Мактабга тайёрлов


Download 1.42 Mb.
bet30/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89
Bog'liq
Matematika

Тарбиячи: Болажонлар, биз сизлар билан қайси геометрик шаклларни ўрганганмиз? Болаларнинг жавоби.
Мана шу геометрик шакллар билан турли ўйинларни ўйнаш мумкин. Келинглар болалар бугун машғулотимизни фақат учбурчакга бағишласак. «Ҳа, учбурчак оддий шаклку, буни биздан кичиклар ҳам билади-ку», деб ўйлаётганингизни билиб турибман.
Болалар, учбурчак оддий эмас, у сеҳрли, чунки унинг қўлидан жуда кўп иш келади.
Эшитинглар-а, болалар учбурчак 3 та чизиқцан иборат бўлгани учун бу 3 та чизиқлар доимо ушбу қўшиқни айтиб юришар экан:
Учта учу, учта бурчак, Ва яна учта томон.Уччовимиз қўшилишиб, Яшаймиз омон-омон.

28



Қани болалар атрофимиздаги нарсаларга қараб, ўйлаб кўрайликчи. Учбурчак шакли ишлатилган нарсалар бор эканми? Атрофимизда йўқларини тасаввур қилиб кўрайлик. Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи: Мен ҳам ҳозир сизларга учбурчак шаклидаги оддий нарсаларни чизиб кўрсатаман.
Тарбиячи пирамида, елканли қайиқ, арча, масхарабознинг қалпоғини чизиб кўрсатади.

Энди столимдаги турли шакллардан фойдаланиб ҳам ясаб кўрсатаман.
Тарбиячи шу тарзда кўрсатиб тушунтириб беради.
Болалар учун амалий иш.
Болалар столига оқ қоғоз, ҳар хил рангли қалам, рангли қоғоз, елим, қайчи, турли ўлчовдаги учбурчак шакллари қўйиб қўйилади.
Тарбиячи: Болалар столингиз устига қўйилган учбурчаклардан мўжиза яратишингиз мумкин. Хоҳласангиз расмини чизинг, хоҳласангиз рангли қоғозлардан қирқиб елимлашингиз ёки тайёр қирқилган учбурчаклардан стол устига териб ясашингиз мумкин. Бунинг учун доскадаги тайёр намуналардан фойдаланинг, ёки ўзингиз ўйлаб ижод қилинг.
Тарбиячи болалар ишини кузатади. Қийналганларга ёрдам беради. Болалар ижодий ишларини тугатганларидан сўнг, ўз ишларини қисқа таърифлаб беради.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Учбурчакнинг нечта бурчаги, нечта томони бор?
Нечта таёқчадан учбурчак шаклини ясаш мумкин?
Уйнинг қаери учбурчак шаклида?
Сизнингча яна нималар учбурчак шаклида бўлиши мумкин?
Учбурчакдан нималарни ясадингиз?
Учбурчак ва тўртбурчак шаклининг фарқи нимада?
Фақат битта таёқча билан стол устида қандай қилиб учбурчак ҳосил қилиш мумкин? (Таёқчани стол бурчагига қўйиш керак).
Учбурчакни нима учун учбурчак деймиз?
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.





29



Мавзу: Нарсаларнинг бўйи ва энини шартли ўлчов бирлигида ўлчаш ва таққослаш Мақсад:

  • Болаларга нарсаларни бўйи ва энини шартли ўлчов бирлиги ёрдамида ўлчаш ва таққослашни ўргатиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар нарсаларни ўлчашни ва таққослашни ўрганадилар.

  • Болапар шартли ўлчов бирлигидан фойдаланганда ҳосил бўлган соннинг саноқ таркибидаги ўлчаш натижаси сифатида фойдаланишни ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Турли ўлчамдаги ленталар, картон бўлаги, ип, қайчи, елим.

Фаолиятнинг бориши:

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling