4. Расм машғулоти. Мавзу: “Қувноқ клоун ва чиройли қўғирчоқ”
Машғулотдан сўнг тренер болалардан расм чизаётганларида ўзларини қандай хис қилганларини айтиб беришларини сўрайди.
2-машғулот
Мақсад: Инсон психикасини шикастловчи вазиятларни енгишни ўргатиш, хатти-ҳаракатларни иродавий бошқариш йўлларини ўргатиш.
1.Суҳбат. Мавзу: “Қачон ва нима учун уяламан”
Тренер болалардан уят бу қандай хис эканлигини сўрайди.
Нима учун биз уяламиз?
Уят нимага ўхшайди?
Унинг рангини аниқлай оласизми?
Ўзингиз уялганингизда нималарни хис этасиз?
Шундай пайтларда нима қилиш керак?
Уялиш керакми?
2. Расм чизиш. Мавзу: “Менинг уятим”
Тренер болаларга уятни қандай ифодалашимиз мумкинлигини, унинг рангини ифодалашни сўрайди. Расм мазмунига кўра суҳбат амалга оширилади.
3. Агар инсоннинг қалбида нохушлик бўлса нима қилиш керак?
Тенгдошингиздан хат.
“Азиз тенгдошим. Сенга бир неча маслахатларни бермоқяиман.
1-маслахатим. Агар сен уялишга олиб келадиган хатти-ҳаракат қилган бўлсанг, буни тўғирлашнинг энг яхши йўли ўз айбингга иқрор бўлашдир.
2-маслахатим. Хаяжонланаётганингда ёки жаҳлинг чиққанда тинчланиб олиш учун қулай жойлашиб кўзингни юм ва шошилмай секин нафас ол. Нафас олаётганингда бешгача, чиқараётганингда еттигача сана. Фараз қил сен соҳил бўйида ёки ўрмондасан. Қалбинг тинчланади”.
Ушбу хатни ўқиб бергач, тренер сокин мусиқа қўйиб болаларга тинчланиш йўлларини кўрсатади.
3-Машғулот.
Мақсад: иродавий ўзини бошқаришни ривожлантириш, релаксация қилишга ўргатиш, ўз-ўзини бошқаришни шакллантириш.
1. Суҳбат. Мавзу: Айб иш қилганимизда ўзимизни қандай тутушимиз керак?
Тренер: Болалар баъзида биз ножўя хатти-ҳаракатлар қилиб қўямиз ва у атрофимиздагиларни хафа бўлишига ёки ранжишига олиб келади. Баъзан биз уларни хафа қилмаслик ёки ўзимизни оқлаш мақсадида ёлғон гапирамиз ва натижада виждонимиз азобланади. Айбга иқрор бўлиш ҳар доим ҳам енгил эмас. Айтинг-чи :
-иноснни ўз айбига иқрор бўлишига нима халақит беради? (жазоланиш, ишончни йўқотиш, севги, ҳурмат ва ҳ.к)
-айбга иқрор бўлиш учун нима қилиш керак (иродага зўр бериш, қўрқвни енгиш)
Қуйидаги ҳикматли сўзларни қандай тушунасиз?
Айбини яширсанг истимаси ошкор қилади.
Ширин ёлғондан аччиқ рост яхши.
Do'stlaringiz bilan baham: |