Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг илмий назарий асослари


II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ


Download 0.51 Mb.
bet11/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1600349
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Режа Хасанов Ж

II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ
2.1. Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни кўрсаткичлари таҳлили
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинар экан, иқтисодиётнинг балансланганлиги ва мунтазам ўсиб бораётганлиги эътиборни жалб қилади. 2022 йил натижаларига кўра, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 5,7 фоизни ташкил этди. 2021 йил даражасига нисбатан ЯИМ ўсиш суръати 5,7 фоизни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулот дефлятори 2021 йилги 13,56фоиздан - 2022 йилда 15,4 фоизгача ўсди. Шу билан бирга Истемол Нархлари ўсиш Индекси (ИНИ) 2021 йилги 113,8 фоизни ташкил этиб шундан 6,8 фоиздан - 2022 йилга келиб 3,6 фоизгача ўсди, ва прогноз кўрсаткичлардан ошмади. Бу ҳолни қатъий монетар сиёсатини қўлланиши билан изоҳласа бўлади. Монетар сиёсатининг кузатилиши (мониторинги) мунтазам равишда унинг қатъийлик даражасини ўсишини кўрсатмоқда. Шу билан бирга иқтисодиётда пул массасининг миқдори босқичма босқич ўсиб бормоқда. Қатъий монетар сиёсатнинг олиб борилиши натижасида иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражаси (Monitization rate) монетланганлик коэфициенти (М2/ ЯИМ) стабил суръатларда ўсиб бормоқда. 2020 йилга нисбатан ялпи пул массасининг миқдори 2022 йилда 38,8 фоиз пунктига ўсди. Таҳлил қилинаётган даврда Марказий банк тарафидан Ўзбекистон пул бирлиги сўмнинг долларга нисбий курси бозор вазиятидан келиб чиқиб, режалаштирилган ҳолда мувофиқлаштирилиб келинди, ва 1902 сўмга арзонлаштирилди. 2020 йилда бир АҚШ долларининг нархи 9507 сўмдан, бў кўрсаткич 2022 йилнинг охирига келиб 11409 сўмни ташкил этди. Экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маҳсулотни сотишнинг янги ташқи бозорларини фаол излаш ва ўзлаштириш, экспорт тузилмасини диверсификация қилиш экспорт ҳажмини 2023 йилда ўтган йилга нисбатан давлатимиз экспорт салоҳиятининг 2,9 фоизга пасайган, сезиларли миқдордаги ташқи савдонинг ижобий сальдосини таъминлади. Шу билан бирга, ҳукумат тарафидан олиб борилаётган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида, импортнинг ўсиш суръатлари секинлашмоқда. Агар 2021 йилда импортнинг ҳажми 16 фоизга ўсган бўлса, 2022 йилда атиги 12,6 фоизга пасайиши кузатилди. Ҳукумат томонидан иқтисодиётга солиқ юкининг босқичма-босқич пасайтириб борилиши Давлат бюджети даромадларини камайишига эмас аксинча кўпайишига хизмат қилмоқда. Мисол учун 2021 йили бюджет даромадларининг ЯИМдаги улуши 24,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 23 фоизни ташкил этди. Яъни олиб борилаётган солиқ сиёсати иқтисодиётни легаллашиш (қонуний тадбиркорлик) даражасини ошишига ўз ҳиссасини қўшиш орқали солиқ базасини кенгайишига хизмат қилмоқда. Ўз навбатида, Давлат бюджети харажатлари ҳам ошиб бормоқда. 2021 йилда Давлат бюджети харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 25,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 21,7 фоизни ташкил этди. Жаҳонда қатор мамлакатлар молиявийиқтисодий инқирозни бошларидан кечириб, бюджетларида катта миқдордаги тақчилликлар юзага келаётган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 2019 йилдан бери профицит билан бажарилиб келинмоқда. 2020 йилда давлат бюджетининг профицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 1,5 фоизга тенг бўлди, 2021 йилда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан ижро этилди ва 2022 йилда эса профицит - 0,3 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ижросининг ижобий динамикаси чуқур ўйланган ва ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган, хўжалик субъектлари ва аҳолининг солиқ юкини пасайтиришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатининг амалий натижаси деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, бюджет сиёсати ижтимоий йўналганлиги Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларида ўз аксини топиб, йилдан-йилга унинг салмоғи ортиб умумий бюджет харажатларини салкам 60 фоизини ташкил этаётганлигини жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларидаги ушбу кўрсаткичлар билан қиёслаб кўриб – бюджет сиёсати самарали деб баҳолаш мумкин.
Давлат бюджетининг харажатлар қисмидаги ўзгаришлар 2020-2023 йилларда Давлат бюджети харажатларининг ўзгариш тенденцияларини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки Давлат бюджети харажатлари умуман олганда секин-аста ўсиб бораётганлиги намоён бўлмоқда.

-расм. Давлат бюджети харажатларининг сохалар тақсимоти21
Давлат бюджети харажатларида ижтимоий соҳа ва аҳолининг ижтимоий муҳофазасига, бюджетнинг умумий харажатлари доирасида 2020 йилда амалга оширилган 51,5 фоиздан, 2022 йилга бориб 49,7 фоизгача пасайганини таъкидлаш мумкин. Яъни бу харажатларнинг улуши ялпи ички маҳсулот таркибида 3 фоиз этиб белгиланган. Ижтимоий соҳанинг муҳим таркибий қисми бўлган - ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, уларга таълим бериш ва мутахассисликларга қайта тайёрлашга қаратилган харажатлар ушбу соҳанинг умумий миқдори 2020 йилда бўлган 29,7 фоиздан 2022 йилда 33,3 фоизгача кўпайганлиги – Ҳукумат томонидан таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътиборни кўрсатади. Ижтимоий соҳанинг яна бир муҳим йўналиши - давлат тарафидан таъминланган тиббиёт тизими бўлиб, бу соҳага йўналтирилаётган харажатлар улуши ҳам мунтазам ўсиш суръатларига эга. Умумий харажатлар таркибида, таҳлил қилинаётган давр мобайнида ушбу харажатлар 15,5 фоиздан 16,1 фоизгача кўпайган. Мазкур даврнинг муҳим кўрсаткичи давлат тарафидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва бунда давлат тарафидан иқтисодиёт тармоқларини молиялаштирилишининг камайишидир. Яъни бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши, иқтисодиётда хусусий секторнинг кўпайиши, ишлаб чиқариш корхоналарнинг давлат тассаруфидан чиқариш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг давом этиши натижасида охирги йилларда бюджетнинг бу соҳага йўналтираётган харажатлари миқдори янада камайиб борган. Мамлакатни ривожлантириш, янгилаш, модернизация қилишнинг тўғри танланган стратегияси, 2022 – 2025 – йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини бажариш борасида амалга оширилган ишлар туфайли глобал молиявийиқтисодий инқирознинг оқибатлари ва таҳдидларига нафақат бардош беришга, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг барқарор суръатларини таъминлашга муваффақ бўлинди. Шу билан бирга, бир қатор тараққий этган давлатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда банк тизимини ва ёки иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини инқироздан қутқариш билан боғлиқ давлат тарафидан амалга оширилган катта миқдордаги бюджет харажатлари кузатилмади, яъни олиб боралаётган иқтисодий сиёсат натижасида бунга эҳтиёж бўлмади. Иқтисодиётнинг янада эркинлаштирилиши ва хусусий тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланиши натижасида Давлатнинг марказлаштирилган капитал қўйилмалардаги улуши ҳам қисқариб бормоқда. Жумладан, 2020 йилда марказлашган инвестицияларга йўналтирилган харажатларнинг улуши 13,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу харажатлар улуши 11,7 фоизгача камайган. Шу билан бирга таъкидлаш ўринлики, ушбу давлат бюджетининг умумий сармоялардаги улушининг қисқартирилиши, хусусий тадбиркорлар ҳисобидан ва чет эл сармоядорларининг келтирган ва сармояларга йўналтираётган харажатларини инобатга олганда, жами харажатлар миқдори анча ортиғи билан қоплангандир.



-расм. 2020-2022 йиллардаги Ўзбекистон Республикасига киритилган инвестиция сармоя22
2022 йилда Ўзбекистон Республикасида 2020 йилга нисбатан 13,6 фоизга кўпроқ сармоялар ўзлаштирилди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми АҚШ долларига тенглаштирилганда жами 9,7 миллиардни ташкил этди. Бу ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизидан ортиқроқдир. Бу сармояларнинг 72 фоизидан ортиқроғи ишлаб чиқариш соҳасидаги қурилишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг 38 фоизи асбобускуналар ва илғор технологиялар сотиб олишга қаратилгандир. Чет эл сармояларининг улуши, жами сармоялар таркибида 28,8 фоизни, ва бевосита чет эт сармояларининг миқдори 2,4 миллиард долларни ташкил этди. Давлат мақсадли жамғармаларининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши ҳам ортиб бормоқда, мисол учун 2020 йилдаги 8,8 фоиздан 2022 йилга келиб 9,3 фоизгача кўпайган. Жумладан, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг улуши ҳам ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,8 фоиздан 8,1 фоизга кўпайган. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини амалга оширилиши ҳамда ҳудудларнинг ижтимоийиқтисодий ривожланишига ва маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини кенгайишига охирги йилларда қабул қилинган давлат дастурлари улкан замин яратмоқда Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг улушини кўпайтириш асносида уларда дотация миқдорини камайтириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, таҳлил қилинаётган давр мобайнида маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ўсиб, ўз-ўзини таъминлаш даражаси ортди, дотацион вилоятлар ва туманларга дотация миқдори камайди, ҳамда, Давлат бюджети харажатлари таркибида маҳаллий бюджетларнинг харажатлари ҳам ўсди. Мисол учун 2020-2022 йилларда маҳаллий бюджетларга дотациялар миқдори кескин қисқариб – маҳаллий бюджетларнинг жами харажатлари таркибида 4,8 фоизгача камайди.
Бюджетлараро муносабатларда ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилмоқда. 2019 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар харажатларининг жами Давлат бюджети харажатидаги улуши 54,6 фоиздан 2022 йилга келиб 58,6 фоизгача ўсди. Бунда маҳаллий бюджетлар орқали энг муҳим бўлган аҳолининг ижтимоий хизматлари харажатларнинг асосий қисми (86,2 фоизи) ва қатор бошқа ижтимоий харажатлар молиялаштирилиб бормоқдаки, бу жараён аҳоли турмуш фаровонлигини сезиларли даражада ортишига ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб йўналишларига қаратилган дастурларнинг бажарилишига хизмат қилмоқда.
-жадвал
2022 йилдаги махаллий бюджет харажатлари23



Сохалар

%

1

Таълим

90,3

2

Соғлиқни сақлаш

90,6

3

Ижтимоий таъминот

71,7

4

Ахоли турмуш фаравонлиги

78,3

5

Ободонлаштириш

100

6

Капитал

47,1



2022 йилда маҳаллий бюджетлар харажатларидан таълим соҳасининг 90,3 фоизи, соғлиқни сақлашнинг 90,6 фоизи, ижтимоий таъминотнинг 71,7 фоизи, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган харажатларнинг 78,3 фоизи, ободонлаштириш харажатларининг 100 фоизи, жами капитал қўйилмаларнинг 47,1 фоизи қопланиш даражасига етди. Кузатувлар натижаси таҳлилидан келиб чиқиб, таъкидлаш ўринлики, қабул қилинган долзарб ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларнинг сўзсиз бажарилиши, жумладан иқтисодиётнинг янгиланиши ва модернизацияланиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган молиявий инқирознинг салбий таъсирини бартараф қилишга қаратилган 2022-2025 йилларга қабул қилинган Дастурнинг бажарилиши мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлади. Жумладан 2010 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари 8,5 фоизни ташкил этди, саноат тармоғи маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши 8,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 6,8 фоизга, чакана савдо айирбошловини 14,7 фоизга, хизмат кўрсатиш ва сервис сохаси -13,4 фоизга ўсиши таъминланди. Инфляция даражаси қабул қилинган кўрсаткич мезонидан ошмаган ҳолда 7,3 фоизни ташкил этди. Хукумат тарафидан амалга оширилаетган солиқ юкини пасайтиришга қаратилган чораларнинг қўлланилиши иқтисодиётнинг барқарор ўсишига олиб келди. Давлат бюджетининг бажарилиши қабул қилинган дефицит ўрнига, таҳлил қилинаётган даврларда маълум профицит билан бажарилди. Шуниси эътиборлики, 2019-2022 йилларда бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларининг маошлари ва унга тенглаштирилган тўловларнинг оширилиши натижасида шу кунга келиб аҳоли даромадлари 2,8 баровар ошди. Бу ҳол Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йилгача маош миқдорини 2,5 баравар оширилиш масаласини бажарилишини таъминлади. Фақатгина 2022 йилда аҳолининг реал даромадлари 26,5 фоизга, ўртача маош, пенсия ва нафақалар миқдори 40 фоизга ўсди. Республикада амалга ошираётган чоратадбирларнинг натижаси нуфузли халқаро ташкилотлар, молиявий муассасалар тарафидан эътироф этилмоқда. Мисол учун, Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари эътироф этишича, Ўзбекистон Республикаси 2000 йилдан бери катта ютуқларга эришиб келди ва глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий таъсирини бартараф этишга мувафақиятли эришди. Охирги беш йил давомида иқтисодиётининг ўсиш суръати ўртача 8,5 фоизни ташкил этди1. Қатор йиллар мобайнида кузатилаётган Давлат бюджетининг профицити, расмий олтинвалюта заҳираларининг юқори даражада сақланиши, давлат қарзининг паст даражадалиги ва халқаро молия бозорларидан эҳтиёткорлик билан маблағларнинг жалб қилиниши, банк тизимининг барқарорлиги - Ўзбекистон Республикасини глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг бевосита таъсиридан асрагани таъкидланди. Халқаро Валюта Жамғармасининг вакили эътироф этишича ўсишнинг юқори суръатлари хизмат кўрсатиш соҳасида, транспорт ва алоқа, ташқи савдо ва қишлоқ хўжалигида кузатиб келинмоқда ва бунинг негизида аввалом бор, давлат хокимияти тарафидан ички талабни рағбарлантириб туриши, ва сезиларли миқдорда маошлар ва нафақаларни ошириб борилиши ётибди1. Инвестицион фаолият давлатнинг саноат тармоқларини қўллаш дастурларига кўра амалга оширилиб, бунда чет элдан бевосита сармояларни каттароқ миқдорда жалб қилиниши самара бермоқда. ХВЖнинг прогнозларига кўра Ўзбекистон Республикасида ўрта муддатли келажакда ушбу иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари давом этади ва Ҳукумат тарафидан амалга оширилаётган ички истъемол бозори талабларини ва сармояларни раҳбарлантирилиши, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг қатор турларига халқаро бозорлардаги нархларнинг юқори сақланиши бу ўсишга далда бериб туради. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараси ўз навбатида ўрта даромадли аҳолининг кенг қатламларини қамраб олган ҳолда, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадларини ўсишига олиб келишига шубха йўқ. Бунда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш, жумладан, экспорт географиясини кенгайтириш ва таркибини ўзгартириш ва тадбиркорликни қўллашга, янги иш жойларининг яратилишига қаратилган дастурларининг бажарилиши ва мамлакат иқтисодиётнинг барқарор таррақий этишига албатта ўз ҳиссасини қўшиб боради.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling