Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш” фанидан тестлар 1


-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ


Download 97.93 Kb.
bet2/13
Sana18.06.2023
Hajmi97.93 Kb.
#1586696
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
тестлар МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШТИРИШ

2-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарори қачон қабул қилинган

А.2018 йил 3 июлда
Б.2018 йил 3 июнда
С.2018 йил 13 июлда
Д.2018 йил 23 июнда
2. 1991–1995 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши, МДҲ давлатлари ўртасида энг кам кўрсаткични –... фоизни ташкил этди.
А.18.8
Б.13.8
С.17.6
Д.15.4
3. Ўзбекистон иқтисодиёти 2000-2003 йиллар давомида йилига ... фоиз ўсиш даражасида ўртача суръатлар билан ривожланди.
А.3.8-4.2
Б.3.9-4.3
С.4.0-4.4
Д.4.1-4.5
4. Мамлакатимиз иқтисодиёти 2004 йилдан эътиборан йилига ... фоиз даражасидаги юқори ва барқарор ўсиш суръатларини намойиш қила бошлади.
А.7-9
Б.6-8
С.5-7
Д.7-8
5. 2015 йил якуни бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг реал ўсиши 2014 йилга нисбатан неча фоизни ташкил этди.
А.8
Б.7
С.9
Д.6
6. Услуб деганда у ёки бу ишни бажаришнинг усуллари, энг мақсадга мувофиқ ... мажмуаси тушунилади.
А.Қоидалари
Б.Қонунлари
С.Имкониятлари
Д.Йўллари
7. Иқтисодий таҳлилда услуб деганда, таҳлил мақсадига эришиш учун маълум кўринишда бўйсундирилган, корхона иқтисодиётини тадқиқ қилишнинг ... тушинилади
А. Аналитик усуллари ва тартиблари
Б.Аналитик услублари ва тартиблари
С.Аналитик усуллари ва қоидалари
Д.Аалитик услублари ва қоидалари
8. Иқтисодий таҳлил услубини шартли равишда неча гуруҳга ажратиш мумкин
А.Икки
Б.Уч
С.Тўрт
Д.Беш
9.Комплекс таҳлил неча босқичдан иборат
А.Олти
Б.Беш
С.Тўрт
Д.Уч
10. Таҳлилда тизимий ёндошишнинг бош хусусияти – бу ...
А. Тизим элементларининг ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқлиги, ўзаро боғланиши ва динамик характерда бўлиши, комплекслиги, бутунлиги, буйсунганлиги, етакчи бўғинни ажралганлигидир.
Б. Тизим элементларининг ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқлиги, ўзаро боғланиши ва динамик характерда бўлмаслиги, комплекслиги, бутунлиги, буйсунганлиги, етакчи бўғинни ажралганлигидир.
С. тизим элементларининг ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқлиги, ўзаро боғланиши ва динамик характерда бўлиши, комплекслиги, бутунлиги, буйсунмаганлиги, етакчи бўғинни ажралганлигидир.
Д. тизим элементларининг ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқлиги, ўзаро боғланиши ва динамик характерда бўлиши, комплекслиги, бутунлиги, буйсунганлиги, етакчи бўғиндан ажралмаганлигидир.
11. Тизимий таҳлилда уни амалга ошириш жараёнини неча босқичга ажратиш мумкин.
А.Беш
Б.Олти
С.Тўрт
Д.Уч
12. Макроиқтисодий таҳлилнинг асосий соҳаси деганда нимани тушунасиз.
А. Мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, инфляция суръатлари, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Б. Мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, инфляция суръатлари, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби микроиқтисодий кўрсаткичлар.
С. Мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Д. мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби микроиқтисодий кўрсаткичлар.
13. Макроиқтисодий таҳлилнинг ... – умумий кўрсаткичлар маълумотларининг ўзгаришини изоҳлаш ва давлат органларига ҳамда жамоат ташкилотларига иқтисодий вазифаларни ҳал этишда ва иқтисодий вазиятдаги кутилмаган ўзгаришларга муносабат билдиришда йўл кўрсатишдан иборат.
А.Мақсади
Б.Мазмуни
С.Вазифаси
Д.Предмети
14. ... ўзаро боғлиқ секторлар ва тармоқларнинг мураккаб йиғиндисини ўзида намоён этади.
А. Миллий иқтисодиёт
Б. Маҳаллий иқтисодиёт
С. ЯММ
Д. ЯМД
15. ..., таҳлил ва прогнозлаш учун асосий ахборот объекти ҳисобланади.
А.Макрокўрсаткичлар
Б.Микрокўрсаткичлар
С.Статистик кўрсаткичлар
Д.Барча жавоблар тўғри
16. Таҳлил учун керакли бўлган маълумотлар ҳамда аxборотларни мазмунига қараб неча турга ажратиш мумкин
А.6
Б.5
С.4
Д.3
17. Иқтисодий маълумотлар кўлами кенглиги жиҳатидан неча йирик гуруҳга бўлинади.
А.Икки
Б.Уч
С.Тўрт
Д.Беш
18. Мамлакатни макроиқтисодий таҳлил қилиш, иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун ... тизимида ҳисобланадиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.
А.Миллий ҳисоблар
Б.Пул-кредит
С.Солиқ-бюджет
Д.Барча жавоблар тўғри
19. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ... маълумотларга ишлов бериш ва уларни макроиқтисодий таҳлил мақсадлари учун тизимлаштирилган кўринишда тақдим этиш имконини берувчи бухгалтерия ҳисоби сифатида ишлаб чиқилган.
А.Макроиқтисодий
Б.Микроиқтисодий
С.Тармоқдаги
Д.Ҳуддуддаги
20. Миллий ҳисоблар тизими – муайян даврда реал ишлаб чиқариш ҳажмини ва барча асосий секторлар ва ишлаб чиқариш омилларининг мамлакатнинг умумий ишлаб чиқаришига қўшган ҳиссасини кўрсатувчи турли фаолият турларини ҳисобга олувчи ... тизими.
А.Статистика
Б.Бухгалтерия
С.Пул-кредит
Д.Солиқ-бюджет
21. ... ривожланишнинг турли босқичларида турган мамлакатлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун манба бўлиб хизмат қилади, ҳамда таҳлил ва прогноз учун ахборот базаси ҳисобланади.
А.МҲТ
Б.ЯИМ
С.ЯММ
Д.ЯМД
22. ... нафақат муайян даврда, балки динамикада ҳам (муайян вақт қатори мобайнида) энг муҳим макроиқтисодий ўртача кўрсаткичлар (масалан, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаси) ҳаракатини кузатиш имконини берувчи тизимни ўзида намоён этади.
А.МҲТ
Б.ЯИМ
С.ЯММ
Д.ЯМД
23. ... – халқаро таққослашлар учун энг муҳим ахборот манбаи ҳисобланади, чунки халқаро ташкилотларга миллий ҳисобварақлар бўйича маълумотларни, халқаро стандартларга мос келувчи таърифлар ва таснифларни тақдим этишда фойдаланилади.
А.МҲТ
Б.ЯИМ
С.ЯММ
Д.ЯМД
24. Муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар ... кўрсаткичлар деб юритилади.
А.Макроиқтисодий
Б.Микроиқтисодий
С.Тармоқдаги
Д.Ҳуддуддаги
25. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ... кўрсаткичларига гуруҳланади.
А.Миқдор ва сифат
Б.Аналитик ва синтетик
С.Иқтисодий ва ижтимоий
Д.Тўғри жавоб йўқ
26. Макроиқтисодий миқдор кўрсаткичларига қуйидаги кўрсаткичлар киради
А. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Соф ички маҳсулот (СИМ), миллий даромад (МД), шаxсий даромад (ШД), иxтиёрдаги даромад (ИД) ва бошқалар.
Б. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Соф ички маҳсулот (СИМ), миллий даромад (МД), шаxсий даромад (ШД) ва бошқалар.
С. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Соф ички маҳсулот (СИМ), миллий даромад (МД), иxтиёрдаги даромад (ИД) ва бошқалар.
Д.Тўғри жавоб йўқ
27. Макроиқтисодий сифат кўрсаткичларига қуйидаги кўрсаткичлар киради
А. Инфляциянинг ўсиш суръатлари, ишсизлик даражаси, аҳолининг иш билан бандлик даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ва бошқалар
Б. Инфляциянинг ўсиш суръатлари, ишсизлик даражаси, аҳолининг иш билан бандлик даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий даромад ва бошқалар
С. Инфляциянинг ўсиш суръатлари, ишсизлик даражаси, аҳолининг иш билан бандлик даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот ва бошқалар
Д.Барча жавоблар тўғри
28.Индивидуал солиқлар нималардан иборат
А. Барча жавоблар тўғри
Б. Хусусий мол-мулкларга солинадиган солиқлардан иборат.
С. Мерос қолган мулкларга солинадиган солиқлардан иборат.
Д. Даромад солиғидан иборат

Download 97.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling