Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими
Download 258,64 Kb. Pdf ko'rish
|
ХТБ Лавозим мажбуриятлар
Кадрлар бўйича мутахассис - 1 штат бирлиги бўлим тасарруфидаги ўқув-тарбия муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш борасидаги ишларни таъминлайди; бўлим тасарруфидаги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларни танлаш, ўрганиш, истиқболли ва амалдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларини амалга оширади; раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга оид ишларни мувофиқлаштиради, бошқарма ва вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасида бўлган лавозимларга номзодларни киритиш бўйича бўлим мудирига таклифлар киритади. таълим муассасаларида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳақида бўлимнинг Кенгаш қарори, буйруқлар, меъёрий ҳужжатлар, таҳлилий маълумотлар, билдиришномалар тайёрлайди; таълим муассасаларини педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш юзасидаги ишларни амалга оширади; умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг сони ва таркиби бўйича (3-ДШ) ҳисоботларни йиғади, умумлаштиради ва ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳамда статистика ташкилотларига тақдим этади; педагогик кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғади, ўрганади ва тегишли маълумотномалар тайёрлайди; ёш мутахассисларни келажакда иш билан таъминлаш мақсадида, уларни таълим муассасаларига йўналтирилган тақсимотига биноан ўз иш жойларига қабул қилинишини таъминлайди; Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва вазирликнинг тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш ҳужжатларини тайёрлайди ҳамда ўрнатилган тартиб асосида маҳаллий ҳокимият тавсиясига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этишни таъминлайди;. мукофотлар ҳисобини олиб боради ва мукофотларни белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди; жойларда меҳнат қонунчилигининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича таълим муассасалари раҳбарлари билан маслаҳат, ўқувлар, семинарлар ўтказади; фуқароларнинг аризалари ва мурожаатларида кўрсатилган масалаларни ҳал этиш бўйича чораларни амалга оширади. ҳарбий хизмат ёшидаги ходимларнинг ўрнини банд қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилишини таъминлайди; бўлим номенклатурасига кирувчи ҳужжатлар йиғма жилдларининг юритилишини таъминлайди; ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларини тайёрлайди ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишига жавобгардир. Download 258,64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling