Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Методист-профорнентатор – 1 штат бирлиги


Download 258,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana11.01.2023
Hajmi258,64 Kb.
#1089041
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар

Методист-профорнентатор – 1 штат бирлиги 
(штат бирлигида мавжуд бўлмаган ҳолатда Методист-профорнентатор 
ва методист-психолог штати билан 1 штат олиб борилади) 
 
Методист-профорнентатор иш режасини, шу жумладан, таълим 
муассасалари ва бошқа муассасалар билан шартномалар, шунингдек, барча мулк 
шаклидаги корхона, ташкилотлар билан шартномалар асосида режалаштирилган 
ва бажариладиган иш режаларини тузади; 


умумтаълим муассасаларида касбга йўналтирувчи вазифасини бажарадиган 
ўқитувчи ва психологларнинг ўқувчиларни касб ва мутахассисликларнинг 
замонавий турлари билан: «инсонга – профессионалга» қўйиладиган уларнинг 
талаблари: касбий таълим шакллари ва шартлари, профессионал карьера 
истиқболлари билан таништириш ишларини амалга оширилади; 
ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига академик лицей, касб-ҳунар 
коллежлари, олий ўқув юртлари мутахассисликлари ва тайёргарлик йўналишлари 
бўйича касбга йўналтириш билимлари ва касб-ҳунар маърифати тарғиботини 
амалга оширади. 
умумтаълим мактаблари касбга йўналтириш хоналарини ахборот, 
маълумотнома, профессиографик, ташхислаш (анкета, тест, методика, 
сўровномалар) ва бошқа материаллар билан жиҳозлашда методик ва амалий 
ёрдам кўрсатади; 
ўқувчи ёшларни касбга йўналтириш масалалари бўйича бандлик 
хизматлари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасалари, соғлиқни сағлаш ва 
маданият органлари, корхона ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари билан 
ўзаро ҳамкорлик қилади; 
экскурсиялар ва маърузалар ўтказиш, турли касб вакиллари билан учрашув, 
суҳбатларни ташкил этишда мактаб раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатади; 
умумтаълим 
мактаблари 
ўқувчиларини 
узлуксиз 
касб-ҳунарга 
йўналтиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган методик семинарларни 
туман, шаҳар миқёсида ташкил қилади ва ўтказади; 
ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари билан биргаликда «Очиқ 
эшиклар куни», «Касблар фестивали» касбга йўналтириш тадбирларини 
ўтказилишини таъминлайди; 
Методист-профорнентатор халқ таълими муассасаларида ўтказиладиган 
касбга йўналтириш тадбирларини, давлат ва меҳнат жамоаси олдида уларнинг 
натижаси учун жавобгарликни ўз зиммасига олади; 

Download 258,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling