Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 58


Download 1.42 Mb.
bet75/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 58
Мавзу: Нарсаларнинг қалин-юпқалигини қиёслаш
Мақсад:
Нарсаларнинг қалин-юпқалигини сезги аъзолари орқали ҳис қилиш малакасини ҳосил қилиш.
Кутилаётган натижлар:
Болалар нарсаларнинг қалин ва юпқа бўлишини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Ҳар хил қалинликдаги китоблар
Қалин картон ва юпқа қоғоз, материал, тахта ва бошқалар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи столига турли қалинликдаги китобларни қўяди.
Тарбиячи: Болажонлар эътибор берган бўлсангиз менинг столимда жуда кўп китоблар бор. Уларнинг кўриниши ҳам турлича. Мана бу китоб қалинми, юпқами? Тўғри, бу китоб катта ва юпқа.
Иккинчи китобга эътибор беринг бу китобнинг кўриниши ҳақида нима дейиш мумкин? Тўғри, буниси кичик ва қалин. Китобнинг варақлари- кўп бўлса китоб қалин бўлади. Кўриб турганингиздек бир хил ўлчамдаги китоблар ҳам бор.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Болажонлар, менинг столим ёнига келинг, ҳозир ҳаммамиз биргаликда китобларни қалин, юпқага ажратамиз. Бунинг учун сиз навбат билан топшириқ бажарасиз масалан, Мафтуна сиз энг қалин китобни ўнг томонингизга қўйинг. Камолжон сиз энг юпқа китобни чап томонингизга қўйинг. (Шундай қилиб ҳамма болаларга алоҳида-алоҳида топшириқлар берилади ва китоблар қалин, юпқага ажратилади.)
Болаларга 15 та ёки 20 тагача китобни худди шундай бир-бирига таққослаб қалин- юпқалиги, катта-кичиклиги ва узун-калталигини аниқлаш ўргатилади.
Тарбиячи: Болажонлар, ҳозир сизларга турли қалинликдаги ва катталикдаги китоблар чизилган расмларни тарқатаман. Сиз уларни ўзингиз хоҳлаган рангга бўяйсиз ва қайси китобни қандай рангга
бўяганингизни айтасиз. Масалан: Мен қалин ва катта китобни қизил рангга бўядим. Юпқа ва кичик китобни яшил рангга бўядим.
Тарбиячи: Болажонлар китоблар қалин-юпқа бўлиши уларнинг қадрига таъсир қилмайди, чунки ҳамма китобларимиз ҳам биз учун жуда фойдали. Биз китоблар дан жуда кўп янги билимларни ўрганамиз, шунинг учун китобларни йиртмасдан, чизмасдан, кир қилмасдан авайлаб ўқишимиз керак.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Қалин-юпқа”.
Болажонлар, ҳозир сизлар билан “Қалин- юпқа” ўйинини ўйнаймиз.
Столингизда нималар бор? Тўғри, болажонлар, турли қалинликдаги нарсалар. Ҳозир мен қалин қоғозни олиб баландга кўтаринг десам. Қалин қоғозни баландга кўтарасизлар. Агар юпқа қоғозларни баландга кўтаринглар, десам юпқа қоғозларни баландга кўтарсизлар. Ўйин шу тарзда давом этади.
Болаларнинг билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Китобнинг варақлари кўп бўлса у қалин бўладими ёки юпқами?
Қишда қандай кийимлар кийилади?
Китоб қалинми ёки дафтарми?
Қоғоз юпқами ёки тахтами?
Ёзда қандай кийимлар кийилади?
Қайси китоб қалинроқ?



76


Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз


Хафта мавзус: Космос сирлари.
Апрелнинг 2- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling