Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 25
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижа
Фаолият тури: Элементар математик 25
Мавзу: Кеча, бугун, эртага қандай кун (сана) эканлиги билан таништириш Мақсад: Болаларни кеча, бугун ва эртага қандай кун эканлигини фарқлашга ўргатиш. Кутилаётган натижа: Болалар кеча, бугун ва эртага қандай кун, сана эканлигини билиб оладилар. Керакли жиҳозлар: Копток Оқ қоғоз (ҳар бир бола учун) Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизлар билан яна вақт ҳақида гаплашамиз. Вақт ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Халқимизда вақт ҳақида ибратли сўзлар, мақоллар жуда кўп. Масалан: «Вақт худди ариқцаги сувга ўхшайди», «Вақтинг кетди, нақцинг кетди», «Бугунги-- ишни эртага қўйма», «Бугунги кунинг кечагидан яхши бўлсин». Биз бу ибратли сўзларга амал қилиб яшашимиз керак. Вақт ўтган сари ёшингиз катта бўлиб бораверади. Вақт худди ариқцаги сувга ўхшайди, ариқцаги сув доимо оқиб туради. Унинг қандай оқишини билмоқчи бўлсангиз қоғоздан қайиқча ясаб сувга қўйинг. Қайиқча сувда оқиб, узоқларга кетиб қолади. У орқага қайтиб суза олмайди. Болалар ана шу сувда оқиб кетган қайиқча ва сув кечаги кунимизга ўхшайди. Қайиқча оқиб кетиб бўлди, кечаги кунимиз ҳам қайиқча сингари ҳаётимизца бўлиб ўтди. Кечаги кунни орқага қайтариб бўлмайди. Эртага нима воқеалар бўлишини билмаймиз, фақат тахмин қилишимиз мумкин. Масалан, мен эртага бир қариндошимизникига меҳмонга бормоқчиман. Лекин у ерга бормай қолишим ҳам мумкин. Эҳтимол ўзимнинг уйимга меҳмон келиб қолиши мумкин ёки бошқа ишим чиқиб қолиши мумкин. Эртага ҳаётимизда нима воқеалар бўлишини билмаймиз, чунки бу кун энди келади, биз уни энди кутиб оламиз. 32 Болалар, келинглар, «Кеча нима бўлган эди?», ўйинини ўйнаймиз. Ҳаммамиз дойра шаклида турамиз. 1-боланинг қўлига коптокни бераман ва «Кеча нима бўлган эди?», дейман. 1-бола кеча бўлган воқеалардан бирини айтади. Масалан: Кеча боғчага келаётиб йўлда отни кўрдим, ёки бошқа бир воқеани айтади. бола айтиб бўлиб коптокни 2-болага узатади ва 2-бола ҳам кеча ҳаётида юз берган бирорта воқеани айтиб, коптокни 3-болага узатади. Ўйин шу тарзда давом этади. Болалар учун амалий иш. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling