Мактабгача ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий сифатларнинг ривожланишига қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар


Download 44.26 Kb.
bet1/14
Sana23.12.2022
Hajmi44.26 Kb.
#1047637
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
одамови, тортинчоқ, қўрқоқ, (2)


Мактабгача ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий
сифатларнинг ривожланишига қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар


1-машғулот


Мақсад: Болаларда химоя механизмларини аниқлаш, расм чизиш орқали салбий эмоцияларни бартараф этишга ўргатиш.
1.Муаммоли вазият.
Тренер: Ўртоғингиз Наргиза пластилиндан ясаган иккита кулгили фигураларни олиб келибди. Келинглар уларга изоҳ берамиз. Улардан бирининг оти Жиннихон, бириники эса Ахмоқвой. Сизнинг фикрингиз қандай.
Болаларга олиб келинган фигураларнинг бири қўғирчоқ, иккинчиси эса масхарабоз. Улар тулар беўхшов ясалган. Болалар ўзларининг салбий муносабатларини ифодалайдилар.
Тренер: Болалар нима деб ўйлайсиз нима учун Наргиза ўзи ясаган ўйинчоқларини бундай атади? Бундай дейиш яхшими?
2. Суҳбат. Мавзу: “Қачон мен ўзимни ёмон хис этаман”
- Инсон қалбан қачон тўзини ёмон хис этади? (ҳаяжон, ғазаб, тушунмовчилик, алам ва бошқалар)
- Эслаб кўринг, қачон ўзингизни ёмон хис этгансиз? Шундай пайтларда нима қилгингиз келган?
- Ўзингизни яна яхши хис қилиш учун нималар қиласиз?
Тренер: Барча инсонлар шундай вазиятларга тушушларини ва бундан читқиш аввалом бор бошқаларга зарар қилмаслик керак эканлигини унутмаслик лозимлигини уқтириш.
3. Дўстимдан хат.
Болаларга уларнинг тенгдоши юборган хат ўқиб берилади.
“Азиз дўстим! Сенг ўзингни ёмон хис қилганингда ва нохушликларингда нима қилиш кераклигини айтишни истйман. Биласанми, бундай холларда мен расм чиаман.
Агар:
- сени қўрқувлар қийнаса, уларнинг расмини чиз ва қора қалам билан устидан чизиб ташла;
- сени хафа қилган одамнинг расмини билганингча чиз ва барча айтмоқчи бўлган гапларингни шу расмга айт;
- расм чизиб фантазия қил ўз оруларингни чиз.
Дўстим биласанми, баъзан ўзим ета олмаган орзуларни расмини чизганимда енгил бўламан, қувонаман ва яхши ишлар қилгим келади. Менинг тавсияларимга сен ҳам роия қилиб кўр”.

Download 44.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling