Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази
Download 85.21 Kb.
|
tarjimaga
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИМАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-МЕТОДИКА МАРКАЗИ Мактабгача таълим муассасаларининг катта гуруҳида табиат билан таништириш ва экология машғулотлари ишланмалари Тошкент-2010 Муаллифлар: ММХҚТМОРЎММ методистлари Д.Мухитдинова, М.Рустамова Тақризчилар: Х.Жабборова – Низомий номли ТДПУ ўқитувчи М.Расулева - ММХКТМОРУММ директор уринбосари ТАБИАТ БИЛАН ТАНИШТИРИШ
МАШҒУЛОТ МАВЗУЛАРИ
1-машғулот Мавзу: Боғ (парк)га экскурсия. Баргига караб дарахтларнинг номини аниклаш Машғулот мақсади: Болаларнинг кузнинг биринчи белгилари (дарахтларда сариқ барглар пайдо бўлиши, ўтлар сарғая бошлаши, ҳашаротлар тобора камая бориши) ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш, болаларни баргнинг шакли, катта-кичиклигига қараб фарқлашга ўргатиш. Кузнинг гўзаллигини кўра олиш малакаларини ривожлантириш Зарур жихозлар: Экскурсиядан олдин болалардан қайси фасл кириб келганлигини сўраш. Гулларнинг уруғларини солиш учун халтачалар. Гербарий учун олдиндан тайёрланган папка Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга кузнинг дастлабки белгиларини топишни таклиф қилади. қуйидаги йўналтирувчи саволлар билан мурожат қилади: Ёзда дарахтларнинг барглари қандай рангда эди? Хозир қайси дарахтларда сариқ рангли барглар пайдо бўлибди? Сўнгра тарбиячи болаларга чиройли баргларни топиб келишларини таклиф қилади. Барглар билан «Баргига қараб дарахтни топ» дидактик ўйини Ўйиннинг бориши: Тарбиячи менинг қўлимда япалоқ яшил барг бор. Бу кайси дарахтнинг барги? (Ёнгок) Ёнгок дарахтининг баргига ухшаш бирок нисбатан кичикрок баргни курсатиб, бу кайси дарахтнинг барги экан? деб сурайди (гилос) Тарбиячи: Болалар, эслаб кўрингларчи, ёзда ўтларнинг ранги қанақа эди, ҳозир ҳамма ўтлар ҳам ям-яшил эмас, сарғайган ўтларни топинглар-чи? Гулзор олдига келиб олдиндан ўзларига таниш бўлган ўсимликларни қидириб топишни таклиф этади. Тарбиячи Янги гул навларини(сальвия, қўқонгул) кўрсатади ва номларини айтади. Бошқа гулзордан шу гулларнинг кўчатларини топиш топшириғи берилади. Тарбиячи: Ха, болажонлар,гул ва меваларнинг уруғларини экиб, асрашимиз лозим. Агар уларни асраб-авайласак, келажақда бундан ҳам кўркамроқ боғ-роғлар яратамиз. Болалар энди мана бу гулларга қаранг қандай чиройли гуллар экан. Бу гулларнинг номини биласизларми? Агар болалар билмасалар тарбиячи ўзи гулларнинг номларини айтади ҳамда болаларга ўзларига ёққан гулларнинг уруғларидан уруғлар учун халтачаларига солишни таклиф қилади. Машғулотнинг якунида тарбиячи болаларга энди бу терган уруғларини қайси фаслда ер участкамизга экишимиз мумкинлиги тўғрисида сўрайди. Болалар жавобларидан сўнг фаол иштирок этган болаларни рағбатлантиради. Download 85.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling