Макроиқтисодиётга кириш.(2 соат)


Асосий макроиқтисодий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин


Download 262.82 Kb.
bet4/7
Sana24.12.2022
Hajmi262.82 Kb.
#1052412
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

Асосий макроиқтисодий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • инфляция;
  • ишсизлик;
  • ишлаб чиқаришнинг цикллилиги ва иқтисодий кризислар;
  • иқтисодий ривожланишдаги мутаносибсизлик;
  • жамиятда аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланиши;
  • иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви ёки ўсувининг йўқлиги. 

Макроиқтисодий сиёсат

Бу муаммоларни ҳал этишнинг йўллари кўп эмас ҳамда улар давлатнинг сиёсати билан боғлиқ. Шунинг учун макроиқтисодиётнинг энг муҳим субъекти давлатдир.

Давлат шу муаммоларни ҳал қилиш учун умуман иқтисодиётга таъсир этади, буни макроиқтисодий сиёсат дейилади.

Ҳукумат макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишда қўллайдиган, ўзгартирадиган параметрлар сиёсий воситалар деб айтилади (м-н, солиқ, субсидия). Макроиқтисодий сиёсат атрофида доимо кучли тортишувлар бўлади, чунки бу кишилардаги ижтимоий – фалсафий, ахлоқий-маънавий қадр қийматлар ҳар хиллигига бориб тақалади. Ҳамда кишилар, гуруҳлар, синфлар, партияларнинг иқтисодий манфаати билан боғлиқдир.

Макроиқтисодиёт ва бошқа фанлар

  • "Макроиқтисодиёт" фани фақатгина иқтисодий фанлар билан эмас, балки умумтаълим, ижтимоий, сиёсий, технологик ва бошқа фанлар, айниқса айрим тармоқлар иқтисодиётига боғлиқ бўлган фанлар билан доимий алоқада бўлади.
  • Макроиқтисодиёт иқтисодиётни бир бутун ўрганади. Бунда айрим бирликларига аҳамият берилмасдан, бир бутун ўрганишга қаратилган.

Макроиқтисодиёт ва аниқ иқтисодий бирликлар

Макроиқтисодий изланишлар умумий муаммоларни таҳлил қилиб беради, айтайлик, умумий маҳсулот ҳажми, умумий иш билан таминланиш даражаси, умумий даромад, умумий сарфланган харажат, умумий баҳо даражаси ва ҳ.к. Иккинчи томондан эса макроиқтисодиёт аниқ иқтисодий бирликлар билан иш кўради, уларни батафсил ўрганади.

Тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модели “Кенэ жадвали” ҳисобланади.

Бу моделда Ф.Кенэ миллий иқтисодиёт амал қилишини уч синфнинг, яъни

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар,
  • ҳунармандлар
  • ер эгаларининг ўзаро алоқалари сифатида тасвирлайди.

Download 262.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling