Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш” фанидан тестлар 1
-боб. РЕАЛ СЕКТОРНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Download 97.93 Kb.
|
тестлар МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШТИРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- -боб. ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
- 5-боб.БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
3-боб. РЕАЛ СЕКТОРНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Асосий макроиқтисодий ҳисоблар қайси бандда тўғри кўрсатилган А. миллий даромад, миллий маҳсулот ҳисоблари, тўлов баланси, давлат молия статистикаси ва пул-кредит обзори Б. миллий маҳсулот ҳисоблари, тўлов баланси, давлат молия статистикаси ва пул-кредит обзори С. миллий даромад, миллий маҳсулот ҳисоблари, давлат молия статистикаси ва пул-кредит обзори Д.Тўғри жавоб йўқ 2. Амалиётда макроиқтисодиёт ... масалани ечишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди А.Уч Б.Икки С.Тўрт Д.Беш 3. Номинал агрегатлар деб нимага айтилади А.Жорий давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади Б. Базис давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади С.Келгуси давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади Д.Барчаси тўғри 4.Реал агрегатлар деб нимага айтилади А. Базис давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади Б. Жорий давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади С. Келгуси давр баҳоларида ўлчанидиган агрегатларга айтилади Д. Барчаси тўғри 5. ... - мамлакат резидентларнинг мамлакатда ва мамлакат ташқарисида ишлаб чиқаришда иштирок этишдан ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир. А.ЯМД Б.ЯИМ С.ЯММ Д.СИМ 6. ... = ЯИМ + мамлакат резидентларининг xориждан олган даромадлари - норезидентларнинг мамлакатдан xорижга жўнатган даромадлари. А.ЯМД Б.ЯММ С.СИМ Д.СММ 7.ЯММ ва ...нинг принципиал фарқлари шундаки, улардан биринчиси мамлакат резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва xизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди. А.ЯМД Б.ЯИМ С.СИМ С.СММ 8. Ялпи миллий тасарруфдаги даромад = ЯМД + ... А. Xориждан олинган соф трансфертлар. Б. Хориждан олинган соф даромадлар С. Хорижга берилган соф трансфертлар Д. Хорижга берилган соф даромадлар 9. Ялпи миллий даромад қуйидагича ҳисобланади; А. ЯМД = ЯИМ + xориждан олинган омилли даромадлар – xорижликларнинг ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари. Б. ЯМД = ЯММ + xориждан олинган омилли даромадлар – xорижликларнинг ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари. С. ЯМД = СИМ + xориждан олинган омилли даромадлар – xорижликларнинг ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари. Д. ЯМД = СММ + xориждан олинган омилли даромадлар – xорижликларнинг ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари. 10. Ишлаб чиқаришнинг ҳажмини ифодалаш учун ... кўрсаткичлари қўлланилади. А.Ҳам натурал ҳам қиймат Б.Фақат натурал С.Фақат қиймат Д.Тўғри жавоб йўқ 11.Амалиётда миллий ҳисобчилик тизимида нарxларнинг ... кўриниши қўлланилади А.Икки Б.Уч С.Тўрт Д.Барчаси тўғри 12. Мамлакат иқтисодий ривожланишининг жорий ва солиштирма нарxлардаги ифодаси. А. Тубдан фарқланади Б. Тубдан фарқланмайди С. Деярли фарқланмайди Д. Барчаси тўғри 13. Жорий нарxларда ўлчанган ишлаб чиқариш ҳажмини ..., солиштирма нарxларда ўлчанганини ... деб аталади. А. Номинал, реал Б. Реал, номинал С. Номинал, потенциал Д. Реал, потенциал 14.Корхона яратган ... ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. А.Қўшилган қиймат Б.Товар қиймати С.Маҳсулот қиймати Д.Барчаси тўғри 15. Мамлакат иқтисодиётининг ҳолати ва ривожланишини иқтисодиётни ҳамда унинг энг муҳим секторлари ва соҳаларини тавсифловчи кўрсаткичлар муайян даражасидан фойдаланган ҳолда ... қилиш мумкин. А.Баҳолаш ва таҳлил Б.Баҳолаш ва аниқлаш С.Баҳолаш ва такомиллаштириш Д.Барчаси тўғри 16. ЯИМ бўйича маълумотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ва ҳатто резидентларнинг иқтисодий фаровонлигини ўлчаш учун кенг қўлланилсада, ушбу ёндашув ... камчиликка эгалиги билан ажралиб туради А.Тўртта Б.Учта С.Иккита Д.Бешта 17. Ялпи ички маҳсулот неччи xил усул асосида аниқланади А.Уч Б.Икки С.Тўрт Д.Беш 18. ... = амортизация + бизнесга эгри солиқлар + ижара ҳақи + фоиз кўришидаги даромадлар + ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи + якка тартибдаги қўйилмалардан даромадлар + корпорация фойдасига солиқлар + дивидентлар + корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси. А.ЯИМ Б.ЯММ С.ЯМД Д.Барчаси тўғри 19. ... иқтисодиёт аҳволини тавсифлаши мумкин, чунки одамлар кам даромадга қараганда кўпроғини афзал кўрадилар. Шунга ўxшаш товар ва xизматларни ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик юқори бўлса шаxсий, ишлаб чиқариш ва давлат эҳтиёжларини қондириш даражаси шунчалик юқори бўлади. А.ЯИМ Б.ЯММ С.ЯМД Д.Барчаси тўғри 20. ... бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодиётдаги даромадни, ҳам ишлаб чиқаришга xаражатлар ҳажмини ўлчайди чунки оxир-оқибат бу миқдорлар бир xил: бутун иқтисодиёт учун даромадлар ҳажми xаражатлар ҳажмига тенг бўлиши лозим. А.ЯИМ Б.ЯММ С.ЯМД Д.Барчаси тўғри 21. ... иқтисодиётдаги пул оқимларини ифодалайди. А.ЯИМ Б.ЯММ С.ЯМД Д.Барчаси тўғри 4-боб. ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ Норезидентларга амалга оширилган тўловлар ва улардан тушган тушумлар қайд этиладиган ҳужжатга нима деб аталади А. Тўлов баланси Б. Бухгалтерия баланси С.Касса баланси Д.Барчаси тўғри 2.Тўлов балансининг макроиқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат А. Барча жавоблар тўғри Б. ТБ – бу мамлакатнинг хорижий шериклари билан халқаро иқтисодий муносабатларини акс эттиришнинг ихчам шакли. С. ТБ давлат ташқи иқтисодий алоқаларининг кўламлари, таркиби ва хусусиятларини миқдор ва сифат жиҳатдан ифодаланишини ўзида намоён этади. Д. ТБ – пул-кредит, валюта, солиқ-бюджет, савдо сиёсатининг воситалари ҳамда йўналишларини танлаш ва давлат қарзини бошқаришнинг муҳим индикатори (ўлчов асбоби) ҳисобланади. 3.ТБни тузишда амал қиладиган асосий қоида – ... марта ёзиш тизимини қўллаш. А.Икки Б.Бир С.Уч Д.Тўрт 4.Кредит бўйича молиявий операциялар ушбу мамлакат халқаро ... олиб келувчи операцияларни қайд этади А. Активларининг қисқаришига ёки ташқи мажбуриятларининг, пассивларининг ошишига Б. Пассивларининг қисқаришига ёки ташқи мажбуриятларининг, пассивларининг ошишига С. Активларининг ошишига ёки ташқи мажбуриятларининг, пассивларининг қисқаришига Д. Пассивларининг ошишига ёки ташқи мажбуриятларининг, пассивларининг қисқаришига 5. Тўлов балансида кредит – бу ... А. қийматларнинг оқиб кетиши бўлиб, ундан кейин ушбу мамлакатга уларнинг ўрнини тўлдирувчи оқим келиши керак. Б. қийматларнинг оқиб келиши бўлиб, ундан кейин ушбу мамлакатга уларнинг ўрнини тўлдирувчи оқим келиши керак. С. қийматларнинг оқиб кетиши бўлиб, ундан кейин ушбу мамлакатга уларнинг ўрнини тўлдирувчи оқим кетиши керак. Д. қийматларнинг оқиб келиши бўлиб, ундан кейин ушбу мамлакатга уларнинг ўрнини тўлдирувчи оқим кетиши керак. 6.Дебет бўйича реал харид қилинадиган ресурсларнинг етказиб берилиши, молиявий маблағлар оқимларининг моддалари бўйича эса резидентлар ... А. халқаро активларининг ошишига ва ташқи мажбуриятларнинг қисқаришига олиб келувчи операциялар қайд этилади Б. халқаро пассивларининг ошишига ва ташқи мажбуриятларнинг қисқаришига олиб келувчи операциялар қайд этилади С. халқаро активларининг қисқаришига ва ташқи мажбуриятларнинг ошишига олиб келувчи операциялар қайд этилади Д. халқаро пассивларининг қисқаришига ва ташқи мажбуриятларнинг ошишига олиб келувчи операциялар қайд этилади 7. Тўлов балансида дебет - бу ... А. ушбу мамлакатга қийматларнинг оқиб келиши бўлиб, у учун резидентлар пировардида тўлашлари лозим. Б. ушбу мамлакатдан қийматларнинг оқиб кетиши бўлиб, у учун резидентлар пировардида олишлари лозим. С. ушбу мамлакатдан қийматларнинг оқиб кетиши бўлиб, у учун резидентлар пировардида тўлашлари лозим. Д. ушбу мамлакатга қийматларнинг оқиб келиши бўлиб, у учун резидентлар пировардида олишлари лозим. 8. Тўлов балансида ... А. активлар учун кредитдаги мусбат сон заҳираларнинг камайишини англатади, айни пайтда дебетдаги манфий сон заҳираларнинг кўпайганлигини англатади. Б. пассивлар учун кредитдаги мусбат сон заҳираларнинг камайишини англатади, айни пайтда дебетдаги манфий сон заҳираларнинг кўпайганлигини англатади. С. активлар учун дебетдаги мусбат сон заҳираларнинг камайишини англатади, айни пайтда дебетдаги манфий сон заҳираларнинг кўпайганлигини англатади. Д. активлар учун кредитдаги манфий сон заҳираларнинг камайишини англатади, айни пайтда дебетдаги манфий сон заҳираларнинг кўпайганлигини англатади. 9.Тўлов балансини тўғри баҳолаш ва таҳлил қилиш учун ташқи иқтисодий операцияларнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат А. Барча жавоблар тўғри Б. Оқимлар ва заҳиралар С. Резидентлик Д. Реал ва молиявий операциялар 10. Капиталли операциялар ҳисобининг асосий элменти қуйидагидан иборат А. Тўғри инвестициялар ва портфель инвестициялар Б. Тўғри инвестициялар С. Портфель инвестициялар Д. Тўғри жавоб йўқ 11. ... инвестицияларни ўлчаш капитал қўйилмалар қўйиш имкониятларига боғлиқ. А.Тўғри Б.Партфель С.Инновацион Д.Барчаси тўғри 12. ... инвестициялар чет эл инвесторларига солинган қарз мажбуриятлари давлат томонидан чиқарилган ва шунингдек, хусусий секторнинг қарз мажбуриятлари ва акциялар операцияларини ўз ичига олади. А.Партфель Б.Тўғри С.Инновацион Д.Барчаси тўғри 13. Импорт ҳажми ҳақиқий ... А. даромад ёки ҳақиқий ички харажатлар ошганда ўсиши мумкин. Б. харажат ёки ҳақиқий ички даромадлар ошганда ўсиши мумкин. С. даромад ёки ҳақиқий ички харажатлар тушганда ўсиши мумкин. Д. даромад ёки ҳақиқий ташқи харажатлар ошганда ўсиши мумкин. 14. Давлат ичида ишлаб чиқариладиган товарлар нархи А. импорт қилинадиган товарлар нархига нисбатан паст бўлса импорт товарлар ўрнини шу давлатда ишлаб чиқарилган товарлар тенденцияси кузатилади. Б. экспорт қилинадиган товарлар нархига нисбатан паст бўлса экспорт товарлар ўрнини шу давлатда ишлаб чиқарилган товарлар тенденцияси кузатилади. С. импорт қилинадиган товарлар нархига нисбатан юқори бўлса импорт товарлар ўрнини шу давлатда ишлаб чиқарилган товарлар тенденцияси кузатилади. Д. импорт қилинадиган товарлар нархига нисбатан паст бўлса экспорт товарлар ўрнини шу давлатда ишлаб чиқарилган товарлар тенденцияси кузатилади. 15.Импортга бўлган талабнинг кенглик шакли турли товарларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам импортни майда категорияларга ажратади ... А. Барча жавоблар тўғри Б. капитал маҳсулотлар С. тайёр маҳсулотлар Д. ярим тайёр маҳсулотлар 16. Экспортга бўлган талаб қисман ўша давлат маҳсулотига бўлган ... билан аниқланади. А.Жаҳон талаби Б.Миллий талаб С.Маҳаллий талаб Д.Барчаси тўғри 5-боб.БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ 1.Давлат бошқарув секторлари неча гуруҳга бўлинади А.Тўрт Б.Икки С.Уч Д.Беш 2. Давлатниг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётни ... ҳисобланади. А.Барқарорлаштириш Б.Ривожлантириш С.Диверсификациялаш Д.Модернизациялаш 3. Иқтисодиётни ...га монетар сиёсат воситалари қатори фискал сиёсат орқали ҳам эришилади А.Барқарорлаштириш Б.Ривожлантириш С.Диверсификациялаш Д.Модернизациялаш 4.Бюджет-солиқ сиёсати деганда нимани тушунасиз. А. Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар тушунилади. Б. Бюджет-солиқ сиёсати деганда инфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар тушунилади. С. Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯММ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар тушунилади. Д. Бюджет-солиқ сиёсати деганда инфляцион ЯММ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар тушунилади. 5. Иқтисодиётнинг турғунлик ёки пасайиши даврида бўлган вазиятларда давлат томонидан қанақа сиёсат олиб борилади. А.Рағбатлантирувчи фискал сиёсат олиб борилади Б. Рағбатлантирувчи монетар сиёсат олиб борилади С. Рағбатлантирувчи фискал ва монетар сиёсат олиб борилади Д. Барчаси тўғри 6. Узоқ муддатда давлат харажатларининг юқори бўлиши ва солиқларни камайтириш нимага олиб келиши мумкин. А. Ишлаб чиқариш омилларининг ўсишига ва натижада иқтисодий салоҳиятнинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Б.Бюджет ортиқчалигига олиб келиши мумкин С.Бюджет тақчиллилига олиб келиши мумкин Д.Давлат қарзининг ошишига олиб келиши мумкин 7. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини молиялаштириш, ... орқали амалга оширилади. А.Давлат молияси Б.Марказий банк С.Давлат бюджети Д.Кредит ташкилотлари 8.Давлат молияси нималарга йўналтирилади. А.Барча жавоблар тўғри Б. давлат бюджетига С. бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга Д. давлат мажбуриятларига йўналтириладига 9. ... шаклланиши ва фойдаланишига кўра маҳаллий ва давлат бюджетига бўлинади. А.Бюджет Б.Солиқ С.Пул массаси Д.Даромад 10. Маҳаллий ...лар вилоятлар миқёсида бўлиб улар маҳаллий йиғимлар ва солиқлардан шакллантирилади. А.Бюджет Б.Солиқ С.Пул массаси Д.Даромад 11. Давлат ... республика миқёсида, давлат солиқ йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа йиғимлар орқали шакллантирилади. А.Бюджети Б.Солиғи С.Пул массаси Д.Даромади 12.Бюджет неччи қисмдан иборат. А.Икки Б.Ўн икки С.Саккиз Д.Олти 13.Бюджетнинг даромад қисмида ... тўлдирувчи манбалар келтирилса, харажатлар қисмида уни тақсимланиши келтирилади. А.Бюджетни Б.Солиқни С.Пул массасини Д.Даромадни 14. Агар йил охирида давлат бюджетида даромадлар харажатларга тенг бўлса, унда нима рўй беради. А. Мамлакат бюджети баланслашган бўлиб мамлакат барча маблағлардан самарали фойдаланган ҳисобланади. Б. Бюджет тақчиллиги ёки дефицити юзага келади. С. Бюджет профицити юзага келади ва мамлакат ортиқча пулларни қарзларни тўлашга йўналтирилади. Д.Барчаси тўғри 15. Агар даромад харажатга нисбатан камайса, унда нима рўй беради. А. Бюджет тақчиллиги ёки дефицити юзага келади. Б. Мамлакат бюджети баланслашган бўлиб мамлакат барча маблағлардан самарали фойдаланган ҳисобланади. С. Бюджет профицити юзага келади ва мамлакат ортиқча пулларни қарзларни тўлашга йўналтирилади. Д.Барчаси тўғри 16.Агар даромадлар харажатлардан ортса, нима рўй беради А. Бюджет профицити юзага келади ва мамлакат ортиқча пулларни қарзларни тўлашга йўналтирилади. Б. Мамлакат бюджети баланслашган бўлиб мамлакат барча маблағлардан самарали фойдаланган ҳисобланади. С. Бюджет тақчиллиги ёки дефицити юзага келади. Д.Барчаси тўғри 17. Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда самарали солиқ бюджет сиёсати натижасида давлат бюджети ... билан якунланмоқда. А. Профицит Б.Дефицит С.Баланс Д.Барча жавоблар тўғри 18.Солиқлар неччи гуруҳга бўлинади. А.Икки Б.Ўн тўрт С.Ўн икки Д.Тўрт 19. Мамлакатимизда олиб борилаётган самарали солиқ сиёсати натижасида йилдан йилга солиқ ставкаларининг тушиши ... А. Солиқ тушумининг умумий миқдорини камайтирмай, балки уларнинг миқдорини ошишига солиқ ставкасининг тушиши солиққа тортилувчилар сонининг ошишига олиб келмоқда. Б. Солиқ тушумининг умумий миқдорини камайтириб, уларнинг миқдорини камайишига солиқ ставкасининг тушиши солиққа тортилувчилар сонининг ошишига олиб келмоқда. С. Солиқ тушумининг умумий миқдорини камайтирмай, балки уларнинг миқдорини ошишига солиқ ставкасининг ошиши солиққа тортилувчилар сонининг ошишига олиб келмоқда. Д. Солиқ тушумининг умумий миқдорини камайтирмай, балки уларнинг миқдорини ошишига солиқ ставкасининг тушиши солиққа тортилувчилар сонининг камайишига олиб келмоқда. 20.Ниманинг асосий қисми қайси соҳада йўналтирилганлиги мамлакат келажакдаги иқтисодий ривожланишини белгилаб беради. А.Бюджетнинг Б.Солиқнинг С.Пул массасининг Д.Даромаднинг 21. Мамлакатимизда бюджет харажатлари йилдан йилга ... соҳага бўлган харажатлари ошиб бормоқда, бу мамлакат иқтисодиётини истиқболда барқарор иқтисодий ўсишга замин яратилаётганлигидан далолат беради. А.Ижтимоий Б.Иқтисодий С.Сиёсий Д.Барча жавоблар тўғри 22.Давлат Молия статистикаси маълумотларини тўплаш бўйича Халқаро Валюта Фонди (ХВФ)нинг нормалари томонидан давлат операцияларини қайд қилишда касса тамойили нима учун қўлланилади А. Тушумлар ва тўловлар тўлов амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш кераклиги учун қўлланилади. Б. Тушумлар тўлов амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш кераклиги учун қўлланилади. С. Тўловлар тўлов амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш кераклиги учун қўлланилади. Д. Тушумлар ва тўловлар амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш кераклиги учун қўлланилади. 23.Тўлов операциялари ўз ичига нималарни олади А. Тўлов операциялари ўз ичига товарлар, хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқининг қўлга киритиш, шунингдек, амалий хизматлар тўловини олади. Б. Тўлов операциялари ўз ичига хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқининг қўлга киритиш, шунингдек, амалий хизматлар тўловини олади. С. Тўлов операциялари ўз ичига товарлар, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқининг қўлга киритиш, шунингдек, амалий хизматлар тўловини олади. Д. Тўлов операциялари ўз ичига товарлар, хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқининг қўлга киритиш тўловини олади. 24.Бир ёқли операциялар нималарни ўз ичига олади. А. Бир ёқли операциялар – масалан, солиқ даромади у ёки бу шаклдаги бевосита тўловсиз тушумларни ўз ичига олади. Б. Бир ёқли операциялар – масалан, солиқ даромади у ёки бу шаклдаги бевосита тўловли тушумларни ўз ичига олади. С. Бир ёқли операциялар – масалан, солиқ даромади у ёки бу шаклдаги билвосита тўловсиз тушумларни ўз ичига олади. Д. Бир ёқли операциялар – масалан, солиқ даромади у ёки бу шаклдаги билвосита тўловли тушумларни ўз ичига олади. 25.Капитал товарлар деб нимага айтилади. А. Капитал товарлар деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ва келажакдаги даромадлар ва жорий иқтисодий фаровонликка таъсир кўрсатувчи, бир йилдан ортиқ хизмат муддатига эга бўлган товарларга айтилади. Б. Капитал товарлар деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилмайдиган ва келажакдаги даромадлар ва жорий иқтисодий фаровонликка таъсир кўрсатувчи, бир йилдан ортиқ хизмат муддатига эга бўлган товарларга айтилади. С. Капитал товарлар деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ва келажакдаги харажатлар ва жорий иқтисодий фаровонликка таъсир кўрсатувчи, бир йилдан ортиқ хизмат муддатига эга бўлган товарларга айтилади. Д. Капитал товарлар деб ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ва келажакдаги даромадлар ва жорий иқтисодий фаровонликка таъсир кўрсатувчи, бир йилдан ортиқ хизмат муддатига эга бўлмаган товарларга айтилади. 26.Даромадлар ўз ичига нималарни олади А.Даромадлар ўз ичига барча қайтмас тушумлар, шунингдек, товар ва хизматлар тўлови ва бир ёқли тушумларни олади, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан олинган трансфертлар бундан мустаснодир. Б. Даромадлар ўз ичига қисман қайтмас тушумлар, шунингдек, товар ва хизматлар тўлови ва бир ёқли тушумларни олади, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан олинган трансфертлар бундан мустаснодир. С. Даромадлар ўз ичига барча қайтмас тушумлар, шунингдек, хизматлар тўлови ва бир ёқли тушумларни олади, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан олинган трансфертлар бундан мустаснодир. Д. Даромадлар ўз ичига барча қайтмас тушумлар, шунингдек, товарлар тўлови ва бир ёқли тушумларни олади, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан олинган трансфертлар бундан мустаснодир. 27.Даромадлар ... турларга бўлинади А.Жорий ва капитал Б.Жорий ва инвестицион С.Капитал ва инновацион Д.Инвестицион ва инновацион 28.Ноаниқ тушумлар ўз ичига нималарни олади А. Ноаниқ тушумлар ўз ичига хусусий мулкдан келадиган даромадлар, турли йиғимлар ва идоравий ташкилотларнинг операцион фойдаларини олади. Б. Ноаниқ тушумлар ўз ичига шахсий мулкдан келадиган даромадлар, турли йиғимлар ва идоравий ташкилотларнинг операцион фойдаларини олади. С. Ноаниқ тушумлар ўз ичига хусусий мулкдан келадиган зарарлар, турли йиғимлар ва идоравий ташкилотларнинг операцион фойдаларини олади. Д. Ноаниқ тушумлар ўз ичига шахсий мулкдан келадиган зарарлар, турли йиғимлар ва идоравий ташкилотларнинг операцион фойдаларини олади. Download 97.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling