Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш


Download 1.52 Mb.
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1159500
1   2   3   4   5
Bog'liq
1Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш

Лой ва пластилиндан ўйинчоқлар ясаш машғулотларида тарбиячилар олдига: болалар ижодкорлигини ривожлантириш, уларда тасвирий хамда техник кўникмалар хосил килиш, мазкур фаолият турига қизикиш уйғотиш, хамда бу жараёнда кулолчилик касбига бўлган қизиқишларини ўстириш вазифалари қўйилади.

Лой ва пластилиндан ўйинчоқлар ясаш машғулотларида тарбиячилар олдига: болалар ижодкорлигини ривожлантириш, уларда тасвирий хамда техник кўникмалар хосил килиш, мазкур фаолият турига қизикиш уйғотиш, хамда бу жараёнда кулолчилик касбига бўлган қизиқишларини ўстириш вазифалари қўйилади.


Мактабгача ёшдаги болаларда лой машғулотлари орқали кулолчилик касбига бўлган қизиқишларини ўстириш катта аҳамиятга эга. У мактабда муваффақиятли ўқиш учун зарур хусусиятлар — кўриб идрок этишни, хотирани, образли фикрлашни ривожлантиришга, қўл меҳнати кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Лой машғулотларида турли буюмлар ва ўйинчоқлар ясаш тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари сингари, эстетик дидни шакллантиради, гўзалликни ҳис қилишга, унинг ранг-баранглигини тушунишга ўргатади.

Лой ва пластилинга ишлов беришнинг техник усуллари

Кичик гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.


Мактабгача тарбия муассасаларида лой ишлари кичик гурухдан бошланади. Бу гурухда болаларнинг лой ишлари, бошқа гурухлардан ажралиб, ўзига ҳос хусусиятга эга бўлади. Болалар тасвирловчи шакллар ноаниқ бўлади, чунки бу ёшда болалар қўл ҳаракати ривожланмаган, қўл мускуллари ҳали ўсмаган, шунингдек, ишларни кузатиб, назорат қилиб бориш хусусиятлари ҳали ривожланмаган бўлади. Бу ёшдаги болалар учун лой билан ишлашда энг муҳими лойнинг хусусиятлари билан танишишдир, яъни лой юмшоқ, ёпишқоқ ва ҳоказо.
Шунинг учун бу давр тасвирлашгача бўлган давр деб аталади. Бу давр қуйидаги ҳаракатлар билан ҳарактерланади: болалар лойни бир неча бўлакка бўладилар, бирини иккинчисини устига жойлаштирадилар, тахтача устида айлантириб, уни тахта устида япалоқлашади, аммо бу ҳаракатларни ўз олдига ҳеч қандай мақсадсиз бажарадилар.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling