Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби


Download 226 Kb.
bet7/15
Sana17.02.2023
Hajmi226 Kb.
#1208457
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Audit 13 lektsiya uz Номоддий активлар аудити

2. Номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби

Номоддий активлар аудитининг мақсади бухгалтерия ҳисоботи «номоддий активлар» моддасининг ишончлилик даражаси тўғрисида фикр шакллантириш ва корхонада қўлланилаётган номоддий активларни ҳисобга олиш услуби ҳамда солиққа тортиш билан боғлиқ муомалаларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқлигини аниқлашдан иборат.


Номоддий активлар аудити жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:
1. Номоддий активлар мавжудлиги устидан назорат ўрнатилишини аниқлаш (мулкий объектларни номоддий активлар қаторига олиб боришнинг тўғрилиги; мавжудлигини ва муомалаларни ҳужжатлаштиришнинг тўғрилигини текшириш; номоддий активларни баҳолашнинг тўғрилигини текшириш; инвентаризация қилиш; ҳисобот кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослигини аниқлаш);
2. Синтетик ҳисобни юритиш, номоддий активларнинг кирими ва чиқимига доир муомалаларни солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш (номоддий активлар кирими ва чиқимига доир муомалаларни синтетик ҳисоб регистрларида акс эттирилиши; номоддий активлар киримга олиниши ва чиқим қилинишига доир муомалаларни солиққа тортиш масалалари);
3. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттириш (фойдали хизмат муддатини белгилашнинг асосланганлиги; амортизация ҳисоблашда қўлланилган усулларнинг қонунийлиги ва асосланганлиги; амортизация ажратмаларининг ҳисобда акс эттирилиши).
Юқорида келтирилган масалалар бўйича етарли маълумотларга эга бўлиш аудиторга номоддий активлар ҳисобининг ҳолатини мустақил баҳолаш ва қоидабузарликлар ҳамда амалдаги қонунчилик ва белгиланган қоидалардан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради.
Аудитор номоддий активларни текшириш чоғида қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланади:

  1. номоддий активларни ҳисобга олишни ва улар билан боғлиқ муомалаларни солиққа тортишни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар;

  2. корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи (фармойиши) (номоддий активлар ҳисобига тааллуқли қисми);

  3. номоддий активлар синтетик ва аналитик ҳисоби бўйича корхонада қўлланиладиган ҳисоб регистрлари;

  4. номоддий активларга тааллуқли муомалаларни ҳисобга оладиган дастлабки ҳужжатлар;

  5. бухгалтерия ҳисоботлари.

Даставвал, аудитор корхона ҳисоб сиёсатининг номоддий активларни ҳисобга олиш услубиёти баён қилинган асосий қоидалари билан танишиб чиқади. Булар хусусан қуйидагилардан иборат:
амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усуллари (бир бутунлигича ёки номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича);

  1. амортизация ҳисобланмайдиган номоддий активлар рўйхати;

  2. номоддий активларни ҳисобга олиш учун қўлланиладиган намунавий қабул қилинган ва корхонанинг ўзида тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар шакллари;

  3. номоддий активларни инвентаризация қилиш муддатлари;

  4. номоддий активлар ҳисобига доир ҳужжатлар айланиши;

  5. номоддий активларга тааллуқли муомалаларни ҳисобга олишда қўлланиладиган счётлар рўйхати.

Номоддий активларга тааллуқли муомалаларни текшириш учун синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари қўлланиладиган ҳисоб шаклларига боғлиқ ҳолда фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида номоддий активларнинг синтетик ҳисоби 13-АСК журнал-ордерда ва «номоддий активларни ҳисобга олиш ведомости»да юритилади.
Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасида корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган номоддий активларнинг миқдори ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 0400-«Номоддий активларни ҳисобга оладиган счетлар»(0410-0490) счётлар мўлжалланган. Бу счётлар балансга нисбатан актив бўлиб, уларнинг дебет томонида мавжуд номоддий активларнинг қолдиғи, кирими ва кредитида хўжаликдан чиқиши акс эттирилади.

Бухгалтерия ҳисоби компьютерлаштирилган шароитда қуйидаги счётларнинг дебет ва кредит оборотлари бўйича машинаграммалар тузилади:






Download 226 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling