Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 49


Download 1.42 Mb.
bet64/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 49
Мавзу: Катак қоғозда квадрат ва учбурчак шаклларини штрихлар орқали
Кутилаётган натижа:
Болалар катак қоғозда квадрат, учбурчак шаклларини чизишни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Катак дафтар, ручка ёки қалам, дойра шакллари, саноқ чўплари
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар геометрик шакллар: учбурчак ва квадрат шаклларини жуда яхши танийсизлар. Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? Сизнинг-ча қайси шаклни чизиш осонроқ? Келинглар, болалар, квадрат ва учбурчак шаклини яна бир бор кўриб чиқайлик. Уларнинг томонлари ва бурчакларига қаранг, учбурчакнинг томонлари ва бурчаклари 3 та, квадратнинг бўлса томонлари ва бурчаклари 4 та.
Энди уларни чизишни ўрганамиз. Дафтаримиз варағининг чап томонидан 4 та катак санаб, қаламда нуқта белгилаб оламиз. Юқоридан пастга қараб 4 та катак санаб тушамиз ва биринчи нуқтага тўгрилаб белгилаймиз. Нуқтадан ўнг томонга қараб 12 та катак санаб нуқта қўямиз. Чап томондаги нуқтадан пастга қараб 12 та катак санаб нуқта қўямиз. Унг томондаги нуқтадан ҳам пастга қараб 12 та катак санаб нуқта қўямиз. Мана квадрат шакли ҳосил бўлди. Энди нуқталар орасини калта чизиқлар билан белгилаб чиқамиз.
Тарбиячи шу тарзда учбурчакни ҳам чизишни тушунтиради.
Болалар учун амалий иш.
Ҳар бир болага дафтар ва ручка берилади. Тарбиячи учбурчак ва квадрат шаклини узуқ-узуқ чизиқлар ёрдамида чизишни айтиб туради, болалар чизадилар.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Эпчиллар ва чаққонлар»
Болалар 4 та гуруҳга бўлинадилар ва ҳамма гуруҳ бир вақтда саноқ чўплари ёрдамида штрихлагандек учбурчакни ясайдилар. Кейин квадратни ясайдилар, қайси гуруҳ тўғри ва тез бажарса ўша гуруҳ ғолиб бўлади.
Ўйин коидаси: квадрат ва учбурчак шаклларининг бурчакларини дойра шакли билан, чизиқларни саноқ чўплари билан штрих кўринишида белгилашлари керак. Масалан, қуйидаги кўринишда:


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Қайси шаклни чизиш осой бўлди?
Қайси шаклни чизиш қийин бўлди?
Шаклларни чизишда қоғозда катаклар бўлмаса ҳам чиза оласизми?
Узуқ-узуқ чизиқлар билан чизиш сизга ёқцими?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатл антирад и.

МАШҒУЛОТ Март ой мавзуси: Бахор чиройи
Хафта мавзуси: Мехрибонлар куни.
Мартнинг 1- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling