Мактаб ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича pisa тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида нималар дея оласиз?
Download 19.95 Kb.
|
Укувчиларни ютукларини бахолашнинг халкаро тажрибаси - кирилча
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида нималар дея оласиз?
— Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу масалада айнан бизнинг институтга ҳамкорлик ва ёрдам борасида мурожаат қилиб, ташаббус билан чиққанлиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Россия халқаро тадқиқотларда 1988 йилдан (30 йил) буён, PISA халқаро тадқиқот дастурларида эса тадқиқотнинг илк даври — 2000 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Мен 2000−2020 йилларда Россиянинг PISA халқаро тадқиқотлари бўйича миллий координатори бўлганман. Шунингдек, ҳамкорлигимиз дастлабки кунларданоқ жуда яхши ва самарали ташкил этилганини эътироф этмоқчиман. Биз READ (Россия Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасидаги Россия таълимини ривожлантириш ва кўмаклашиш дастури) доирасидаги илк семинарда иштирок этиш учун Москвага келган делегацияни яхши эслаймиз. (2019 йил февраль). Мазкур лойиҳа доирасида ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга биринчи тайёргарлик учун Москвада илк семинарлар ташкил этилган эди. Ушбу семинар учун барча вилоятлардан мутахассислар танлаб олингани, улар билан тайёргарлик ишлари, суҳбатлар олиб борилгани ва жуда катта қизиқишга эга бўлган мутахассислар ташриф буюргани бизни қойил қолдирган ва хурсанд қилган. Олдига аниқ мақсад қўйилган мутахассислар билан ишлаш биз учун ҳам яхши мактаб бўлган эди. Зеро, мамлакат халқаро тадқиқотларда иштирок этишни ўз олдига аниқ мақсад қилиб қўйган. Президент ва ҳукумат томонидан таълим тизими олдида аниқ вазифалар қўйилгани, бу шунчаки таълим ҳолатини назорат қилиш эмас, балки таълим тизимининг қандай аҳволдалиги ҳақида маълумот берадиган, таълим сифатини яхшилашга кўмаклашадиган ва уни янада рақобатбардош қиладиган йўналиш эканлиги ҳаммага тушунтирилганлигига амин бўлдик. Бизнинг назаримизда, биргаликда ўтказаётган семинарларимиз Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини глобал ошириш механизми ҳисобланган халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёрлаш учун жуда муҳим. Умид қиламизки, ушбу семинар доирасида муҳокамадан сўнг ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини яратишга келишиб оламиз. Ўзбекистон таълим инспекцияси ва вазирлик томонидан ўзбекистонлик ва россиялик педагоглар, методистлар ва таълим соҳаси мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш учун платформа яратилди. Ушбу платформа орқали биз тажриба алмашиш ва турли мамлакатларнинг натижаларини ўрганиш, тадқиқотга қандай тайёргарлик кўришларини таҳлил қилиш ва мамлакатни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш воситаларини биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқдамиз. Ишончим комилки, ўзбекистонлик ҳамкасбларимнинг профессионал даражаси, қизиқиши ва мотивацияси яқин орада яхши натижа беради. Шунинг учун ҳам мен ҳамкорлигимизни юқори баҳолай оламан. Download 19.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling