Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 65
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 65
Мавзу: Йил фаслларининг кетма-кетлиги ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш Мақсад: Болаларнинг йил фасллари ҳақидаги тасаввурларини мустаҳкамлаш. Кутилаётган натижалар: Болалар йил фаслларида содир бўладиган ҳодисаларни билиб оладилар. Керакли жиҳозлар: Оқ қоғоз, рангли қаламлар Баҳор, ёз, куз, қиш фасллари тасвирланган медальионлар Йил фасллари тасвирланган мозаикалар Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Нечта фасл бор? Ҳозир қайси фасл? Болалар мен ҳозир сизларга топишмоқ айтаман, сизлар яхшилаб эшитиб, ўйлаб жавобини айтинглар: Ерни қор қоплар, Сойни муз ёпар, Аёз-беҳазил, Бу қайси фасл? (Қиш) Қор эриб шошар, Ариқлар тошар, Гуллар кўп, асл Бу қайси фасл? (Баҳор) Қиздирар қуёш, Чўгдек ёнар тош, Далада-ҳосил, Бу қайси фасл? (Ёз) Бўм-бўш дала, қир, Ёғади ёмғир- Тинмай муттасил: Бу қайси фасл? (Куз) 87 Болалар, бир йилда тўрт фасл бор. Фасллар доим бирин-кетин келади. Қиш бўлмай туриб, баҳор келмайди, баҳор бўлмай туриб ёз келмайди, ёз бўлмай туриб куз келмайди. Улар доимо бир-бирига ўрнини навбат билан бўшатиб беради. Агар фаслларнинг ўрни алмашиб кетса нима бўлишини биласизларми? Келинглар сизларга фаслларнинг ўрни қандай алмашиб қолгани ҳақида эртак айтиб бераман. Қадим-қадим замонларда бир жодугар кампир бўлган экан. Жодугар кампир бир куни уйида мазза қилиб ухлаб ётган экан. Бирдан шамол-тўполон бўлиб кампир уйғониб кетибди. Шамол Жодугар кампирнинг эшиклари, деразаларини очиб юборибди. Уйқуси бузилган кампирнинг жаҳли чиқиб кетибди-да тўгри Иилбобонинг уйига борибди. Иилбобо Жодугар кампирни яхши кутиб олибди. Кампир Иилбобога: ’’Баҳор” исмли фарзандинг мени тинчимни бузди, эндн уни жазолашим керак дебди-да, ”Баҳор”ни қўлидан ушлаб сафланиб турган акаларининг орқасига, яъни фаслларнинг охирига олиб бориб қўйибди. ”Қиш”нинг қўлидан ушлаб ”Баҳор”нинг орқасига олиб келиб ”Бир совқотгин” дебди. Шундай қилиб Баҳор ва Қишнинг ўрнини алмаштириб қўйибди. Энди биринчи бўлиб Ёз фасли, иккинчи Куз, учинчи Баҳор ва охири Қиш фасллари келадиган бўлибди. Баҳорнинг ўрнига Ёз фасли бошланибди. Бирданига ҳаво исиб, гуллаб турган дарахтларнинг гуллари иссиқда қуриб тўкилиб кетибди. Баҳор фаслида очиладиган гуллар ҳам дарров сўлиб қолибди. Ёз фасли тугаб Куз фасли келибди, дарахтлар у ёқда турсин, ҳатто полизларда экинлар йўқ эмиш. Уша йили одамлар мевалар ва сабзавотларсиз қолишибди. Куз фасли тугаб дарахтларнинг барглари саргайиб тўкилибди. Куздан кейин Баҳор бошланиб энди уйқуга кетган дарахтлар яна уйғониб бир-бирига, «Яқиндагина ухлашга ётдик-ку», деб ҳайрон бўлишибди-да, яна куртак чиқариб гуллай бошлашибди. Баҳор фасли жуда қийналибди. Чунки орқасида Қиш фасли бўлганлиги учун жуда совқотибди. Иилбобонинг бундан аччиғи чиқиб жодугар кампирни торга қамаб қўйибди-да фаслларни яна ўз ўрнига тартиби билан қўйиб қўйибди. Баҳор, ёз, куз, қиш фасллари ўз навбати билан келадиган бўлибди ва ҳамма нарса ўз ўрнига тушибди. Болалар учун амалий иш. Болалар олдиларидаги оқ қоғозга тартиб билан баҳор, ёз, куз ва қишнинг ўзига хос белгиларини чизадилар. Масалан, баҳорнинг белгиси-лола, ёзнинг белгиси-қуёш, кузнинг белгиси-сарғайган барг, қишнинг белгиси- қордан ясалган қорбобо. Тетиклаштирувчи машқ. та жойга дойра чизилади, битта доирага битта фаслнинг белгиси чизилади, ўртада болалар туради. Тарбиячи «Қиш» деса, болалар қиш белгиси бор доирага, «Ёз» деса ёз белгиси бор дойра ичига кириб турадилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Бнлимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Фасллар мозаикаси» Болаларга баҳор, ёз, куз ва қиш фасллари тасвирланган медальионлар тарқатилади, болалар медальионларни тақиб оладилар. Баҳор фасли тасвирланган медальионни олганлар 1 сони турган столга, ёз фасли тасвирланган медальионни олганлар 2 сони турган столга, куз фасли тасвирланган медальионни олганлар 3 сони турган столга, қиш фасли тасвирланган медальионни олганлар 4 сони турган столга бориб ўтирадилар. Шу тариқа 4 та кичик жамоа ҳосил бўлади. столдаги болалар баҳор фаслини, 2-столдаги болалар ёз фаслини, 3-столдаги болалар куз фаслини, 4-столдаги болалар қиш фаслини мозаикадан йиғадилар. Бу фасл ҳақида билганларини ҳикоя қилиб берадилар. Шу фасл ҳақида шеърлар, топишмоқлар айтишлари мумкин. Болалар билимини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Бир йилда нечта фасл бор? Қайси фаслда ҳаво иссиқ бўлади? Қайси фаслда қор ёғади?
Сиз қайси фасл ни яхши кўрасиз? Баҳордан кейин кайси фасл келади? Ёздан кейин қайси фасл келади? Қишдан олдин қайси фасл бўлади? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар. Хафта мавзус: Мен ва менинг уйим , Хотира куни. Майнинг 1- хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling