Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш
Download 1.52 Mb.
|
1Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш
Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатишРежа:
МТМда лойдан буюм ясашга ўргатишнинг ахамиятиХудди расм солишда бўлганидек, лой ва пластилиндан нарсалар ясашда ҳам образлар пайдо бўлади, болалар олинган шакл ва фигураларни шулар ёрдамида номлайдилар. Тарбиячи образли ифодалашга интилишни қўллаб-қувватлайди ҳамда лой ва пластилиндан нарсалар ясаш-малакаларини эгаллашда ёрдам беради.МТМда лой ва пластилиндан нарсалар ясаш—предметлар, фигуралар, ҳайвонлар, қушлар, одамларни тасвирлаш усулидир. Қўлланадиган материал (лой, пластилин) исталган ифодалиликка эришиш йўлида персонажларнинг ташқи қиёфасиии, уларнинг ҳаракати, ҳолатини ўзгартириш имконини беради. Мактабгача таълим муассасасида лойдан ва пластилиндан буюм ва ўйинчоқлар ясаш тўғрисида гапирганимизда, биз тасвирий фаолиятни, бу фаолият жараёнида болалар теварак-атрофларидаги воқеликни акс эттиришини, лой ёки пластилиндан фойдаланиб элементар буюмлар(турли хайвонлар хайкали, идиш товоқлар) яратишини назарда тутамиз.Мактабгача таълим муассасасида лойдан ва пластилиндан буюм ва ўйинчоқлар ясаш тўғрисида гапирганимизда, биз тасвирий фаолиятни, бу фаолият жараёнида болалар теварак-атрофларидаги воқеликни акс эттиришини, лой ёки пластилиндан фойдаланиб элементар буюмлар(турли хайвонлар хайкали, идиш товоқлар) яратишини назарда тутамиз.Боланинг ҳатто энг оддий буюмни ясаши ҳам ижодий жараёндир. Чунончи, лойнинг шарсимон бир бўлаги ҳам жажжи гўдакда копток, апельсин, олма, учлари бирлашган думалоқланган лой устунча эса ҳалқа, тешиккулча, бўлиб туюлади. Иш вақтида бола лойни турли шаклга солиб ўйнар экан, унинг юмшоқлигидан, ҳажмлилигидан завқланади, ўзи ясаган шаклга қараб хурсанд бўлади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling