Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш


Download 1.52 Mb.
bet3/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1159500
1   2   3   4   5
Bog'liq
1Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш

Тарбиячи албатта болаларни, улар қандай ишлаганларини ва ишни қандай бажарганларини айтиб ўтиш лозим. Кичик гурухда лой машғулотлари ҳафтада бир марта ўтказилади. Масалан: печенье, нон ва бармоқ билан ёки алоҳида тайёрланган таёқчалар билан яъни турли хил шаклларга эга бўлган: квадрат, доира чуқурча ҳосил қилиб уни безатадилар.

Тарбиячи албатта болаларни, улар қандай ишлаганларини ва ишни қандай бажарганларини айтиб ўтиш лозим. Кичик гурухда лой машғулотлари ҳафтада бир марта ўтказилади. Масалан: печенье, нон ва бармоқ билан ёки алоҳида тайёрланган таёқчалар билан яъни турли хил шаклларга эга бўлган: квадрат, доира чуқурча ҳосил қилиб уни безатадилар.


Болалар ҳалқача ва таёқчасимон предметларни ясашни ўзлаштириб олишгач, думалоқ шаклдаги предметларни ясашга ўргана бошлайдилар, яъни лой бўлагини қўл кафтлари орасида думалоқ ёки айланавий ҳаракат қилишга ўргатилади. Масалан: шар, олма, апельсин, олча, копток. Болалар дисксимон предметларни ясашга ўрганадилар, яъни олдин лойни икки кафт орасида шарсимон шаклга киритиб, сўнг икки кафти орасида япалоқлаш.

Ўрта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.

Ўрта гурухда болалар ривожланиши жиҳатдан қуйи гурухдан фарқланади. Болалар ҳаётининг бу йилида ҳам физиологик, яъни жисмоний жиҳатдан, ҳам психологик жиҳатдан ривожланади. Улар предметлар тузилишидаги хусусиятларни ажрата оладиган, тарбиячининг тушунтириб, кўрсатиб беришини билан тинглай оладиган бўлишади, лекин ясаган ишлари қуйи гурухдан катта фарқ қилмайди.


Болалар ҳали ўз ишларида пропорцияга риоя қилмайди, қисмларини маҳкам бирлаштирмайди, предмет шаклини аниқ тасвирлайдилар, чунки болалар ҳали тасвирининг ҳамма усулларини эгалламаган ва предмет ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Тарбиячи бу гурухда ҳам болаларда лой машғулотига нисбатан қизиқиш уйғотиш, қўл ҳаракатларининг координациясини тарбиялаш, фаоллигини ўстириш бўйича иш олиб боришини давом эттиради.

Кичик гурухда иккита шардан ясаган бўлишса, ўрта гурухда эса катта-кичик учта шардан, шунингдек, қўл ва бошқа деталларни ҳам қўшиб ясайдилар. Болаларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чиқаришга болалар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда болалар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл каттали жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Болалар олган билим ва малакаларни ўстириб мустаҳкамлайдилар.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling