Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Download 258.64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис – 1 штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори, 2009 йил 28 августдаги “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тўғрисидаги” 11-10-сонли Тартибига мувофиқ Халқ таълими бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) ва тасарруфидаги таълим муассасалари тизимида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этади, ижро интизоми мониторингини олиб боради ва уларнинг ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 11-10-сонли Тартибига мувофиқ Бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларининг 1-, 2-жадваллар бўйича ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради, таҳлил қилади ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига ҳар ой якуни бўйича ҳисобот тақдим этиб боради. ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик), ҳафталик ва ҳар ойлик таҳлилини олиб боради; ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган назоратга қўйилиши, уларнинг бажарилишини кузатиб боришни, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади. тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳолатини ўрганади, уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади; юқори ташкилотлар ва идоралардан бўлимга келиб тушган хат, ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилади, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади ва назорат варақасини юритади ҳамда бўлим раҳбарияти, унинг таркибий бўлинмаларига етказади ва ҳужжат ижроси таъминлангунга қадар назоратини олиб боради; бўлимга келиб тушган хат, аризалар бўйича чорак, ярим йиллик, йиллик тахлилий маълумотларни тайёрлайди; Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида мурожаатларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради; Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали бошқарма томонидан юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан ойлик маълумотларни бошқармага ва тегишли ташкилотларга киритиб боради; огоҳлантирувчи назоратни амалга оширади, жисмоний шахслар ва юридик шахслардан келиб тушган ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатлар билан ишлаш мониторингини олиб боради, таҳлилини ўтказади ҳамда бўлим йиғилишлари муҳокамасига киритиб боради; мурожаатларнинг қабул қилиниши, уларда кўтарилган масалаларнинг ўз муддатида ҳал этилиши ёки асослантирилган жавоб йўлланиши масалаларида камчиликларга йўл қўйган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига лоқайдлик билан муносабатда бўлган ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан бўлим бошлиғига таклиф киритади; таркибидаги бўлинмалар томонидан ижро этилган юқори ташкилот ҳужжатлари, фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятларини қабул қилиб, Бўлим мудири кўрсатмаси билан назоратдан чиқаришни ташкил этади; бўлим ҳужжатлари учун мўлжалланган бланкалар рўйхатини қатъий назорат билан юритиб боради; бўлим раҳбарияти ва таркибидаги бўлинмалар томонидан тасдиқланган жадвал асосида фуқаролар қабулини ташкил этади ҳамда оғзаки ва ёзма мурожаатлари бўйича тегишли ахборотларни тайёрлайди; бўлим ва тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятида вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида ҳудудий давлат архивига топширишни таъминлайди; ўзига юклатилган бошқа вазифаларни Бўлим мудири ва ўринбосари кўрсатмаси асосида ижро этади. Download 258.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling