Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 28
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болалар учун амалий иш.
Фаолият тури: Элементар математик 28
Мавзу: Шартли ўлчов ёрдамида ўлчаш Мақсад: Болаларга шартли ўлчов ёрдамида ўлчашни ўргатиш. Кутилаётган натижа: Сочилувчи ва суюқ жисмларни шартли ўлчов ёрдамида аниқлашгиа ўргатиш. Узунликни (полоска, тасмача) шартли ўлчов ёрдамида ўлчаш. Керакли жиҳозлар: 12 пиёла мош солинган тогорача ва пиёла Сув солинган графин ва стакан Турли геометрик шакллардан 12 тадан Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи столи устига машиналарни қўйиб уларни санаб чиқишни таклиф этади. Болалар санайдилар, тарбиячи ҳаммаси бўлиб машиналар нечта эканлигини сўрайди. Болалар машиналарни санаб 12 та деб жавоб беради. Тарбиячи: Болалар бугун биз сиз билан бошқача санашни ва санаш натижасида ўлчашни ўрганамиз. Тарбиячи столга мош солинган идишни қўяди ва «Мошнинг қанчалигини қандай билиш мумкин?», деб сўрайди. Тарбиячи: Мошнинг қанчалигини мана бу пиёла билан ўлчаб аниқласак бўлади. Ҳозир биз сиз билан тоғорада нечта пиёла мош борлигини ўлчаб кўрамиз. Тарбиячи битта болани чиқариб мошни ўлчаб иккинчи идишга солишни санаб туришни таклиф этади. Иш жараёнида болаларнинг диққатини пиёланинг тўла бўлишига қаратади. Пиёладаги ўлчанган мошни бошқа идишга тўкади. Ҳар бир пиёла мошни тоғорачага тўкканда, бола стол устига биттадан кубикни қўяди. Нечта пиёла мош бўлса шунча кубик бўлиши керак. Сўнг тарбиячи бошқа болалар билан ҳам худди шу ишни такрорлайди. Болалар ҳам пиёладаги мошнинг қанча эканлигини ўлчайдилар ва кубиклар ёрдамида санайдилар. Шунда 12 та пиёла мош ва 12 та кубик бўлиши керак. Тарбиячи болалар нутқига 36 эътибор беради. Болалар қуйидагича гапиришлари лозим, масалан, тоғорадаги мош 12 пиёла экан. Тарбиячи: Санаш осон бўлиши учун тоғорадаги мошни бошқа тоғорага тўкаётганингизда олдингизга кубикларни қўйиб санаб бордингиз. Кубиклар ёрдамида санайверсангиз, тезда кубикларсиз ҳам санашни ўрганиб оласиз. Тарбиячи лентани олиб болалардан уни қандай қилиб ўлчаш кераклигини сўрайди. Тарбиячи полоскани кўрсатиб «Полоска билан лентани ўлчаш мумкинми», деб сўрайди. Сиз уни қандай ўлчайсиз? Чақирилган бола лентани қандай ўлчаш кераклигини кўрсатади. Болалар учун амалий иш. Болаларга банкадаги сувни шартли ўлчов бўлган стакан билан ўлчаш таклиф қилинади. Ҳар бир бола навбат билан келиб сувни стакан билан ўлчаб кўради. Тарбиячи ҳар бир боланинг ўлчовини алоҳида геометрик шакллар билан белгилаб боради. Охирида уларнинг ҳаммаси бир хил натижами йўқлиги аниқланади. Болалар билимини тскшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Биз мошни нимада ўлчадик? Мош қанча экан? Биз лентани нимада ўлчадик? Банкадаги сувни ўлчаганингизда қанча чикди? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Декабрь ой мавзуси: Зумрад қиш Хафта мавзуси: Устки ва оёқ кийимлар Декабрнинг 3 хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling