Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Download 2.74 Mb.
bet35/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

Жамият ҳаётида ОАВнинг ўрни
(Давлат ТВлари мисолида)


Ўғилой Болтабоева,
Халқаро журналистика факультети
4 курс талабаси

Оммавий ахборот воситалари деб, журналистика воситалари доирасидаги маълум кишилар гуруҳига айтилади. Демак, инсон ёшлигиданоқ ойнаи жаҳонда мультфильм ва турли телевизион кўрсатувларни кўриши, радиоэртаклар эшитиши, ойномаларда расмларни кўриш орқали оммавий ахборот воситалари томонидан таъсирланади”.1


Ф. Мўминов
Ҳа, оммавий ахборот воситалари бугун шундай бир таъсир кучига айландики, инсоният ҳаётини, маънавий дунёсини, онг тафаккурини у ёки бу даражада шаклланишида муҳим бир восита вазифасини бажаряпти. Айнан ТВ бошқа оммавий ахборот воситалари радио, матбуотдан фарқли ўлароқ тасвир, овоз ва кўплаб имкониятлари билан бу борада етакчилик қиляпти.
Истиқлол йилларида ОАВ соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий томондан ТВда янги бир давр бошланди. Унда кўрсатувлар мазмун, шакл ва мундарижа жиҳатидан ўз услубини яратди. Айни даврда юртимизда фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат ОАВлар жамият тараққиёти, халқни ахборот билан таъминлаш, жаҳон ҳамжамияти билан баробар қадам ташлаши ва маънан соғлом ҳаётни яратиш мақсадини ўз олдига вазифа қилиб қўйган. Шу ўринда савол туғилади. Хўш, бугун ТВлар шу мақсадни қай даражада амалга ошира оляпти. Давлат ТВларининг қисман таҳлил қилиш бинобарида бу саволларга имкон даражасида жавоб излаймиз.
Авваламбор бир кўрсатувни тайёрлаш ва томошабин ихтиёрига етказиш кўрсатув муаллифи, режиссёри ва кўплаб ижодкорлардан катта меҳнат талаб этади. Ана шу меҳнат маҳсули орқали унинг ижодкорларининг касбий савияси, ижод маҳорати ва билим даражасига баҳо бериш мумкин.
Бугун бой тарихимиз, миллий анъанларимиз, маънавиятимизга бағишланган халқимизнинг талаб истагидан келиб чиққан ҳолда кўплаб мавзудаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва бадиий кўрсатувлар тайёрланиб томошабинлар эътиборига ҳавола этиляпти.
Кўплаб иқтидорли ёшларни ўз атрофига тўплаган “Заковат” интеллектуал ўйини жамиятни барча қатламлари, айниқса ёшлар ҳаётида ўрни катта. Ўйинда ўртага ташланаётган саволлар савия жиҳатдан анча мукаммал. Бу ёшлар билан томошабинни кўпроқ мушоҳада қилишга чорласа, билим доирасини шунча кенгайтиришга мажбур этади. Мисол учун, томошабин бир савол йўллаш учун кўп китобларни варақлайди, бош қотиради, изланади. Бу албатта, кўрсатувнинг мақсади ва ютуғидир. Журналист Нозима Воҳидованинг “Қорачиқ” кўрсатувининг ҳам таъсир доираси кенг. Биринчидан, кўрсатув ижодкорлари тўғри ва долзарб мавзуни танлашган. Бу албатта, кўрсатувни ижобий муваффақият қозонишини белгилайди. Иккинчидан, кўрсатувни бадиий савияси, оҳанги, йўналиши ўзига хос услубга эга. Мазкур кўрсатув балоғат ёшдаги ёшлар ва ота-оналар учун айни муддао бўлиб, унда кўтарилаётган мавзу барча оилаларда учрайдиган ва учраши мумкин бўлган муаммолардир. Кўрсатув мана шу муаммоларни қайсидир даражада ҳал этилишига ўз хиссасини қўшаяпти деб айта оламиз. Бугун Ўзбекистон телеканалларида жамият тараққиёти йўлида хизмат қилаётган кўплаб кўрсатувларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бироқ, ютуқлар билан сезиларли камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Энг катта камчилик шундаки, ток-шоу жанридаги кўрсатувлар ва интеллектуал ўйинларни жуда камлиги, жонли мулоқотларни эса йўқлигидир. Айнан ток-шоу жанридаги кўрсатувлар томошабинга тез таъсир ўтказади, уни мавзу майдонига тез олиб киради, эркин фикрлаш жараёнини тезлаштиради. Мавжуд ток-шоу кўрсатувлар эса талабга тўла жавоб бермайди. Мисол учун, “Тошкент” телеканалида эфирга узатилаётган “Мулоҳаза учун мавзу” кўрсатувини олсак, кўрсатувда мулоҳаза эмас кўпроқ оддий фикрлар берилади. Ўртага ташланаётган мавзулар ҳам қизиқ эмас. Бир хил мавзудаги бир хил фикрлар киши энсасини қотиради. Кўрсатув давомида томошабинга берадиган бир нимани кўриш амримаҳол. Жозиба, эркин фикр, мунозара, бахс, жонлилик етишмайди. Муаллиф ва иштирокчиларнинг барча сўзлари қолипга солинган гаплар, бу жараён томошабинни зериктиради.
Яна шуни айтиш ҳам жоизки, ТВда ранг-баранглик етишмайди. Кўп кўрсатувлар услуб, мавзуга ёндашиш ва оҳанг жиҳатдан бир-бирини такрорлайди. Журналист Саодат Ўрмонованинг “Одамлардан бири” ва журналист Моҳинисо Камолованинг “Қишлоқдаги тенгдошим” кўрсатувларини кўриб шундай фикрга келиш мумкин.
Бугун кимнингдир ҳаёт фаолиятига бағишланган кўрсатувларимиз кўпайиб кетди. Тўғри, жамиятнинг етакчи, фаол шахслари ютуқларини ОАВ орқали ёритилиши муҳим. Бироқ, ҳар бир нарсада меъёр бўлгани соз. Бугунги кун томошабинига янги ғоя, янги услуб янги фикр керак. Халқнинг ижтимоий фаоллигини оширадиган, маънавий озуқа беришда нафақат ТВ балки бутун оммавий ахборот воситаларини ўрни ғоят каттадир. Бу борада Юртбошимиз И.Каримов Олий Мажлиснинг Биринчи Чақириқ XIV сессиясидаги маърузасида айтганларидек, “Оммавий ахборот воситалари ҳамиша жамоатчилик фикрига кучли таъсир ўтказишга қодир бўлган фаол қурол бўлиб келганини унутмаслигимиз керак. Шу сабабли журналист кадрларнинг, қалами ўткир, демак, одамларнинг қалбига кириб борадиган кишиларнинг масъулияти каттадир. Биз журналистлар аҳли сиёсий етук, масъулиятли, ҳалол ва виждонли ўз ишини яхши биладиган, мамлакатимизнинг ватанпарвар кишиларидан иборат бўлишига эришмоғимиз даркор”.
Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, кўрсатувлар ҳозирги кун талабларига жавоб берса, ҳаётийликка таянган ҳолда тайёрланса, мавжуд кўрсатувларга ўзига хос ўзгартиришлар киритиб, доимий равишда бойитиб борилса, кўпроқ телеўйинлар, ток-шоулар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling