Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш” фанидан тестлар 1


Мавзу-10. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШ МОДЕЛЛАРИ


Download 97.93 Kb.
bet8/13
Sana18.06.2023
Hajmi97.93 Kb.
#1586696
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
тестлар МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШТИРИШ

Мавзу-10. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШ МОДЕЛЛАРИ

  1. Модель ... прогнозлашнинг, тадқиқот қилинаётган жараёнларни илмий жиҳатдан билиш дастаклардан бири ҳисобланади.

А.Иқтисодий
Б.Ижтимоий
С.Иқтисодий-ижтимоий
Д.Тўғри жавоб йўқ
2. Моделлаштириш жараёнининг ... объект ёки жараённи дастлаб ўрганиб олиш, унинг муҳим тафсилотларини ёки белгиларини аниқлаш асосида моделларни тузиш, моделларни назарий ва синовли таҳлил қилиш, моделлаштириш натижаларни объект ёки жараён тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар билан таққослаш, моделни тўғрилаш ва аниқлаштириш кабилар киради.
А.Мазмунига
Б.Мақсадига
С.Вазифасига
Д.Предметига
3. ... жараёнлар ривожланишининг қонуниятларини ўрганиш воситаси иқтисодий-математик модели ҳисобланади.
А. Иқтисодий-ижтимоий
Б. Иқтисодий
С.Ижтимоий
Д.Сиёсий
4. Иқтисодий ва ижтиомий парогнозлаш моделларининг айрим турлари оптималлаштириш мезони ёки энг яхши кутилаётган натижага қараб таснифланиши мумкин.
А. Иқтисодий-ижтимоий
Б. Иқтисодий
С.Ижтимоий
Д.Сиёсий
5. Вақт омилини ҳисобга олган ҳолда моделлар статистик ёки динамик моделларга бўлинади.
А.Барча жавоблар тўғри
Б.Статистик ёки динамик
С.Статистик
Д.Динамик
6. Қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин
А.Барча жавоблар тўғри
Б. Омилли
С. Таркибли
Д. Комбинацион
7. Агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиётни ривожланишининг кўрсаткичларини ... моделларга ажратиш мумкин
А. Макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли, ҳудудий
Б. Микроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли, ҳудудий
С. Макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, статистик, ҳудудий
Д. Макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли, динамик
8. Эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари қанақа моделларга бўлинади.
А.Экзоген ва эндоген
Б.Экзоген
С.Эндоген
Д.Тўғри жавоб йўқ
9.Эконометрик моделлардаги экзоген омиллар ниманинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
А. Корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигининг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Б. Корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини ва корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
С. Корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Д. Тўғри жавоб йўқ
10. Эконометрик моделлардаги эндоген омиллар ниманинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
А. Корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Б. Корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини ва корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
С. корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигининг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Д.Тўғри жавоб йўқ
11. Омилли моделнинг содда тури неччи омилли модел ҳисобланади.
А.Бир омилли
Б.Икки омилли
С.Кўп омилли
Д.Барчаси тўғри
12. Тармоқлараро моделлар мажмуаси қанақа моделларни ўз ичига олади.
А. Тармоқлараро моделлар мажмуаси йириклашган динамик ва кенгайтирилган табиий-қийматли моделларни ўз ичига олади.
Б. Тармоқлараро моделлар мажмуаси кенгайтирилган табиий-қийматли моделларни ўз ичига олади.
С. Тармоқлараро моделлар мажмуаси йириклашган динамик моделларни ўз ичига олади.
Д. Тармоқлараро моделлар мажмуаси йириклашган динамик ва кенгайтирилган табиий моделларни ўз ичига олади.
13. Замонавий динамик тармоқлараро моделлар иқтисодий ривожланишнинг суръатлари ва нисбатларини аниқловчи асосий омиллар қайси қаторда тўғри кўрсатилган
А.Барчаси тўғри
Б. режали давр бошига йиғилган асосий ишлаб чиқариш фондларни миқёси ва таркиби билан тавсифланадиган иқтисодий салоҳиятнинг бошланғич даражаси.
С. меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш кўрсаткичлар ўзгаришининг истиқболли тенденциялар.
Д. жамиятнинг якуний эҳтиёжларининг истиқболли таркиби.
14. ... моделлари иқтисодиётни ва унинг тармоқларини прогнозлаш алоқаларини таъминлаш, уларни миқдорий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодий таҳлил қилиш ва шулар асосида прогнозлаштириш ҳамда режалаштириш учун асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
15. ... моделининг амалда кенг қўлланилиши макроиқтисодий таҳлил янада илмий асосли ўтказилиши, прогнозларни илмийлигини ва реал режалаштиришни таъминлайди.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
16. ... кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқалар тизими ва пропорцияларини ўрганишда, таҳлил қилишда, прогнозлашда энг ихчам, амалда кенг қўллаш мумкин бўлган воситалардан, механизмлардан бири ҳисобланади.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
17. ... баланс ёрдамида макроиқтисодий кўрсаткичлардан ҳисобланган ялпи ички маҳсулот пировард яъни якуний маҳсулот ва миллий даромад тузилишини, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш фондлари ўртасида тақсимланиш структурасини ва ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тузилишини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар асосида самарали бошқарув ечимини қабўл қилиш мумкин.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
18. ... оддий кўриниши статистик модель асосида ифодаланиб, маълум даврдаги ресурслар ва эҳтиёжларнинг миқдорий жиҳатдан ўзаро мослашишини таъминлайди
А.Тармоқлараро баланснинг
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
19. ... статик модели бир йиллик давр учун тузилади, бир йиллик ҳолатдан ташқаридаги ўзгаришлар инобатга олинмайди.
А.Тармоқлараро баланснинг
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
20. Матрицавий ... моделлар алоҳида олинган корхонадан бошлаб бутун республика халқ хўжалигини қамраб олган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тақсимлашни таҳлил қилиш ҳамда режалаштириш учун мўлжалланган бўлиб, бу юзага келган пропорцияларни ўрганиш, режаларни мувофиқлаштириш имконини беради.
А. Иқтисодий матаматик
Б. Тармоқлараро баланснинг
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
21. Халқ хўжалиги даражасидаги ...да миллий даромаднинг яратилиши ва тақсимланиши, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, тармоқ ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари ҳамда ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши ўз аксини топади.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
22. Баланс тузишда қуйидагиларга асосланамиз.
А.Барчаси тўғри.
А.Ишлаб чиқариш тармоқларини i ҳарфи билан, истеъмолчи тармоқларни j ҳарфи билан белгилаймиз, i= 1.2.3....n; j=1.2.3....n.
Б.Халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи балансда ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчи сифатида қатнашади.
С.Ишлаб чиқариш тармоқларига балансдаги муайян бир қатор, истеъмолчи тармоқларига эса балансдаги муайян бир устун мос келади.
23. ТАБнинг устунларида ҳар бир тармоқдаги моддий харажатлар тузилиши ва соф маҳсулоти аксланади.
А. ТАБнинг устунларида ҳар бир тармоқдаги моддий харажатлар тузилиши ва соф маҳсулоти аксланади.
Б. ТАБнинг устунларида ҳар бир тармоқдаги моддий харажатлар тузилиши аксланади.
С. ТАБнинг устунларида ҳар бир тармоқдаги соф маҳсулоти аксланади.
Д.Тўғри жавоб йўқ
24. ТАБ ... қисм – квадрантлардан иборатдир
А.Тўрт
Б.Икки
С.Уч
Д.Беш
25.ТАБнинг биринчи квадрантига нима аксланади
А. 1-квадрант шахмат тахтаси каби тузилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситаларининг оқими аксланади.
Б. 1-квадрантда барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сўнгги маҳсулоти кўринади.
С. 1-квадрант кўрсаткичлари ҳам миллий даромадни характерлайди, фақат бунда унинг қиймати таркиби, яъни барча тармоқларда меҳнатга тўланган ҳақ ва соф даромад йиғиндиси сифатида қаралади.
Д. 4-квадрант - ТАБнинг сўнгги маҳсулотлар устуни ва даромадлар сатрининг кесишган жойида бўлиб, бу ерда миллий даромаднинг сўнгги тақсимланиши ва фойдаланиши ўз аксини топади.
26. ТАБнинг иккинчи квадрантига нима аксланади
А. 2-квадрантда барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сўнгги маҳсулоти кўринади.
Б. 2-квадрант шахмат тахтаси каби тузилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситаларининг оқими аксланади.
С. 2-квадрант кўрсаткичлари ҳам миллий даромадни характерлайди, фақат бунда унинг қиймати таркиби, яъни барча тармоқларда меҳнатга тўланган ҳақ ва соф даромад йиғиндиси сифатида қаралади.
Д. 2-квадрант - ТАБнинг сўнгги маҳсулотлар устуни ва даромадлар сатрининг кесишган жойида бўлиб, бу ерда миллий даромаднинг сўнгги тақсимланиши ва фойдаланиши ўз аксини топади.

27. ТАБнинг учинчи квадрантига нима аксланади


А. 3-квадрант кўрсаткичлари ҳам миллий даромадни характерлайди, фақат бунда унинг қиймати таркиби, яъни барча тармоқларда меҳнатга тўланган ҳақ ва соф даромад йиғиндиси сифатида қаралади.
Б. 3-квадрантда барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сўнгги маҳсулоти кўринади.
С. 3-квадрант шахмат тахтаси каби тузилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситаларининг оқими аксланади.
Д. 3-квадрант - ТАБнинг сўнгги маҳсулотлар устуни ва даромадлар сатрининг кесишган жойида бўлиб, бу ерда миллий даромаднинг сўнгги тақсимланиши ва фойдаланиши ўз аксини топади.

28. ТАБнинг тўртинчи квадрантига нима аксланади


А. 4-квадрант - ТАБнинг сўнгги маҳсулотлар устуни ва даромадлар сатрининг кесишган жойида бўлиб, бу ерда миллий даромаднинг сўнгги тақсимланиши ва фойдаланиши ўз аксини топади.
Б. 4-квадрантда барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сўнгги маҳсулоти кўринади.
С. 4-квадрант кўрсаткичлари ҳам миллий даромадни характерлайди, фақат бунда унинг қиймати таркиби, яъни барча тармоқларда меҳнатга тўланган ҳақ ва соф даромад йиғиндиси сифатида қаралади.
Д. 4-квадрант шахмат тахтаси каби тузилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситаларининг оқими аксланади.
29. Прогнозлаш бу келажакни, ҳаракатдаги хатосини баҳолаш, шунинг учун макроиқтисодий жараёнларни, тармоқларни ўзаро алоқадаги ҳолатларини прогнозлашда кўпроқ динамик ... моделлардан фойдаланиш мақсадига мувофиқ ҳисобланади.
А.Тармоқлараро баланс
Б.Иқтисодий матаматик
С.Ижтимоий-иқтисодий
Д.Иқтисодий
30. Алоҳида бир тармоқнинг ривожланишини ... қилмоқчи бўлсак, унинг бошқа тармоқлар билан боғлиқлик даражасини инобатга олмаслик прогноз натижаларини талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
А.Прогноз
Б.Таҳлил ва прогноз
С.Таҳлил
Д.Барчаси тўғри
31. ... асосида макродаражада шакллантирилган режани амалда бажарилишини таъминлаш, тармоқлар ўртасида диспропорция (номутаносиблик) бўлмаслиги, тармоқлараро материаллар харажатлари қандай бўлиши кераклиги, якуний, ялпи ва материаллар харажатлари ўртасидаги миқдорий боғлиқликни аниқлаш фақат тармоқлараро баланс моделлари асосида амалга оширилиши мумкин.
А.Прогноз
Б.Таҳлил ва прогноз
С.Таҳлил
Д.Барчаси тўғри

Download 97.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling