Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet11/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
tarjimaga

Машғулотнинг бориши: Болалар доира бўлиб турадилар. Тарбиячи болалар билан суҳбат олиб боради.
Тарбиячи: Болалар хозир қайси фасл?
Болалар: Баҳор
Тарбиячи: Жанубдан бизга қандай қушлар учиб келади?
Болалар: қалдирғоч, лайлак, турна, булбул
Тарбиячи: Болалар нега уларни учиб келиб-кетувчи қушлар деймиз?
Болалар: Чунки улар кузда иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар, баҳорда эса қайтиб келадилар.
Тарбиячи: Болалар, учиб келиб-кетувчи қушларнинг қайсилари тўғрисида эшитгансиз? Уларни кўрганмисиз?
Жавоблар берилгандан сўнг тарбиячи болаларга стол атрофига ўтиришни ва столдаги расмда тасвирланган учиб кетаётган қушлар галасини томоша қилишни таклиф қилади.
Болалар _уб а қушлар галаси учиб кетаяпти. Хозир биз шу қушлар галасини гугурт чўплар галасини ясаймиз. Учиб кетаётган қушлар галасини ясаш учун бизга нечта гугурт чўп керак бўлади?
Нечта қуш учиб кетаётган бўлса шунча
Тарбиячи боллар ишларини кузатади ва баҳолайди.
Сўнгра, ёғочдан ясалган уйчани томоша қилиб суҳбатни давом эттиради.
Болалар, қушлар ўз уйларига қайтиб келганларидан сўнг нима қиладилар?
Болалар қалдирғочлар нима учун одамларга яқин жойларга уй қуради?
Болалар, одамлар инчаларни қайси қушлар учун жойлаштирадилар?
Тарбиячи болаларга «Балиқ, қурба ҳайвонлар» ўйинини ўйнашни таклиф қилади.
Болалар доира бўлиб турадилар. Доира ўртасида тарбиячи-бошловчи қўлида тўп. Бошловчи иштирокчиларнинг бирортасига тўпни отиб, «ҳайвон» дейди, тўпни илиб олган бола бирорта ҳайвоннинг номини айтиб бошловчига қайтаради. Бошловчи тўпни отиб, «балиқ» ёки «қуш» деса тўпни тутиб олган бола балиқ ёки қушнинг номини айтиб бошловчига тўпни қайтариши керак бўлади. Ўйин ўйнаб бўлингач болалар жойларига ўтирадилар. Тарбиячи болаларга қушга инча ясашни таклиф қилади. Навбатчилар ёрдамида олдиндан тайёрланган елим, мўйқалам, қоғоз, турли геометрик шакллар. Геометрик шаклларнинг номларини болалар _уб а биргаликда такрорлаб олинади, сўнгра қоғозга инчани қандай ёпиштириш кўрсатиб берилади.
Болалар мустақил ишлаётганларида тарбиячи шаклларни тўғри жойлаштирилаётганлигини кузатади, зарур жойларда ёрдам беради.
Барча топшириқни бажариб бўлгач, тарбиячи болаларга қушча шаклларини тарқатади ва _уб уйчаларини кўриб олишларини ва «қушчалар _уб инчалари _уб а қандай танишадилар» ўйинини ўйнашни таклиф қилади. қушчалар инчанинг олдин устидан, кейин эса тагидан учиб ўтдилар ва инчага қўндилар.
Ўйин охирида тарбиячи қушчани расмга ёпиштириб қўйиб, у ҳақда ҳикоя қилиб беради.
Машғулот якунида болалар ишлари тахлил қилинади.



Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling