Мактабгача ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий сифатларнинг ривожланишига қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар
Download 44.26 Kb.
|
одамови, тортинчоқ, қўрқоқ, (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Тенгдошимдан хат
- 1. Муамола вазият.
- 2.Суҳбат. Мавзу: “Нега айбимизни бошқаларга тўнкаймиз”
- 3. Расм чизиш. Мавзу: “Менинг кайфиятим”
- 4. “Гуллар ифори” ўйини.
2. Расм чизиш. Мавзу: “Қувонч”
Тренер: Болаларга қувонган пайтларида қандай ранглар кўз олдиларида намоён бўлишини чизиб беришларини сўрайди. Шундан сўнг ранглар муҳокамаси амалга оширилади. 3. Тенгдошимдан хат “Азиз тегдошим. Ишларинг яхшими? Ўқишларингчи? Бугун ҳеч кимни хафа қилмадингми? Сенчи сени хафа қилишмадими? Жуда яхши. Сенга бир маслаҳатим бор. Ҳаётимизда баъзан ноқулай вазиятларга тушамиз ва алдашимизга тўғри келади, кимни алдашга тўғри келган пайтда ҳам иродангга зўр бер, ўз хисларингни бошқар, бировни ёки ўз яқинларингни алдама, чунки у бир кун ошкор бўлади ва бундай вазиятда ўзинг ноқулай ҳолатда қолишинг мумкин. Ўз-ўзингни ноаорат қилишни ўрган”. 4-Машғулот Мақсад: Болаларга қўрқув, ўзини айбдор хис қилиши хиссини енгишга ўргатиш, ўзини ҳимоя қилиш механизмларини шакллантириш, биқиқликни енгишга ўргатиш. 1. Муамола вазият. Тренер: Болалар, кеча дарсингизни қилмаганингизга ўқитувчингиз сизга икки қўйди. Сиз онангизни хафа қилмаслик учун у иккини ўчириб ўрнига тўрт қўйиб қўйдингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Хаётингизда шундай қилганмисиз? Шундай қилган одамлар ўзларини қандай хис қиладилар деб ўйлайсизлар? Айтингчи, шундай муаммога дуч келиб қолсак нима қилишимиз керак? 2.Суҳбат. Мавзу: “Нега айбимизни бошқаларга тўнкаймиз?” -Айбни бировга тўнкаш қандай холларда бўлади? -Шундай вазиятда ўзимизни қандай хис қиламиз? -Айибдорни жазолаш керакми? Қандай қилиб? -Агар, сизни беайб айблашса, ўзингизни қанлай хис қилган бўлардингиз ва нималар қалбингизда кечади7 -Сизга алам қиладими? -Ноҳақ айбланган дўстингизга нималар деган бўлардингиз? (барча болалар ўз фикрларини албатта баён этадилар). 3. Расм чизиш. Мавзу: “Менинг кайфиятим” Тренер рангли бўёқлар ёрдамида ўзларининг яхши кайфиятларини чизишни таклиф этади. Сўнг расмлар муҳокама қилинади. 4. “Гуллар ифори” ўйини. Турли гуллар расмлари болаларга тарқатилиб, кимга қандай гул теккан бўлса унинг ифорини ифодалаб бериш таклиф этилади. Тренер: Айтингчи, бу гуллар сизда қандай кайфиятни юзага келтирди? Катталар учун йўлланма. Болалар гулларни ифодалаётганларида хиссиётларига эътибор беринг. Ўйин тугагач болалардан уларнинг кайфияти яхшиланганлиги ҳақида фикр билдириш сўралади. Ўйин тугагач болаларга қуйидаги маслаҳат берилади: “Кайфиятнгизни бузишган бўлишса, ётинг, ўзингизни бўш қўйинг ва гуллар тўла кенг боғни тасаввур этинг. Уларни исидан хидланг ва кўраётган нарсаларингиздан баҳра олинг”. Хиссий мухитни (тушкунликга тушиш, хафа, қўрқув, ғамгин) коррекциялаш ва хиссиётни ривожлантириш. 1-машғулот. Мақсади: хиссий босимни бартараф этиш. Вазифаси: а) нутқ ва мушак сиқилишларини ва чарчоқни бартараф этиш. б) хиссий барқарорликни мустахкамлаш, кайфиятни кўтариш. в) фаолиятга тайёргарликни ошириш. 1-машқ. “Шалтай-Балтай” (мақсад: босимни бартараф қилиш.) Бошловчи: Салом болалар! Сиқларни кўрганимдан хурсандман! Бугун сизлар жудаям харакатчансизлар, менга қандай тўполон қилганингизни кўрсатингчи. Сизлар худди Шалтай-Балтайга ўхшайсизлар. Қани яна бир кўрсатайликчи қўлларимизни, оёқларимизни силкитамиз, бошимизни айлантирамиз, тана қисмини ўнг, чапга бурамиз, қўллар эркин харакат қилади, “У тушида йиқилибди” деган сўзида, ластга энгашади. Бунинг хаммасини бошловчи ўзи кўрсатиши мумкин. Бошловчи: Болалар куламиз, яня хам куламиз, қўлларимизни, бошимизни, оёқларимизни харакатга келтирамиз. Баракалла! Чапак чаламиз, қўлларимизни осилтириб харакатга келтирамиз. Яна чапак чаламиз, БАРАКАЛЛА! 2-машқ: “Релаксация” Мақсад: чарчоқнги бартараф этиш. “Қум билан ўйнаш” Бошловчи: Қулай ўтириб олинг, стул суянчиғига суяниб кўзингизни юминг. Тасаввур қилинг сиз дарё бўйидасиз. Қум сочилувчан ва совуқ. Ҳаёлан шу қумни оласиз(нафас олинг).Қўлларни мушт қилиб, сиқиб, қумни ушлайсиз(нафас ушлаб турасиз) секин бармоқларни очиб, қумни тиззангизга сочасиз (нафас чиқарасиз). Қўлларимизни кучсиз ҳолда тана ён томонларига ташлайсиз (машқ 3-4 марта бажарилади). “ Чумоли билан ўйнаш ” Сиз ўзингизни ўрмонда деб тасаввур қилинг. Тўнкада ўтирибсиз. Оёғингиз тагида юмшоқ ўтлар. Оёғингиз бармоқларида чумоли ўрмалаб юрибди. Куч билан оёғингиз учини ўзингизга тортиб, оёғингиз босим остида, тўғри тутинг (нафас олинг). Қайси бармоғингизда чумоли ўтирганини ҳис қилинг (нафас ушланг). Оёғингизни харакатга келтириб чумолини тушириб юборинг (нафас чиқаринг). Оёқ учларини пастга қилиб, оёқларни бўшаштиринг. Оёқлар дам олади. (машқлар 2-3 марта бажарилади) 3-машқ: “ Гимнастика ” Мақсад: Фаолиятга тайёрланиш Бошловчи: Ўнгга, чапга, юқорига, пастга қараймиз (4-марта). Елкамизни кўтарамиз (4-марта). Мушт қилиб бошни орқа қисмини соат стрелкаси бўйича силаймиз. Бошни орқа томонидан елкагача юқоридан пастга силаб тушурилади. Яхши: икки мушт билан соат стрелкаси бўйлаб белимизни силаймиз. Чапак чаламиз, баракалла! 4-машқ: ” Яхши кайфият “ Мақсад: Нутқ сиқилишларини бартараф қилиш Бошловчи: 10-қаватли уй қурамиз ( Ҳаёлан ғиштларни олиб, овоз билан уй қуриш ) Болалар: -1-қават!- хор бўлиб, паст тонда “ғишт қўйилади“ -2-қават!- хор: тон бир оз кўтарилади. Шу тариқа овоз тони кўтарилиб 10- қаватга келганда жуда юқори тонда айтилади. Бу ерда болалар жонланиб, қаттиқ бақириб, ўрниларидан туриб кетишлари хам мумкин. 5-машқ: “ашула айтамиз” А Е О У И Е Ю ни ашула қилиб айтамиз. Машғулот охирида чапак чаламиз. Қаттиқ,яна қаттиқ, янада қаттиқроқ чапак чаламиз. Баракалла! Download 44.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling