Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман.65-қисм23,5 бурчак остидаMarch 18, 2021 Нима бўлганини билмадим-у, лекин одамлар тўсатдан биз бозорга олиб борган махсулотларни сотиб олмай қўйишди. Хаттоки арзон нархларда қилган таклифларимиз ҳам самара келтирмай қўйди. Пул топишнинг бошқа йўллари қолмагани учун, ўзимиз хоҳлагандек шаҳар марказига бора олмайдиган бўлдик. Устига устак ҳафта сўнггидаги саёҳатга бориш учун дарсларда қатнашиш мажбур қилиб қўйилди. Шу боисдан ҳам ҳар куни дарсга борадиган бўлдик. Бу норасмий мактаб эди. Математикада фақатгина қўшиш, кўпайтириш ҳамда бўлишни ўтардик. Инглиз тилидан эса китоблардан турли матнлар ўқирди, сўзларни талаффуз қилишни ўрганардик ҳамда дафтаримизга нималардир ёзардик. Ўқитувчимиз айтганидек, бу хотирамизни тозалаш воситаси эди. Биз дарсларга деярли эътибор бермасдик. Шунчаки ҳафта сўнггидаги саёҳатдан қуруқ қолмаслик учун ҳам дарсда ҳозир бўлардик. Дарсларда бир-биримиз билан урушар, баъзида эса бир-биримизнинг қўлларимизга ручка тиқиб олардик. Ўқитувчи бизга эътибор бермасдан, дарс ўтишда давом этар, биз зерикканимиздан томошани тўхтатардик. Сўнгра гап топа олмаганимиздан Кру қўлтиғИ соҳилларида кўрган кемаларимиз, Лайтфут Бостон кўчасидан кетаётганимизда тепамиздан учиб ўтган вертолёт ҳақида гапирардик. Бир куни дарс сўнгида ўқитувчимиз: “Дарсда ўтира олмаслигингиз учун айбдор эмассизлар. Ўзи қўлларингиздан нима иш ҳам келарди.” деб юборди. Биз унинг гапидан жаҳл отига миниб, унга қараб қаламларимизни ота бошладик. Шундан сўнг тушликка чиқардик, ундан кейин стол тенниси ёки футбол ўйнашга кетардик. Бироқ тунда ҳамма қўрқинчли туш, терлаш, қичқириш оқибатида уйғониб кетар, гоҳида миясида турли ўйлар билан эрталабгача мижжа қоқмай чиқишарди. Бошқа болалар эса уйқусираб ёнидаги шеригини бўғиб, ўлдириб қўйишига сал қоларди. Сўнг эса уйғониб, ўзига келиб олиш мақсадида ташқарига чиқиб кетишарди. Шу ерда ишловчилар ҳам бизнинг қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишимиздан қўрқиб, роса кўз-қулоқ бўлишарди. Ҳар куни эрталаб кўпчилигимиз футбол майдони яқинидаги майсаларда яширинмачоқ ўйнардик. Бундан қанақа завқ олганимизни ҳозир эслай олмайман. Уйқу дори ёрдамисиз ухлай олиш даражасига қайтиш учун анча вақт сарфлашимга тўғри келди. Ниҳоят ухлаб қола бошлаганимдан кейин ҳам, бир соатга етар-етмасдан уйғониб кетадиган бўлдим. Aсосан тушимга юзи яширинган қуролланган шахснинг мени боғлаб қўйиб, ҳанжари билан томоғимдан кесиб пастга тушаётганини кириб чиқарди. Юзи яширилган кишининг пичоғи бўйнимни кесиши билан қанақадир оғриқ ҳис қилардим. Шу пайт тўсатдан уйғониб кетардим, томоғимга нимадир тиқилиб ҳаво етишмай қоларди. Шундай пайтларда дарҳол футбол майдони томон югурардим. Болалигим ҳақида ўйлашга минг ҳаракат қилсам ҳам, ўхшамасди. Уруш хотиралари урушдан олдинги ҳаётимда юз берган барча яхши-ёмон воқеа-ҳодисалар ҳақидао ўйлаш йўлига тўсиқ қўйиб қўйганди. Сиерра Леондаги ёмғирлар мавсуми май ва октябрларда юз берар, июн, август ва сентябр ойларида энг катта ёғингарчиликлар юз берарди. Мен хизмат қилган қисм биз тайёргарлик кўрган базани тўсатдан бой бериб қўйди, қуролли тўқнашувлар вақтида Мориба бу дунёдан кўз юмди. Уни охирги бор кўрганимизда оғзидан қон келар, юзидаги мамнунлик бундан кейин эртани ўйлаб сиқилишни тўхтатиши ортидан келгандек таассурот уйғотарди. Ўлганларга аъза тутиш ўлдиришни касб қилган ҳамда жон сақлаш илинжидаги инсонларнинг иши эмас. Шундан сўнг ёмғирлар мавсуми бошлангунга қадар база топишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб қолдик ҳамда янги қароргоҳ излашга тушдик. Бу иш бироз узоққа чўзилиб кетди. Ёнимиздан чиққан қишлоқлар умуман менга мос эмасди: айримларини ўзимиз ёқиб юборган бўлсак, айримлари душманлар томонидан вайрон қилнганди. Лейтенант қароргоҳ топа олмаганимиздан қаттиқ ранжиди, шунинг учун токи қароргоҳ топмагунимизгача ҳеч ким ухламаслигини билдирди., Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling