Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш бўйича методист


Download 258.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana11.01.2023
Hajmi258.64 Kb.
#1089041
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш бўйича методист 


1-штат бирлиги 
Ўз фаолияти мазмунига тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг 
таълимга оид қонунлари, юқори давлат органларининг қарор ва фармойишлари, 
шунингдек, вазирлик қарор ва буйруқларида белгиланган вазифаларнинг 
бажарилишини таъминлайди; 
таълим-тарбия ва касб-ҳунарга ўргатиш жараёнига замонавий ва 
инновацион 
педагогик 
услубларни 
ҳамда 
ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш орқали таълим ва касб-ҳунар бериш сифатини 
оширишни мувофиқлаштириб боради; 
ўқувчиларда меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини 
шакллантириш, уларни касбга йўналтириш, таълим олиш ҳамда касб 
ўрганишнинг давом эттириш йўлларини онгли равишда танлаш ва касбий таълим 
дастурларини ўзлаштиришга кўмаклашади; 
касбий таълим жараёнида “уста-шогирд” анъаналари, маҳаллий ва хорижий 
илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда касбий таълим беришнинг мақбул 
метод ва усулларидан фойдаланишни йўлга қўяди; 
умумий ўрта таълим тизимида касбий таълим беришда эришилган ютуқлар, 
илғор иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш ва рағбатлантириш ишларини 
ташкиллаштиради; 
туман (шаҳар) тасарруфидаги барча турдаги таълим муассасаларида касбий 
таълим 
бериш 
бўйича 
амалга 
оширилаётган 
фаолиятда 
аниқланган 
камчиликларни бартараф этишда амалий методик ёрдам кўрсатади; 
фаолияти доирасидаги масалалар бўйича фуқароларни қабул қилади, тушган 
хат, ариза ва шикоятларни ўрганади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан 
тегишли чоралар кўради. 
касбий таълим бериш бўйича ЎИЧМда ўтказиладиган якуний аттестация 
ҳамда босқичли назорат жараёнида иштирок этади, ўқувчилар томонидан ўқув 
дастурларни ўзлаштириш даражасини, муассаса ходимларининг малакасини 
белгиловчи ёзма ва бошқа турдаги назорат ишларини ўтказади

ЎИЧМ фаолиятини самарали ташкил этиш учун қатъий назорат (ҳисоб)даги 
ўқув ҳужжатлари (гуруҳ журналлари, давлат намунасидаги ҳужжатларни ҳисобга 
олиш ва тарқатиш дафтари ва ҳ.к.) намуналарини жойларга етказиш ишларини 
назорат қилади. 

Download 258.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling