Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 64
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болалар учун амалий иш.
Фаолият тури: Элементар математик 64
Мавзу: Дафтар сатҳинн аниқлаш ва шаклларни штрихлар орқали чизиш Мақсад: Болаларга дафтар сатҳини тўғри белгилай олишни ўргатиш. Кутилаётган натижа: Болалар шаклларни дафтар сатҳига тўғри жойлаштиришни ўрганадилар. Керакли жиҳозлар: Катак дафтар, ручка ёки қалам Намуна учун тасвир Иплар (50-60 см) 12 та бола учун Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, бизнинг кўзларимиз, қошларимиз, бурнимиз ва оғзимиз қаеримизда жойлашган? Тўғри, улар бизнинг юзимизда жойлашган. Яхшилаб эътибор беринглар-чи, бурнимиз юзимизнинг қаерида жойлашган. Кўзимиз-чи? Огзимиз-чи? Доскадаги расмга қаранглар, бу ерда инсон юзи тасвирланган. Мен бу тасвирни дафтар варағида акс эттирдим. Агар тасвирдаги қош, кўз, бурун ва оғизни ўз ўрнида чизмасак у инсон юзига ўхшамай қолади. Шунинг учун биз тасвирни чизишдан олдин қоғоз сатҳини белгилашни билиб олишимиз зарур. Қоғоз сатҳини белгилашда қоғозга чизилган катаклардан фойдалансак ҳам бўлади. Катакли дафтар варағидаги чизиқлар бизга ёрдам бериши мумкин. Шаклни чизиш учун катакларни санаб, ёки кўз билан чамалаб чизиш мумкин. Масалан, одамнинг пешона қисми варақнинг юқори қисмига тўғри келади. Биз пешона ўрнига тўғри тўртбурчак чизишимиз мумкин. Тўғри тўртбурчакни калта чизиқлар билан белгилаймиз. Варақнинг чап томонидан 1 та, ўнг томонидан 1 та катак ташлаб белгилаймиз. Варақнинг юқори томонидан 1 та катак ташлаб белгилаймиз ва белгидан пастга яна 2 та катак ташлаб белгилаймиз. Белгилар асосида калта чизиқлар чизиб чиқамиз. Тарбиячи шу тарзда қоғоз сатҳига штрихлар ёрдамида шаклларни ҳосил қилишни тушунтириб беради. Болалар учун амалий иш. Ҳар бир болага дафтар, ручка ёки қалам берилади. Болалар тарбиячи кўрсатган намуна асосида варақда шаклларни штрихлар ёрдамида тасвирлайдилар.
Болалар 2 гуруҳга бўлинадилар. 1-гуруҳ болаларининг ҳар бирининг қўлига 50-60 см ўлчамдаги йўғонроқ ип берилади. Тарбиячи 12 та катак чизади ва 1-гуруҳ болалари катак олдига келиб туради. 2-гуруҳ болалари кузатувчи ва баҳоловчи сифатида иштирок этади. Ўйин қоидаси: тарбиячининг ишораси билан 1-гуруҳ болалари катак ичида иплар ёрдамида тасвир ҳосил қилишлари керак. 2-гуруҳ болалари томонидан энг чиройли ва тўғри жойлаштирилган тасвир танланади. Ўйин гуруҳларнинг ўрнини алмаштириш билан давом этади. Болалар билимннн текширнш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Катак дафтар варағи қандай шаклда? Агар варағга битта коптокнинг расмини чизмоқчи бўлсангиз, копток тасвирини қоғоз сатҳининг қаерига жойлаштирасиз? Агарда битта қоғозга 4 та шакл чизмоқчи бўлсангиз, уларни қоғоз сатҳининг қаерларига жойлаштирасиз? Катак дафтар варагига яна қандай тасвирлар чизиш мумкин? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар. Хафта мавзус: Мен ва менинг уйим , Хотира куни. Майнинг 1- хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling