Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 66


Download 1.42 Mb.
bet83/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 66
Мавзу: 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлаш ва санаш малакаларини
мустаҳкамлаш
Мақсад:
Болаларда 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ва санаш малакаларини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар 20 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўрганадилар.
Болаларда 20 гача санаш малакаси мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:
1 дан 20 гача сонлар тасвирланган карточкалар^бўйи 12 см, эни 12 см)
1 дан 20 гача сонлар ёзилган тожлар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз нечагача санашни ўрганиб олганмиз? Болалар жавоби: 20 гача санашни ўрганиб олганмиз.
Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизлар билан турли ўйинларни ўйнаймиз ва 20 гача бўлган сонларни санашни ва уларни ёзувда қандай ёзилишини яхшироқ билиб оламиз. Дастлаб, «Мен қандай сон ўйладим?» ўйинини ўйнаймиз.
«Мен қандай сон ўйладим?» ўйини
Керакли жиҳозлар: 1 дан 20 гача рақамлар ёзилган карточкалар.
Ўйиннинг мазмуни: «Болажонлар, мен бир сон ўйладим (тарбиячи қўлида карточка ушлаб туради, лекин болаларга кўрсатмайди). Бу қандай сонлигини топинг, мен ўйлаган сонга 1 ни қўшсак, 15 сони ҳосил бўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?» Тарбиячи болалардан олган жавобидан кейин рақам ёзилган карточкани кўрсатади.
Тарбиячи ўйинни давом эттиради: «Мен бир сон ўйладим, мен ўйлаган сондан 1 ни олсак, 19 сони ҳосил бўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?» Тарбиячи болалардан олган жавобидан кейин рақам ёзилган карточкани кўрсатади.
Тарбиячи ўйинни давом эттиришни болалардан бирига топширади. Бу бола худди тарбиячидай карточкалардан бирини олади ва болалардан неча сон ўйлаганини сўрайди: «Мен бир сон ўйладим, Бу қандай сонлигини топинг, мен ўйлаган сонга 1 ни қўшсак, 16 сони ҳосил бўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?» Ўйин шу тариқа давом этади.
Ўйинда болалар осонлик билан жавобни топишса, топшириқни озгина мураккаблаштириш мумкин, яъни 1 сонининг ўрнига 2 ёки 3 сони ёрдамидаги қўшиш ва айириш амаллари айтилади. Масалан, «Мен бир сонни ўйладим. Бу қандай сонлигини топинг, мен ўйлаган сонга 2 ни қўшсак, 14 сони ҳосштбўлади. Мен қандай сон ўйлаганман?» Тарбиячи: Болажонлар, «Мен қандай сон ўйладим?» ўйини сизларга ёқдими? Ҳозир сизлар билан «Қайси сон етмайди?» ўйинини ўйнаймиз.
«Қайси сон етмайди?» ўйини ёнма-ён турган сонларни, иккита соннинг ўртасидаги сонни эслаб қолишга, хотира ва диққатни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйиннинг мазмуни: Тарбиячи иккита сон айтади, болалар бу икки сон орасида жойлашган сонни айтишлари керак. Масалан, тарбиячи «9 ва 11» дейди. Болалар: «12» деб жавоб берадилар. Тарбиячи «16 ва 18» дейди. Болалар «17» дейдилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Ўйинда 1 дан 20 гача бўлган сонлар айтилади.

89


Тарбиячи: Болажонлар, «Қайси сон етмайди?» ўйини сизларга ёқцими? Сизлар, бу ўйинни жуда яхши ўйнадингиз, баракалла! Энди сизлар билан «Ҳаракатдаги сонлар» ўйинини ўйнаймиз.


Ҳар бир бола 1 дан 20 гача бўлган сонлар ёзилган тожлардан бирини бошига кийиб олади. Полда ҳар хил геометрик шакллар чизилган ёки қўйилган бўлади. Тарбиячи ўйин қоидасини болаларга тушунтиради.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling