Мактабга тайёрлов


Download 1.42 Mb.
bet34/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89
Bog'liq
Matematika

Тарбиячи: Келинглар болалар, бугун қоғоздан қайиқча ясаймиз.
Тарбиячи ва болалар қоғозни буклаш усулидан фойдаланиб қайиқча ясайдилар. Тарбиячи: Болалар, мана бугун (тарбиячи санани ва ҳафтанинг қайси куни эканлигини айтади) қайиқча ясадик, эртага қайиқчаларимизни боғчамиздаги ариқчада оққизиб ўйнаймиз. Эртага сизлар «кеча қайиқча ясаган эдик», деб эслайсизлар.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Бу қачон бўлган эди?»
Тарбиячи кеча, бугун бўлган воқеаларни айтади, болалар бу воқеалар қачон бўлганлигини айтадилар. Масалан, тарбиячи «Кечки пайт роса ёмғир ёғди» дейди, болалар қачон ёмғир ёғганлигини айтадилар. Ўйин шу тарзда давом этади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Нимага вақтни оқар сувга ўхшатамиз?
Болажонлар кеча қайси кун эди?
Бугун қайси кун?
Эртага қайси кун бўлади?
Болажонлар, бир ҳафтада неча кун бор?
Ибратли сўзни давом эттиринг: Бугунги ишни...

  1. «Кечки пайт роса ёмғир ёғди-бу қачон бўлди кечами ёки эртага?

Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.

Декабрь ой мавзуси: Зумрад қиш
Хафта мавзуси: Зумрад қиш.Конститутция куни
Декабрнинг 1- хафтаси
Фаолият тури: Элементар математик 26
Мавзу: 1 дан 12 гача бўлган сонлар ичида кўшиш ва айириш амалларини бажариш Мақсад:
Болаларда 1 дан 12 гача бўлган сонлар ичида қўшиш ва айириш амалларини бажариш кўникмасини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 1 дан 12 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўрганадилар ва уларда 1 дан 12 гача бўлган сонлар ичида қўшиш ва айириш амалларини бажариш кўникмаси мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:
Сонлар ёзилган карточкалар (эни 12 см, бўйи 12 см)
1 дан 12 гача бўлган сонлар миқцорида расмлар чизилган карточкалар (бўйи 12 см, эни 6 см)
Фаолиятнинг бориши:

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling