Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг илмий назарий асослари


-расм. Ўзбекистон Республикасида солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари


Download 0.51 Mb.
bet10/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1600349
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Режа Хасанов Ж

1.2-расм. Ўзбекистон Республикасида солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари20
Солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг мураккаб жараён бу солиқ имтиёзларини жорий қилиш мезонларини адолатли тарзда белгилашдир. Ҳар бир мамлакат сўз иқтисодий сиёсатининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб солиқ имтиёзларини белгилайди.
Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда эса солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат)ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий толовлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси, ўз навбатида, мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса, бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ.
I боб бўйича хулосалар
Бюджет-солиқ сиёсати макроиқтисодий баркарорлик ва мустаҳкам иқтисодий ўсиш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни ва босқичма-босқич валюта бозорини эркинлаштириш, аҳолининг барқарор моддий фаровонлигини таъминлаш ва ахрлининг ижтимоий ҳимоясини ошириш каби умумдавлат макроиқтисодий вазифаларни таъминлашга йўналтирилган.
Бюджет-солиқ сиёсатининг асосий вазифалари иқтисодиётда ишлаб чиқариш жараёнининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, яъни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Бунинг учун солиқ сиёсати соҳасида солиқ ставкаларини пасайтириш, янги инвестициялар учун солиқ имтиёзларини бериш тезлаштирилган амортизацияни қўллаш каби тадбирлар амалга оширилади.
Иқтисодиётни солиқлар ёрдамида тартибга солишда солиқлар ўзгаришининг ЯИМ динамикасига мультипликатив таъсирини эътиборга олиш зарур. Солиқларни камайтириш мувозанатли даромадлар даражаси мультипликатив ўстиради, яъни солиқлар бир миқдорга пасайтирилса ЯИМ ҳажми ундан анча катта миқдорга ошиши мумкин.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling