Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Download 258.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/25
Sana11.01.2023
Hajmi258.64 Kb.
#1089041
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар

 
 
Методист-Психолог - 1 штат бирлиги 
 
умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан узлуксиз касбга йўналтириш 
вазифалари билан боғлиқ (1-11-синфлар) психологик-педагогик ташхис ва 
коррекцион ишлар бўйича тадбирларни ташкил этишни таъминлайди; 
6-7 ёшли болаларни мактабнинг 1-синфига саралаш комиссияси фаолиятида 
иштирок этади. Болаларни диагностик текширишни ўтказади, уларнинг мактабда 
ўқиш ва мослашишга психологик тайёргарлигини аниқлайди, тегишли хулосани 
расмийлаштиради ва ота-оналарга тавсиялар беради
турли ёшдаги иқтидорли ва салоҳиятли болаларни аниқлаш тадбирларини 
ўтказади, уларни саралаш ва халқ таълими тизимининг ихтисослаштирилган 
мактабларига қабул қилиш комиссияси фаолиятида иштирок этади; 
ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари ва касбий мақсадларини 
намоён қилиш: «ўқувчиларни психологик-педагогик ташхислаш дафтари»ни 
юритиш: умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларига тавсиянома бериш 
бўйича мактаб психологларига методик ёрдам беради;
9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига 
йўналтириш ва қабул қилиш ҳудудий комиссиялари фаолиятида иштирок этади ва 
маъсул ҳисобланади; 
ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, шунингдек, ўқитувчиларга таълим ва 
мактабда ўзлаштирмаслик: «Оғир» хулқли болалар ва ўсмирларнинг «девиант» 
хулқи муаммолари билан боғлиқ психологик маслаҳат тадбирларини ўтказади; 
умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари (туман, шаҳар) 
психологларининг Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида ижтимоий-
психологик хизмат тўғрисида Низом билан тасдиқланган функционал 
вазифаларига оид фаолиятини олиб борилишини таъминлайди; 
ўқувчиларнинг ақлий ва идрокий ҳамда шахс сифатида ривожланишини 
психологик-педагогик ташхислаш ва коррекциялашнинг долзарб муаммоларига 
бағишланган методик семинарлар, гуруҳларда психологик тренинглар ўтказади; 
амалиётда ўқувчиларни психологик-педагогик ташхислаш методикаларидан 
(анкеталар, психологик тестлар, шахсий сўровномалар ва ҳ.к.) тўғри фойдаланиш 
бўйича олинган натижаларнинг махфийлиги юзасидан жавобгарликни ўз 
зиммасига олади. 

Download 258.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling