Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 55
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 55
Мавзу: Соат ва ундан ярим соат аниқликда фойдаланишга ўргатиш Мақсад: Болаларга соатдан тўғри фойдаланишни ўргатиш. Кутилаётган натижалар: Болалар соатдан ярим соат аниқликда фойдаланишни ўрганиб оладилар. Керакли жнҳозлар: Соат Соат тасвири, узун-калта кўрсатгич Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, ўтган машғулотларимизда соатнинг тузилиши ва унинг ишлатилишини ўрганган эдик. Эсингиздами, Лолахон қандай қилиб соатни ўрганиб олгани? Лолахон бувисиникидан ўз уйларига қайтиб келибди ва дадаси, ойиси ва укаларига бувисиникида бўлган воқеаларни айтиб берибди, оиласидагилар ҳам Лолахоннинг соатни ўрганиб олганини эшитиб роса хурсанд бўлишибди. Энди Лолахон билганларини укаларига ўргатибди. У соатдан ярим соат аниқликда фойдаланишни ҳам ўрганиб олибди. Қандай қилиб дейсизми? Соатни мана бу катта кўрсатгичи 12 да турибди. Шу ерда рақамнинг охири жойлашган. Энди катта кўрсаткичини рақамларнинг ўрта қисми 6 га олиб келиб қўямиз. 6 рақамларнинг ярмида турибди. Катта кўрсаткич 6 да турганида кичкина кўрсаткич ҳам 2 та рақамнинг ўртасида яъни ярмида туради-бу ярим дегани. Масалан, кичик кўрсаткич 4 билан нинг ўртасида турса соат ”тўрт ярим” бўлган бўлади. (Тарбиячи, шу тарзда тушунтиришни давом эттиради) Болалар учун амалий иш. Тарбиячи ҳар бир боланинг ўтган машғулотда ясаган соатларини столлари устига тайёрлаб қўяди. Тарбиячи болаларга соат кўрсаткичини ярим соат аниқликда белгилаш бўйича топшириқлар беради ва болалар ишини кузатиб, баҳолаб боради. Билимларнн мустаҳкамлаш учун ўйин: «Соат неча бўлди?» Болалар кетма-кет ’’Поезд” бўлиб турадилар. Тарбиячи қўлидаги соатни улар томонга кўрсатиб болалардан бироз узоқроқда туради. Болалар “илон изи” бўйлаб бир-бирини тирсакларидан ушлаб юрадилар. Болалар тарбиячининг олдидан ўтаётганида биринчи боладан соат неча бўлганини сўрайди, агар бола соатни тўғри айтса сафдан чиқмай 72 кетаверади, агар нотўғри айтса сафдан чиқади ва ўйинда иштирок этмай, ўртоқларининг жавобини тинглаб, соатни ўрганиб туради. Тарбиячи соат кўрсаткичларини бураб қўяди ва навбатдаги боладан соат неча бўлганини сўрайди. Ўйин якунида фақат соатни яхши ўрганиб олганлар қолади. Соатнинг неча бўлганини аниқлашни яхши ўрганмаганларга яна алоҳида ўргатилади. Болалар билимини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Соат нечани кўрсатяпти? Ярим соатни кўрсатиш учун соатнинг узун кўрсаткцчи қайси рақамда бўлиши керак? Соат уч ярим бўлиши учун калта кўрсаткич қаерда, узун кўрсаткич қайси рақамда туради? Тарбиячи машгулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантиради. Март ой мавзуси: Бахор чиройи Хафта мавзуси: Хайвонлар,қушлар ва хашоратлар Мартнинг 4- хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling