Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet9/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

6. Тажриба
Тарбиячи: Бизнинг томчивойга ифлос дарёда яшаш қийин бўлаяпти. Унга қандай ёрдам берамиз? Балки ўйинчоқлар ва бошқа корхоналар ишини тўхтатармиз?(Мумкин эмас! Ўйинчоқлар, машина, идиш-товоқлар бўлмайди)
Тарбиячи: Унда болалар, корхона рахбарига ташқарига чиқараётган сувни қандай тозалашни ўргатамиз. Биз буни биламизми? Сувни тозалаш жараёнини Нигора Жураевна(тарбиячи ёрдамчиси) кинога туширадилар, касетани эса корхона рахбарига жўнатамиз.
Сувни нима ёрдамида тозалашимиз мумкин?(Фильтр ёрдамида)
Тарбиячи: Биз филтримизни нимадан қиламиз?(пахта ва марлидан)
Болалар иккитадан гурухларга бўлиниб оладилар, ўз жойларини эгаллайдилар ва сувларини тозалаш(фильтрлаш)ни бошлайдилар.
Тарбиячи: Ифлос сувни фильтрлаш натижаси қандай бўлди? қаранглар- чи ҳаммада тажриба муваффақиятли ўтдими? Нима учун Фарход ва Рустамнинг сувлари ҳамманикидан тозароқ чиқди? Фильтрда нима қолди?(уларнинг фильтрларида марлининг қаватлари кўп. Фильтр қанчалик қалин бўлса, шунчалик сув тоза бўлади. Фильтрда ифлослар қолган)
Тарбиячи: Завод директорига қувурлардан ифлос сув чиқмаслиги учун қандай маслаҳат беришимиз мумкин?(қувурларга фильтр қўйиш керак)
7. «Табиатда ўзини тутиш қоидалари» дидактик ўйин
Тарбиячи: Энди хатнинг мазмунига қайтамиз. Оқова сувларни фильтр билан тозалаш мумкин. Бизнинг томчилар ва бошқаларга сув ҳавзасида яшаш қулай бўлиши учун шунинг ўзи етарлимикан? Дарё учун яна нима қилиш мумкин? Келинглар «Табиатда ўзини тутиш қоидалари»дан расмга таълуқли бўлган белгиларни танлаб оламиз.
Болалар бегиларни кўздан кечирадилар: консерва банкалар, бутилка, капалаклар тутиш учун мослама, синган қамиш, фильтрлар.
Болалар: Табиатни ифлослантириш, гулларни юлиш, қамичларни синдириш, бутилкаларни ташлаш керак эмас. Одамлар табиатни асраш ва уни қўриқлашлари керак.
Тарбиячи: Хозир биз табиатни асраш ҳақидаги таклифларимизни тўплаб, уларни корхона раҳбарига юборамиз. Сиз эса бугун жуда яхши иш қилдингиз. Сиз кичкинтой томчини фалокатдан қутқардингиз, сув кимга ва нима учун кераклигини билиб олдингиз.

Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling