Мактабгача таълим педагогикаси


тинчроқ жойни ажратиш керак. Табиат бурчагини дера-

bet149/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

тинчроқ жойни ажратиш керак. Табиат бурчагини дера- 
заларга яқинроққа жойлаштирган маъқул. Хона амалий 
санъат асарлари ва кўкаламзорлаштирувчи ўсимликлар 
билан безатилади.
Майдонча бошқа майдончалардан яшил, манзарали 
ўсимликлар билан тўсилиб, жисмоний машқлар ва 
спорт ўйинлар учун керакли асбоблар билан жиҳозла- 
нади.
Катта гуруҳ. 
Ўйин бўлимлари болаларнинг ёшига
www.ziyouz.com kutubxonasi


мос ҳолда ўрта гуруҳ хонаси каби жиҳозланади. Гуруҳ 
хонасида яна машғулот ўтказиладиган бўлим ажратилади 
ва у ерга тарбиячининг столи, экран, шкаф, тахта жой­
лаштирилади. Болаларнинг мустақил ўйнашлари учун 
ҳамма керакли материаллар (столлар, ўйинчоқлар со­
линган 
қутичалар, 
витрина шкафи, токчалар 
ва 
бошқалар) бўлиши лозим. Табиат бурчаги, қўл меҳнати 
билан шуғулланадиган бурчак, китоб бурчаги, тасвирий 
фаолият бурчаклари бўлиши керак.
Тайёрлов гуруҳи. 
Бу ердаги машғулот ўтказиладиган 
бўлимда катга гуруҳцаги сингари болалар учун икки 
кишилик столлар қўйилади. Гуруҳ хонасидаги жиҳозлар 
зарурат туфайли шуғулланганда ўйинга жой бўшатиш 
мақсадида бошқа томонга- суриб қўядиган қилиб жой­
лаштирилади. Майдончада спорт ўйинлари ва ҳар хил 
ўйин учун жой ажратилади, гулхона ва полиз ташкил 
этилиб, у ерда болалар ўзлари гул ва сабзавотларни 
етиштирадилар.
Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган талаб­
лар. 
Куннинг биринчи ярмида болалар ҳаётини ташкил 
этиш. Болаларнинг боғчада 9—12 соат бўлиши кун тар- 
тибида белгилаб қўйилган. Бунда эрталабки қабул 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling