Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг илмий назарий асослари
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи
Download 0.51 Mb.
|
Режа Хасанов Ж
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқоқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
- Битирув малакавий ишларининг маълумотлар базаси.
- Битирув малакавий ишларининг қисқача тавсифи.
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга бағишланган қатор маъруза, асарлари ва фармонлари, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича қатор қарорлари ташкил этади. Диссертацияда илмий мушоҳада, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил қилиш, қиёсий таққослаш, илмий-мантиқий умумлаштириш усуллари қўлланилган.
Тадқоқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ролини ошириш йўналишлари бўйича Ўзбекиистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг иқтисодий сиёсати ҳамда юртимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари. Ушбу тадқиқотнинг илмий-назарий ва амалий таҳлиллари бўйича ўрганиш асослари Ўзбекиистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекиистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзбекиистон Республикаси Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ўзбекиистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари хисобланади. Тадқиқот доирасида олиб борилган изланишлар асосида тайёрланган хулоса ва таклифлар натижаларини амалиётга жорий қилиш, бюджет-солиқ сиёсати ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишда, илмий муассасалар, халқ хўжалик корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ҳамда олий ўқув юртларида ўқув дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин. Битирув малакавий ишларининг маълумотлар базаси. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика қўмитаси, матбуотда нашр қилинган статистик ва далилий материаллар, расмий интернет сайтлари ва республикамиз олимларининг илмий асарларидан кенг фойдаланилди. Битирув малакавий ишларининг қисқача тавсифи. Кириш, учта боб, асосий мазмунни ёритувчи 9 та савол, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Битирув малакавий ишларининг биринчи бобида бюджет-солиқ сиёсатининг мазмунини ва уни вазифалари аниқланган. Бюджет-солиқ сиёсатига оид иқтисодчи олимларнинг назариялари ўрганилган. Иқтисодиётни тартибга солишнинг фискал механизмининг моҳияти очиб берилган. Битирув малакавий ишларининг иккинчи бобида Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш имкониятлари тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси таҳлил қилинган. Солиқ тизимини макроиқтисодий самарадорликка таъсири баҳоланган ва таҳлил қилинган. Битирув малакавий ишларининг учинчи бобида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг такомиллаштириш йўллари тавсия қилинган. Молиявий барқарорликни таъминлашда маҳаллий бюджетларнинг ўрнини ошириш йўллари кўрсатилган. Солиқларнинг инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришдаги ролини ошириш йўлларини очиб берилган. Битирув малакавий ишларининг якунида хулоса ва таклифлар берилган ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling