Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 20
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 20
Мавзу: Ўтаётган ой, сана, ҳафта куни номлари билан таништириш Мақсад: Болаларни ўтаётган ойнинг номланиши, ой кунларининг рақамланиши ва ҳафта кунлари билан таништириш давом и да уларни фарқлашга ўргатиш. Кутилаётган натижа: Ўтаётган ой номини билиб оладилар ва сана ҳақида тушунчага эга бўладилар. Керакли жиҳозлар: Ҳар бир бола учун оқ қоғоз, турли шакллар қирқими, елим, ҳаворанг қалам Турли ўлчамдаги учбурчаклар тўплами Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, бир йилда нечта ой борлигини биласизларми? Болалар, бир йилда 12 та ой бор. Инсонлар шундай ақллики, вақтдан адашиб кетмаслик учун йилларни рақам билан, ойларни, ҳафта кунларини турли номлар билан белгилашган. Агар ўтаётган кунларимиз белгиланиб борилмаса, биз қачон туғилганмиз, неча йил яшадик, неча. ёшга кирдик, нечанчи йилда яшаяпмиз, буларни билмас эдик. Агар биз вақтни яхшилаб ўрганиб олсак, ҳаётда ҳеч қийналмаймиз. Болажонлар, ким айтади, ҳозир қайси фасл? Бу фаслнинг қайси ойидамиз? Бугун ойнинг нечанчи куни, ҳафтанинг қайси куни? Болажонлар кеча қайси кун эди? Бугун қайси кун? Эртага қайси кун бўлади? Ҳозир қиш фасли, қиш фасли 3 ойдан иборат-декабр, январ, феврал. Биз ҳозир ... ойидамиз. Болалар бу ой 31 кундан иборат. Бугун бу ойнинг 15-куни. Бугун ҳафтанинг жума куни. Кеча пайшанба эди. Эртага шанба бўлади ва сизлар уйда дам оласизлар. Болалар мен ҳозир сизларга қиш фаслининг биринчи ойи декабрнинг расмини чизиб берайми? Декабр ойида янги йил байрами бўлади ва бунда арча безатилади, шунинг учун бу ойни арчага ўхшатдим, яъни 3 та учбурчакдан ясадим. Сизларга ёқдими? Болалар учун амалий иш. Тарбиячи: Болалар, столингиз устида турли шакллар, оқ қоғоз ва елим бор. Олдингиздаги оқ қоғозга декабр ойининг тасвирини ҳосил қилинг. Шйклни қоғознинг ўртасига ёпиштиринг, шакл рангини арча рангига мослаб танланг. Болалар ҳафта кунларини қайси шакл билан белгилаганимиз ёдингиздами? Дойра шакли билан белгилаганмиз. Бугун ҳафтанинг жума куни, жума ҳафтанинг 5-куни. Учбурчак ичига 5 та доирача ёпиштирамиз. Энди кўк қаламни олиб арчамиз атрофига 15 та нуқта қўйиб чиқамиз. Бу нуқталар декабр ойининг 15-куни. Тарбиячи болалар ишини кузатади. Болалар ишларини тугатгандан сўнг, ўз ишларини таърифлаб берадилар. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ҳафта” Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling