1.1-жадвал
Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигини таъминлашга бевосита таъсир этувчи омиллар ва мезонлар17
Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигига таъсир этувчи омиллар
|
Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигига таъсир этувчи мезонлар
|
Бюджет даромадларининг таркиби, тузилиши ва йўналишларига боқлиқ омиллар
|
бюджет даромадларида солиқни ва солиқсиз тўловлар нисбатининг ўзгариши;
янги солиқ ва тўловларни жорий этиш, самарасиз солиқлар ва тўловларни бекор қилиш, солиқсиз тўловларнинг бюджетдаги ролини ошириш;
юридик ва жисмоний шахслар учун солиқ юкини пасайтириш, солиқ базасини камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, солиқ тўловчилар учун имтиёзлар бериш
|
Бюджет харажатларининг таркибига боғлиқ омиллар
|
харажат микдори ва нисбатларининг ўзгариши;
харажат таркибининг ўзгариши;
бюджетдан ажратиладиган субсидия ва дотациялар микдорининг ўзгариши;
Давлат бюджета такчиллиги даражаси ва бошқалар
|
Давлат томонидан ўтказилаётган солиқ-бюджет сиёсати давлат газнаси билан солиқларнинг рағбатлантирувчи роли ва бюджет харажатларининг энг мақбул тузилмаси ўртасидаги ўзаро нисбатнинг самарадорлигига эришиш имконини яратди. Ўз навбатида, даромадлар бўйича бюджетнинг барқарор ва тўлақонли ижроси бюджетда белгиланган барча тадбирларни ўз вақтида ва тўла молиялаштиришни таъминлайди.
Макроиқтисодий жиҳатдан эса давлатнинг самарали бюджет-солиқ сиёсати инвестиция иқлимини яхшилаш, молиявий барқарорлик пул ва молия бозорлари ривожи, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аҳолининг реал даромадлари ўсишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |