МАжмуАи шОирон абдулкарим Фазлий Намангоний Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «фан»


Download 481.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi481.9 Kb.
#1558372
1   2   3   4
Bog'liq
xrpt gcb787msuknh5uay15gzdp40tetggb8nd0jb7xtr98z3s1phtx8yd1xy6f5ch3pl31mym7ek55d

(Бу шеърлар мажмуаси китоби... амир ул-муслимин Сай-
йид Муҳаммад Умархон фармони билан... фақири ҳақир Мирзо 
Юсуф Самарқандий қўли билан 1236 (1820) йил рабиъ ус-соний 
ойида ёзиб тугатилди).
5
Мажмуаи шоирон, ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, инв. №7310, 197­б. 


9
Демак, Амир Умархон қўлига топширилган мазкур нусха 
давр ўтиши билан ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондига келиб қол­
ган экан. Демак, олимлар учун мазкур тазкиранинг яхлит ва 
тоза нусхасини ўрганиш ва нашр қилишда фойдаланиш имко­
нияти мавжуд экан. 
Амир Умархон даврида Қўқонда адабиётнинг гуллаб­яшна­
гани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳақда Фазлий шундай ёзган эди:
Ба ин жумла дод он қадар зебу зайн,
Ки мансух шуд даври Султон Ҳусайн. 
(Шу жумладан, (шеъриятга) шу қадар зебу зийнат берди-
ки, Султон Ҳусайннинг даври ҳеч нарса бўлмай қолди.) 
Матои сухан қиймату қадр ёфт,
Хирадманд хам жой бар садр ёфт. 
(Сўз мулки қиммат ва қадр топди, донолар ҳам иззат 
тўрига ўтирди.) 
Бундай байтларни бошқа шоирларнинг шеърларида ҳам кў­
плаб учратиш мумкин. Шоир Адо ёзади:
Гар Навоийидин Адо сўзин ўткарса не тонг,
Шайх Умар афзалму ё Султон Ҳусайни Бойқаро. 
Бундан ташқари, Умархон даврида ўзга мамлакатлар билан 
маданий соҳада ҳам алоқалар мавжуд бўлган. ЎзР ФА Шарқ­
шунослик институтининг хазинасида Абу Исо ат­Термизий 
«Шамоилнома»сининг турли даврларда кўчрилган 20 га яқин 
қўлёзма нусхалари сақланади. Уларнинг ичида қадимийла­
ри ва ғоятда нафис хаттотиик услуби билан кўчирилганлари, 
нақшлар ва тилла суви билан ишланган жадвал ва унвонга эга­
лари бор. 
Биз мазкур қўлёзмаларни махсус каталог (фиҳрист) кито­
би учун тавсифларини амалга ошираётганимизда қизиқ бир 
маълумотга дуч келдик. 7562 ашё рақами билан сақланаёт­
ган нусханинг тўрт жойида Қўқон хони Амир Умархонинг ўз 


Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/3626
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/3626
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно
найти на сайте 
https://kitobxon.com/ru/asar/3626

Download 481.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling