81. Хекшер-Олин теоремасини тавсифловчи қуйидаги фикрларнинг қайси бири нотўғри?
а) мамлакатлар, ишлаб чиқарилиш жараёнида ўзларида ортиқча бўлган омиллар интенсив фойдалинадиган маҳсулотларни импорт қилади;
б) нисбий харажатлардаги мамлакатлар ўртасида мавжуд тафовутлар уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир текис таъминланмаганликлари ҳамда турли товарларни ишлаб чиқаришда омилларнинг турлича нисбатларидан фойдаланилиши билан изоҳланади;
в) мамлакатдаги бир ишлаб чиқариш омили миқдори билан бошқа омиллар миқдори ўртасидаги нисбат бошқа давлатларникидан юқорироқ бўлса, бу мамлакат шу омил билан ортиқча таъминланган деб ҳисобланади;
г) мамлакатлар, ишлаб чиқарилиш жараёнида ўзларида тақчил бўлган омиллар интенсив фойдалинадиган маҳсулотларни импорт қилади.
82. Қуйидаги жадвалда икки мамлакатда Х ва У товарларни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфи (соатларда) тўғрисида маълумотлар келтирилган:
Маълумотлардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки:
а) А мамлакат Х ва У товарларни ишлаб чиқаришда нисбий устунликка эга;
б) Б мамлакат Х ва У товарларни ишлаб чиқаришда нисбий устунликка эга;
в) савдо муносабатлари ўрнатилгандан сўнг А мамлакат учун Х товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш мақбул бўлади;
г) савдо муносабатлари ўрнатилгандан сўнг Б мамлакат учун Х товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш мақбул бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |