Мактаб директорининг суҳбати


Download 400.5 Kb.
bet4/15
Sana28.10.2023
Hajmi400.5 Kb.
#1731332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
II. ДАРСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

Кузатувчи бу бўлимда қўйидагиларга эътибор бериши керак:


1. Дарснинг ўз вақтида бошланиши ва тугалланиши;
Дарс қисмлари айрим жихозларда иш бажариш ва машқ турлари учун тақсимланган вақтнинг мақсадга мувофқлиги;
2. Машғулот жойи, бор жихоз-анжомлардан фойдаланиш, ўқувчиларни жойлаштириш, сафлантириш ва қайта сафланишларнинг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг тарбиявий қиймати.
3. Дарс қисмларида ўқувчилар ишини ташкил этиш услублари ва улар вариантларнинг фронтал, гуруҳи индивидуал, айланма машқ услуби бирин-кетин, бараварига ва ҳ.к./ қўлланишини мақсадга мувофиқлиги, уларнинг дарс мазмунига ва вазифаларига, ўқувчиларнинг ёшларига мослиги, дарснинг юкламаси ва зичлигига таъсири. Мисоллар билан тасдиқланади.
4. Дарснииг қисмларида ўқувчиларниинг ҳаракат фаоликларини ошириш учун қандай услубий усуллардан фойдаланилди, уларнииг дарс вазифаларини хал этишдаги самарадорлиги. Мисоллар билан тасдиқланади.
5. Дарсда ўқувчилардан ёрдамчилар (жисмоний тарбия ташкилотчиси, навбатчи, бошлиғи) сифатида фойдаланишнинг эффективлигига уларнинг ўз вазифаларини бажаришга тайёргарликлари, умум-таълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари. Педагогнинг ўз ёрдамчилари ишларини назорат қилиши ва баҳолаши.


Ш. ДАРСДА ҚЎЛЛАНАДИГАН ВОСИТАЛАРГА ХАРАКТЕРИСТИКА

Дарснинг тайёргарлик қисм воситаларини, унинг бажарадиган функциясига мувофиқлиги (махсус тайёргарлик ва ёндоштирувчи, ўқувчиларни дарсга жалб этувчи машқларнинг мавжудлиги ва юкламанинг етарли бўлиши).


Дарснинг асосий қисми учун машқларни танлаш, шуғулланувчиларнинг имкониятларини инобатга олиш, ўзлаштираётган материалнинг кетма-кетлиги, машқларни бажариш учун енгиллаштарилган шароитлар яратиш, кўникма ва малакаларни ҳисобга олиш, топшириқнинг такрорланишини етарли бўлиши ва. ҳ.к. тўғри амалга оширилдими?! Ҳаммаси мисоллар билан тасдиқланади.
3. Дарснииг якунловчи қисмига воситалар танлашда асосий қисмда бажарилган ишларнинг хусусиятлари эътиборга олинганми, организмнинг тикланиши таъминланганми ва бошқалар?
4. Уйга топшириқлар, уларнинг тўғрилиги ва хусусиятлари, уларни қўлланишига бўлган асосий талабларга риоя қилинганми? Олдинги дарс топшриқларини текшириш амалга оширилдими?



Download 400.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling