Maktabgacha ta'lim muassasasi
Download 212.5 Kb.
|
ўқув режа Yuniye akademiki
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раҳбар: ________ Г.МУХИТДИНОВА Тўрақўрғон туманидаги « YUNIYE AKADEMIKI » номли Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 2022-2023 ўқув йили учун
- Муассасада 2022-2023 ўқув йилида қуйидаги ишлар амалга оширилади.
«YUNIYE AKADEMIKI» номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 2022 йил ___________-даги №____-сонли педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланди. Раҳбар: ________ Г.МУХИТДИНОВА Тўрақўрғон туманидаги « YUNIYE AKADEMIKI » номли Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 2022-2023 ўқув йили учун мўлжалланган ЎҚУВ РЕЖАСИ ВА ДАСТУРИ Тўрақўрғон-2022 йил «Yuniye akademiki» нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳақида умумий маълумот 1. Манзили: Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Қатағон сарой, Қатағон МФЙ,Хожиматбува кўчаси. 2. Телефон: 97-259-72-75 3. Мактабгача таълим муассасаси 2022 йилда ташкил қилинган. 4. Муассаса 4 та гурух учун 5. Гувохнома рақами № 5028592 6. Раҳбар: Мухиддинова Гулнозахон Рухитдин қизи 7. Маълумоти: Олий 8. Лойиҳа бўйича қамров қуввати - 100 ўринли 9. Рўйхат бўйича болалар сони - 65 нафар 10. НТМ йўналиши: Умумий ва чуқурлаштирилган мактабгача таълим 11. Бино тури: Мослаштирилган 12. Педагоглар ва ходимлар сони - 9 нафар 13. НТМда таълим-тарбия жараёни рус-инглиз тилида олиб борилади. Муассасада 2022-2023 ўқув йилида қуйидаги ишлар амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасасида 2022-2023 йилининг асосий вазифаларига таянган ҳолда йил давомида 4 та педагогик кенгаш режалаштирилиб, барча педагогик кенгашларда режа асосида олиб борилади. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар ижроси белгиланади. Педагогик кенгаш ўқув йили давомида ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Педагогик кенгашда мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларини бажариш ҳамда такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастурини амалиётга тадбиқ этиш билан бирга “Таълим тўғрисида”ги Қонун “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Концепцияси” хамда мактабгача таълим тизимига қўйиладиган Давлат талабларидан келиб чикиб,болани интеллектуал ва жисмоний ривожлантириш,миллий –маданий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаш,мактаб таълимига тайёрлаш жихатларини замонавий педагогика ва психология тамойилларига таянган холда қайта кўриб чикилади . Мактабгача таълим тизимига қўйиладиган Давлат талабларининг барча йўналишларида берилган индикаторлар такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастурига тўлиқ қамраб олинади. Дастур мактабгача ёшдаги болани ривожланишига мослаштирилди,аниқлаштирлди,ноанъанавий усулларда ишлаш йўллари кўрсатилди. Мактабгача таълим муассасасининг 2022-2023 ўқув йилидаги асосий вазифалари билан педагог ходимлар таништирилади. Педагогик кенгашларда, болалар соғлигини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларни олдини олиш бўйича мактабгача таълим муассасасида ҳамшира ишларини таҳлилини ўз вақтида олиб борилиши билан бир қаторда ота-оналарга керакли маслаҳатларни ҳам бериб борилади. Муассасада болажонларга ёз мавсумида алохида иш режа асосида иш ташкил этилди. Муасасанинг йиллик иш режа асосида хар-бир ёш гурухларда ўз гурухларидаги болалар ёшларига, имкониятлари ва шароитларга мослаб иш режалари тузиб, май ойида тасдиқланади. Муассасада 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни бажариш мақсадида хам муассасада бир катор ижобий ишлар амалга оширилди. Хар бир гурух хоналари болалар ёшига мос равишда жихозланди. Ходимларнинг касбий махоратларини ошириш ва методикани чуқур ўргатиш мақсадида ўқув тренинглар ташкил этилади. Муассасасадаги тарбияланувчилар ўртасида мусобақалар ташкил этилади. Муассасаларда мактабгача ёшдаги (3-7 ёшли) қиз болаларни маънавий-ахлоқий тарбиясини эрта бошлаш, рус ва инглиз тилларини ўргатиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини: орасталик, саромжон-саришталик, меҳнатсеварлик, ибо-ҳаё, тўғри сўзлилик, ватанига мухаббат хиссини уйғотиш,мехр-оқибат каби гўзал фазилатларни болажонлар қалбига сингдириш каби вазифалар белгиланган бўлиб, ушбу дастур асосида ишлар ташкил этилмоқда. Download 212.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling