Мактабга тайёрлов


Download 1.42 Mb.
bet35/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89
Bog'liq
Matematika

Тарбиячи: Болажонлар, сизлар 12 гача тўғри ва тескари санашни жуда яхши ўрганиб олгансизлар. 1 дан 12 гача бўлган сонларни ёзувда ҳам танийсизларми? Ҳозир сизларнинг 1 дан 12 гача бўлган сонларни ёзувда қанчалик танишларингизни текшириб кўраман. Болажонлар, мана бу сонларни биласнзларми"
Тарбиячи ҳар бир боладан бита сонн айтишни ёки битта боладан ҳамма сони айтиб беришни сўраши мумкин.

12

33


Тарбиячи: Жуда яхши болажонлар, сизлар бу сонларни жуда яхши билиб олибсизлар. Ҳозир биз сиз билан турли ўйинлар ўйнаймиз ва бу ўйинлар ёрдамида қўшиш, айириш бўйича мисоллар ечамиз.


Биринчи ўйнайдиган ўйинимизнинг номи «Қўл ушлашар».
Ўйиннинг мақсади: 12 сони ичида 2 та кичик сонлар таркиби ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, шунингдек кузатувчанлик ва диққатни ривожлантиришга йўналтирилган.
Ўйинни олиб борувчи иккита бола қўлларини ушлашиб, дарвоза ҳосил қилиб туради. Уларнинг қўлларида рақам, масалан 8 рақами бўлади. Бошқа болалар хона бўйлаб юрадилар, уларнинг ҳар бирининг қўлида ҳам сон (1 дан 12 гача). Тарбиячининг «Дарвозага» деган сигнали билан болалар дарвозадан ўтиш учун 8 рақамини қўшиш ёки айириш йўли билан ҳосил қилишлари керак. (масалан, 3 ва 5, 4 ва 4, 7 ва 1, 2 ва 6, ёки 12 ва 2, 9 ва 1). Жуфтини тўғри топган болалар дарвозадан ўтадилар, яъни дарвозада қайси сонни ушлаб туришган бўлса 2 кишининг қўлидаги сонлар қўшилса ёки айрилса ўша сонга тенг бўлиши керак. Ўйин бир неча марта такрорланади.
Тарбиячи: Болажонлар, келинглар энди, «Карточкада қандай сон эканлигини топ»
ўйинини ўйнаймиз.
Ўйинннинг мазмуни. 1-вариант. Педагог сон ёзилган карточкаларни қўлида ушлаб, тарбияланувчиларга мурожаат қилади: «Карточкаларда иккита сон бор. Агар уларни қўшсак, беш ҳосил бўлади. Карточкаларда қандай сонлар ифодаланган?». Болалар ҳар хил жавоб берадилар. Болаларнинг қайси бири карточкада ифодаланган сонларни тўғри айтса, тарбиячи қўлидаги карточкаларни гуруҳга кўрсатади.
вариант. «Сиз тўққиздан бирни олиб ташласангиз, менда қандай сон борлигини билиб оласиз. Менда қандай сон бор экан?» сўрайди тарбиячи. Болалар бу сонни айтадилар. Тарбиячи сон билан кўрсатилган карточкани гуруҳ болаларига кўрсатади.
Тетиклаштирувчи машқ.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling