Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг илмий назарий асослари


-расм. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари


Download 0.51 Mb.
bet6/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1600349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Режа Хасанов Ж

-расм. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари

“Солиқлар ёрдамида тартибга солиш ҳар қандай мамлакатнинг хўжалик ҳаётини, яъни ишлаб чикариш таркиби, сармоя жамғариш шахсий истеъмолни қамраб олади, чунки солиқ сиёсатининг ўзгариши мамлакат иқтисодиётининг таъсирчан воситасидир. Бундай тартибга солипшинг асосий мақсади бўлиб, корхоналарнинг ички ва ташқи фаолияти учун (айниқса, инвестиция фаолиятини жонлантириш учун) солиқ иқлимини яратиш ҳамда сармоя ҳаракатини тармоқ ва минтақавий йўналишларда ривожлантиришни рағбатлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш ҳисобланади”7.
Солиқ сиёсати асосига бюджетга солиқ тушумлари ҳажмларини солиқ ставкаларини ошириш хисобига эмас, балки ишлаб чикаришни тегишли тармоқларини ва маҳсулотларнинг устувор турларини рағбатлантириш воситасида солиқ солиш базасини кўпайтиришга имкон яратадиган чоралар хисобига ошириш зарурлигига асосий эътиборни қаратиш лозим.
Бюджет-солиқ сиёсати узок давом этадиган ички давр билан таърифланади: солиқ қонунларидаги ёки давлат харажатлари таркибидаги ўзгаришлар, одатда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланиши керак. Бу эса кўп вақтни талаб қиладиган турли хил маъмурий русум-қоидалар: қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама қилиш ва келишиб олиш, тасдиқланиши ва бошқалар билан боғланган.
Кўпинча бюджет-солиқ сиёсатини амалга оширишда функционал кечикиш юз беради, қарор қабал қилиниши билан унинг ижроси кўп вақт ўтишига тўкнаш келади. Шундай килиб, тадбир режалаштириш ва ижро этишдаги муддатларга тўлиқ риоя этилмаслиги бюджет-солик сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, баъзан уни хавфли хам қилади, барқарорлаштириш ўрнига беқарорликка олиб келиши ҳам мумкин.
“Инфляция омили, пул муомаласининг барқарорлиги бюджет-солиқ сиёсатини (солиқларни камайтириш) натижаларини олиш пайтида иқтисодиёт тушкунлик босқичига ўтса, улар бирмунча, ноўрин бўлиши мумкин. Бунинг натижасида қуйидаги омиллар сабабли иқтисодий тушкунлик янада кучаяди:
1. Бюджет-солиқ сиёсатини амалга ошириш турли хил сиесий муаммолар билан тўқнаш келади. Ҳукумат фаолияти, макроиқтисодий барқарорлаштиришдан ташқари, барқарорлаштириш вазифасига зид келиши мумкин бўлган бошқа мақсадларни ҳам кўзлайди. Бюджет-солиқ сиёсатидан жуда тез соф сиёсий натижаларга эришиш (ҳокимият тепасига келиш, ҳокимиятни қўлдан бермаслик) учун фойдаланилади. Солиқ юкининг камайиши давлат харажатларининг кўпайиши, одатда, турли хил сайлов олди тадбирлари бошланиши билан мувофиқ келиши аввалдан кўзга ташланиб келади. Бундан ташқари, бюджет сиёсатини доимо ҳамманинг кўз ўнгида сайловчилар мададига таянмоқчи бўлган сиёсатчилар (ҳатто, буни иқтисодий зарурат талаб қилган тақдирда ҳам) солиқларни кўпайтиришга ёки ижтимоий эҳтиёжлар учун ҳаражатларни камайтиришга журъат эта олмайдилар.
2. Макроиқтисодий прогнозлаш муаммоси мавжуд. Қарорни ўз вақтида қабул қилишда ва ижронинг ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эътиборга олганда, бюджет-солиқ сиёсатининг муваффақияти макродаражада бўлғуси вазиятни олдиндан башорат қилиш мумкинлигига боғлиқдир.
3. Фаол макроиқтисодий сиёсатнинг ҳозирги баъзи муаллифлари ўз далил исботларида Лукас танқиди (рационал кузатишлар назарий мактабининг асосчиси Р. Лукас номи билан аталган) деган концепциядан фойдаланадилар. Лукас танқиди шундан иборатки, иқтисодий сиёсат натижаларини баҳолаш усулларини унинг иқтисодиёт субъектлари умидларини шакллантиришга таъсирини ҳисобга олмайди. Вахоланки, ушбу умидлар улкан ўрин эгаллаб, макроиқгасодий сиёсатни кўпинча маъносиз қилиб қўяди. Чунончи, ҳукумат томонидан рағбатлантирувчи сиёсат ўтказилганда иқтисодиёт субъектлари муайян вақт ўтгандан сўнг инфляция сакраши юз беришини тушунадилар. Шунинг учун улар ўз режаларини янги вазиятни ҳисобга олиб тузадилар. Солиқлар камайтирилиши ёки давлат режаларини ўстириш тўғрисида ахборот олиниши биланоқ ресурсларни сотувчилар инфляцияни кутиб, ишлаб чиқариш омиллари нархини олдиндан оширадилар. Товар ва ресурслар нархининг ортиши истеъмолни камайтириб, иқтисодиётни ривожланишига тўсқинлик қилади.
Бюджет-солиқ сиёсати самарасини пасайтирадиган омиллардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкии:

  • нархларнинг ўсиши (ҳақиқатда иктисодиётни рағбатлантиришга дойр чора-тадбирлар нафақат реал ЯИМ кўпайишига, балки инфляцияга ҳам олиб келиши мумкин);

  • сиқиб чиқариш эффекти: солиқ ставкаларини камайтириш миллий жамғармаларини қисқартиради ва инвестициялар ҳажмини камайтиради;

  • соф экспорт эффекти: соликдарни қисқартириш миллий жамғармалар миқцорини камайтиради, ички фоиз ставкасини оширади, хорижий сармояларнинг кўшимча оқиб келишига олиб келади: натижада мамлакат валютасининг курси ошади ва соф экспорт микдори қисқаради.”8

Бюджет-солиқ сиёсатининг рағбатлантирилиши билан ЯИМ кўпайганда кишилар фоиз ставкасининг ошипшга қарамай, пулга бўлган талабни оширадилар, натижада фоиз ставкалари кескин ошиб, инвестициялар ҳажми қисқаради. Бозор даромадларини кўпайтиришдаги бюджет-солиқ сиёсатининг ечими солиқ тизими ва солиқ сиёсати билан боғлиқдир. Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини ривожлантиришдаги асосий йўналиш бу давлат учун ҳам, бозор қатнашчилари учун ҳам қулай фискал шароитларни яратишдир.
Айтиб ўтилган чораларни амалга киритиш бюджет-солиқ сиёсати самарадорлигини оширади. Улар ўртасидаги яхлитликни таъминлашга хизмат қилади ҳамда солиқ тизимини иқтисодий ўсишга эришиш вазифалари билан мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling