоддий активлар киримига доир муомалаларни ҳисобда акс эттиришнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текширадиган жадвал-тест қуйидаги жадвал кўринишида бўлиши мумкин. Download 226 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling