Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг илмий назарий асослари


Download 0.51 Mb.
bet3/13
Sana19.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1600349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Режа Хасанов Ж

Тадқиқот объекти. Ўзбекистон Республикасиинг бюджет-солиқ сиёсати тадқиқот объекти ҳисобланади.
Тадқиқот предмети. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ролини ошириш йўналишларини аниқлаш ва ўрганиш тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ролини ошириш йўналишларини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб беришдир.
Асосий мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажариш белгилаб олинди:

  • бюджет-солиқ сиёсатининг мазмунини ва уни вазифаларини аниқлаш;

  • бюджет-солиқ сиёсатига оид иқтисодчи олимларнинг назарияларини ўрганиш;

  • иқтисодиётни тартибга солишнинг фискал механизмининг моҳиятини очиб бериш;

  • Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш имкониятларини тадқиқ қилиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижросини таҳлил қилиш;

  • солиқ тизимини макроиқтисодий самарадорликка таъсирини таҳлил қилиш;

  • макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг такомиллаштириш йўлларини тавсия қилиш;

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари.
Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет – солиқ сиёсатининг йўналишларини белгилаш, иқтисодиётни тартибга солишнинг фискал механизмининг тадқиқ қилиш.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили. Макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи асосий омиллар тизимини тадқиқ қилиш масалалари доимо иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Кўплаб олимлар томонидан жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида бу борада макроиқтисодиёт, ўтиш даври иқтисодиёти назарияси, бозор муносабатларининг давлат томонидан бошқаруви бўйича, иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш ва бошқа муаммолар хусусидаги илмий изланишлари эътиборга моликдир.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ролини ошириш йўналишлари илмий назарий асослари хорижий иқтисодчи олимлар - А.Смит, Г.Жорж, Д.Рикардолар томонидан ўрганилган. МДҲ иқтисодчи олимларидан В.В.Бочаров, В.Е. Леонтьев, А.А.Александров, Д.Г.Черник, А.А.Драбозина, В.И.Родионова, Д.Ковалеваларнинг илмий асарларида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг аҳамияти А.В.Вахобов, Э.Ф.Гадоев, Т.С.Маликов, П.Т.Жалилов, Xудойқулов С.К., Қ.Яхяев, Олимжонов О.О., М.Алимардонов, Тошмурадова Б., З.Срожиддинова каби молиячи-иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ этилган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling