1. Гидромеханик жараёнлар Мувозанат ҳолатининг дифференциал тенгламаси


Download 76 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi76 Kb.
#1381639
  1   2   3
Bog'liq
1403355594 45424


Гидростатика

Режа



1. Гидромеханик жараёнлар
2. Мувозанат ҳолатининг дифференциал тенгламаси
3. Гидростатиканинг асосий тенгламаси
4. Суюқлик ҳаракатини тафсилловчи асосий катталиклар

Гидромеханик жараёнларнинг моҳияти ҳақида маълумот берилади. Шу дарсда талабалар суюқлик мувозанат ҳолати шартлари ва гидростатиканинг асосий тенгламаси билан танишадилар, ҳамда бу тенгламанинг амалий аҳамияти ҳақида тушунча оладилар.


Гидромеханик жараёнлар

Химия саноатининг барча тармоқларида суюқлик ва газларни узатиш, суюқликларни аралаштириш, ҳар хил жинсли газ ва суюқлик аралашмаларини ажратиш каби жараёнлар кўп учрайди. Бу жараёнларнинг тезлиги гидромеханика қонунлари билан ифодаланади. Гидромеханика қонунларини ва улардан амалда фойдаланиш усулларини гидравлика ўрганади.


Гидравлика икки асосий қисмдан: суюқликларнинг мувозанат қонунларини ўрганадиган гидростатика ва суюқликларнинг ҳаракат қонунларини ўрганадиган гидродинамикадан ташкил топган.
Суюқликлар оқувчанлик хусусиятига эга. Суюқлик гўё маълум ҳажмга эга, лекин шаклга эга эмас (қандай идишга солинса, ўша идиш шаклини олади), аммо суюқ масса ташқи кучлар бўлмаган шароитда, фақат молекуляр кучлар таъсири остида шар шаклини олади. Моддаларнинг суюқ ҳолати ўз табиатига кўра, газ ҳолат билан қаттиқ ҳолат ўртасидаги оралиқ ўринни эгаллайди.
Суюқлик ва газларнинг ҳаракат тезликлари товуш тезлигидан паст бўлгани учун уларнинг ҳаракат қонунлари бир хил. Шунинг учун гидравликада суюқлик дейилганда газ ҳам, суюқлик ҳам тушунилади. Уларни бир-биридан ажратиш учун суюқликлар томчили, газлар эса эластик суюқлик деб қаралади.
Суюқлик ва газлар қуйидаги хоссалари билан бир-бирига ўхшайди: 1) суюқликлар худди газлар каби маълум шаклга эга эмас, унинг физик хоссалари барча йўналишда бир хил, яъни изотропдир; 2) газларнинг қовушоқлиги кичик бўлиб, суюқликларникига яқинлашади; 3) критик температурадан юқори температурада суюқликлар билан газлар орасида фарқ йўқолади. Суюқликларнинг мувозанат ва ҳаракат қонунлари дифференциал тенгламалар билан ифодаланади.
Бошқа соҳаларда бўлгани каби, гидравликада ҳам назарий тадқиқотлар натижаларини соддалаштириш мақсадида идеал суюқлик моделидан фойдаланилади.
Идеал суюқлик деб, босим ва температура таъсирида ўз ҳажмини ўзгартирмайдиган ёки сиқилмайдиган, ўзгармас зичликка эга бўлган ва ички ишқаланиши (қовушоқлиги) бўлмаган суюқликларга айтилади. Аслида эса, ҳар қандай суюқлик босим ёки температура таъсирида ўз ҳажмини ўзгартиради. Ҳар қандай суюқликда ички ишқаланиш кучлари ва қовушоқлик бўлади. Демак, ҳақиқатда табиатда идеал суюқлик бўлмайди, яъни барча суюқликлар реал суюқлиқдир.
Аммо баъзи суюқликларнинг қовушоқлиги жуда кичик бўлади. Улар температура ва босим таъсирида ўз ҳажмини шу қадар кам ўзгартирадики, бу ўзгаришни амалда ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бундай суюқликлар шартли равишда идеал суюқликлар дейилади. Бу тушунча реал суюқлик қонунларини ўрганишни осонлаштиради. Эластик суюқликларнинг ҳажми температура ва босим таъсирида кескин ўзгаради.

Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling