Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet65/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Аҳрор Шариф таржимаси 

Эртага ўлдиргани бораман.62-қисм


23,5 бурчак остидаMarch 11,
Икки кундан сўнг Канеи ва Мориба Корпорал, бир нечта аскарлар ҳамда биз қўлга киритган озиқ-овқат, дори ҳамда ўқ-дориларни кўтарадиган одамлар билан биргаликда қишлоққа етиб келди.
- Бир неча ойлик заҳирамизни ғамлаб олдик. Балли, азаматлар, — деганча табриклади бизни Корпорал.
Биз унга хурмат бажо келтирдик ҳамда йўлимизда давом этдик. Ўша рейддан сўнг Алҳажи «кичик Рембо» лақабини олганди. У бу лақабни кейинги рейдларда ҳам сақлаб қолиш учун борини берди. Менинг лақабим «яшил илон» эди, чунки мен ҳар қандай вазиятда ҳам жуда қулай, айтиш жоиз бўлса, илонга ўхшаб жой танлардим, айниқса кичиккина бута ортидан ҳеч кимга кўринмасдан бутун бошли қишлоқни қўлга олганим диққатга сазовор эди. Ушбу лақаб менга лейтенант томонидан берилди. У менга қараб:
- Сен кўринишингдан унчалик ҳавфли туюлмайсан, бироқ сендан жуда қўрқиш керак. Истаган пайтингда алдамчи ва қўрқинчли хатти-ҳаракатларинг билан яшил илон каби табиат билан алоқага киришасан.
Ўз лақабим менга жуда ёқди. Ҳар бир рейдга чиқишдан олдин лақабимга муносиб бўлиш учун боримни бера бошладим.
Хонанинг оқ шифтида кичиккина туйнук бор эди, шу сабабли ҳам онда-сонда шаҳар лейтенантининг дўриллаган овози ҳамда ҳамширанинг нозли кулишлари қулоғимга чалиниб қоларди. Бир гал овоз эшитилаётган томонга қарадим. Ҳамширанинг юзида табассум аломатлари кезиб юрар, у лейтенантнинг ҳазилларидан завқланганча ҳандон отиб кулиб ўтирарди. Ўрнимдан турдим ҳамда касалхонадан чиқиб кетдим.
- Кўп-кўп сув ичсанг, яхши бўлиб кетасан. Эртага кечқурун ҳам бир келиб кет, — ҳамшира ортимдан жавраб қолди.
- Бу ерда юришинг ўзингга ёқяптими, — сўради лейтенант.
Мен унга нафрат билан қараганча ерга тупурдим. У елкасини қисди. Залга қайтиб бораётганимда уни яна бир шаҳарлик аскар деб ўйлай бошладим. Турар жойимизга етиб борганимда икки нафар боланинг даҳлизда стол теннис ўйнаётганига кўзим тушди. Барча нима бўлаётганини билишга қизиқарди. Бу вақтга келиб орадан бир ой ўтган, қайт қилиш ҳамда йиқилиш ҳолатларини инобатга олмаганда ҳозирги ҳолатимизга деярли кўникиб қолгандик. Иккинчи ойнинг охирида кўпчилигимизнинг қонимиз кўпирмай қўйди, безорилик қилишни йиғиштирдик. Бироқ ҳаммамизнинг миямизда трамва қолиб кетган, ўйлашга вақт топганимиздан сўнг уруш даврида бошимиздан кечирган ҳодисалар мантияси аста-секин очила бошлаганди.
Ҳар доим раковинадаги сувни очганимда кўзимга сув қон бўлиб кўринарди. Ичишимдан ёки чўмилишимдан олдин токи кўзимга сув бўлиб кўринмагунча оқиб турган оби-ҳаётга қўрқув аралаш тикилиб тураверардим. Болалар баъзида зални бошига кўтарганча:
- Исёнчилар яқинлашмоқда, — дея югуриб юришарди.
Бошқа вақтларда ёшроқ болалар қоя тошлар олдида кўз ёш тўкканча ўтириб, тошлар уларнинг ҳалок бўлган оила аъзолари эканлигини таъкидлашарди. Баъзи ҳолларда эса ходимларни яширинча ушлаб, боғлаб қўярдик ҳамда озиқ-овқат, дори ҳамда ўқ дориларни қаерга яширишганини сўраб, ўзимизча тергов қилардик. Айни ўша вақтда бизга мактаб учун керакли қуроллар: китоблар, қаламлар ва ручкалар тақдим этиларди ҳамда соат 10:00 дан 12:00 гача дарсда боришимиз кераклиги айтиларди. Биз уларнинг ҳаммасини йиғиб, гулҳан атрофида йиғилдик. Эртаси куни эрталаб бир сидрама керакли нарсалар тарқатилди. Биз уларни тағин куйдирдик. Бир ходим тинмасдан қайта-қайта ўқув қуролларини тақдим этди,бироқ бу сафар у ҳеч нима демасдан чиқиб кетди.
У ҳар доим биз ёмон иш қилсак ҳамда ҳали ҳам болалигимиз йўқолмаганини сезса, «Ҳеч қиси йўқ, бунда сизнинг айбингиз йўқ» деб кўнглимизни кўтарарди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling