Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш


Download 1.52 Mb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1159500
1   2   3   4   5
Bog'liq
1Мактабгача таълим муассасасида болаларни лойдан буюм ясашга ўргатиш

Кичик гурухда иккита шардан ясаган бўлишса, ўрта гурухда эса катта-кичик учта шардан, шунингдек, қўл ва бошқа деталларни ҳам қўшиб ясайдилар. Болаларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чиқаришга болалар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда болалар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл каттали жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Болалар олган билим ва малакаларни ўстириб мустаҳкамлайдилар.

Болаларни машғулот жараёнида қизиқишларини саралаш мақсадида тарбиячи машғулот жараёнида ёки машғулотгача лой ишига мос келуви шеър, топишмоқ, қисқа эртаклар ўқиб бериши мумкин. Ясалаётган иш яна ҳам образли қилиш учун стекдан фойдаланиш мумкин. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида тарбиячи болаларга маслаҳатлар, кўрсатмалар билан ёрдамлашиб боради.

Болаларни машғулот жараёнида қизиқишларини саралаш мақсадида тарбиячи машғулот жараёнида ёки машғулотгача лой ишига мос келуви шеър, топишмоқ, қисқа эртаклар ўқиб бериши мумкин. Ясалаётган иш яна ҳам образли қилиш учун стекдан фойдаланиш мумкин. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида тарбиячи болаларга маслаҳатлар, кўрсатмалар билан ёрдамлашиб боради.

Катта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш

Бу гуруҳда болаларни лой ишларига ўргатишда қуйидаги вазифалар туради: предмет шаклини, пропорциясини, унинг тузилишини, ҳарактерли деталларини ва ҳаракатини тасвир этиш ва бошқалардир. Бу гурухда болалар мазмун асосида ясайдилар. Техник усуллар ҳам бу гурухда мураккаблашади. Ўрта гуруҳда қисмлардан ясашса, катта гурухга келиб бутун бир лой бўлагидан ясайдилар. Шу билан бирга стек билан ишлашга ҳам кенг имконият ёки ўрин ажратилади.


Бола ҳаётининг бу йилида унинг теварак-атроф ҳақидаги билимлари, турмуш тажрибаси кенгая боради. Унинг қўл мускуллари мустаҳкамланиб тараққий этади. У кўл бармоқлари билан нозик ҳаракатларни бажара оладиган бўлади. Шу билан биргаликда катта гурухда болалар предметларни кўпроқ ҳаракатда тасвирлашга ҳаракат қиладилар.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling