Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 62
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 62
Мавзу: Таёқчалардан ҳосил бўлган геометрик шакллардан бир нечта таёқчани олиш усули билан кўринишини ўзгартириш Мақсад: Болаларга муаммоли вазиятларда тўғри ечим топишни ўргатиш. Кутилаётган натижалар: Болалар берилган маълум шаклнинг баъзи қисмларининг жойини ўзгартириш билан янги шакл ясаш мумкинлигини билиб оладилар. Болалар муаммоли вазиятда тўғри ечим топишни ва муаммони ҳал қилишни ўрганадилар. Болаларда ижодкорлик ва эътиборлилик ошади. Керакли жиҳозлар: Таёқчалар (12 см) Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Азиз болажонлар, таёқчалар ёрдамида турли шаклларни ҳосил қилишни сизлар билан ўрганган эдик. Ҳозир эгаллаган билимларимизни эслаб 12 та таёқчадан 3 та квадрат шаклини ясаймиз. Болажонлар, ушбу 12 та таёқчадан ясЕлган 3 та кичик квадратнинг 3 та таёқчасини олиб шундай қўямизки, натижада битта катта квадрат ичида 4 та бир-бирига тенг квадрат ҳосил бўлади. 83
Болажонлар, 3 та таёқчанн олиб квадратларнинг сонини ва жойлашишини ўзгартиришни билиб олдингиз. Энди мустақил ҳолда ўзингиз ҳам худди шу квадратнинг сонини ва жойлашишини ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрасизлар. топшириқ. Болажонлар, 12 та таёқчадан ясалган 4 та кичик ва 1 та катта квадратнинг 4 та таёқчасини олиб шундай қўйингки, натижада яна бошқача кўринишда турган 3 та квадрат ҳосил бўлсин. Жавоб: топшириқ. Болажонлар, 12 та таёқчалардан ясалган қисқичбақа юқорига қараб ўрмалаяпти. та таёқчани олиб шундай қўйингки, натижада қисқичбақа пастга қараб ўрмаласин. Жавоб: Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Ким тез?» Болалар 1 дан 4 гача бўлган сонлар ёрдамида 4 та гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳга таёқчалар тўплами берилади. Таёқчалардан ясалган нарсанинг расми тасвирланган қоғоз 4 та гуруҳга ҳам берилади. Болалар берилган маълум вақт ичида ушбу расмда тасвирланган нарсани таёқчалар ёрдамида ясашлари керак. Сўнг маълум сондаги таёқчаларнинг ўрнини алмаштириб бошқа шакл ясайдилар, нечта таёқчанинг ўрнини ўзгартириб, нима ясаш кераклигини тарбиячи айтиб туради. Қайси гуруҳ берилган вақтда топшириқни тўғри бажарса ўша гуруҳ ғолиб бўлади. Ғолиб гуруҳга юлдузча бериб борилади ва ўйин охирида юлдузчалар саналади. Энг кўп юлдузча йиғган гуруҳ олқишланади. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Болажонлар, топшириқлардан қайси бири сизга кўпроқ ёқди? 3 та квадратдан битта катта квадрат ичида 4 та кичик квадратлар ясаш учун нечта таёқчанинг ўрнини алмаштирдик? 12 та таёқчадан ясалган битта катта квадрат ичидаги 4 та кичик квадратларнинг 4 та таёқчаси жойини алмаштириб нечта квадрат ясадик? 15 та таёқчадан ясалган қисқичбақани бошқа томонга ўрмалатиш учун нечта таёқчанинг ўрнини ўзгартирдик? Машғулот охирида барча болаларни рағбатлантириш. 84
Хафта мавзус: Ер сайёрасини асранг. Апрелнинг 4- хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling